5-§ ТЕХНОЛОГИК ВА ЭКСПЛУАТАЦИОН
ХОССАЛАРИ.
Технологик хоссалари. Металларнинг бу хоссалари совуқлайин ва қиздирилган ҳолатларда уларга ишлов бериш хусусиятини характерлайди. Металларнинг технологик хоссалари уларга ишлов бериш усулларига яроқли эканлиги ҳақида сифатли маълумот берувчи технологик намуналарда аниқланади. Технологик синалган намуна кўздан кечирилади. (12-расм).
12-расм. Технологик намуналар:
а-маълум бурчакка эгиш; б-томонлари параллел бўлганча эгиш; в-томонлари туташгунча эгиш; г-ўралишга синаш; д-трубаларни пачоқланишига синаш;
е-чўкишга синаш;
Намунада дарзлар, шилинган, синган ёки кўчган жойлар бўлмаса, у синовга бардош берган ҳисобланади. Асосий технологик хоссаларига кесиб ишланувчанлик, пайвандланувчанлик, боғланувчанлик, қуйилиш хоссалари ва бошқалар киради.
Кесиб ишланувчанлик энг муҳим технологик хоссаларидан бири ҳисобланади чунки кўпгина заготовкалар, шунингдек пайвандлаб тайёрланган узел ва конструкцияларнинг деталларга механик ишлов берилади. Баъзи металларга осонгина ишлов бериб тоза ва силлиқ сирт ҳосил қилиш мумкин. Қаттиқлиги паст бўлган жуда қовушқоқ металлар ҳам ёмон ишланади. Сиртида тирналган жойлар бўлиб, ғадир-будир чиқади. Ишлов беришни яхшилаш учун, масалан пўлат термик ишланади, бу билан унинг қаттиқлиги ё оширилади ёки камайтирилади.
Пайвандланувчанлик металларнинг хоссалари асосий металл хоссаларига яқин турган пайванд бирикмалар ҳосил қила олиш хусусиятидир. У пайвандланган намунани букиш ва чўзишга синаб кўриб аниқланади.
Болғаланувчанлик металлга совуқлайин ёки қиздирилган ҳолатда уни емирилиш аломатларисиз босим остида ишлов бериш хусусиятидир. Болғаланувчанлик намунани берилган даражагача деформациялаб, темирчилик усулида болғалаб аниқланади. Намунанинг чўкиш баландлиги, одатда, унинг иккиланган диаметрига тенг бўлиши керак. Агар унинг ён сиртида дарзлар пайдо бўлмаса, бундай намуна синовга бардош берган, текширилаётган металл эса босим остида ишлов беришга яроқли ҳисобланади.
Материалларнинг қуйилиш хоссалари уларнинг дарзсиз бўшлиқсиз ва бошқа нуқсонларсиз қуйма ҳосил қила олиш хусусиятини характерлайди. Асосий қуйилиш хоссаларига суюқ ҳолатда оқувчанлик, киришувчанлик ва ликвация киради.
Суюқ ҳолатда оқувчанлик суюлтирилган металлнинг қуйиш қолипи бўшлиғини яхши тўлдириш хусусиятидир.
Криссталланишда кришиувчанлик суюқ ҳолатдан қаттиқ ҳолатга ўтишда металл ҳажмининг камайишидир. У қуймаларда киришувчанлик бўшлиқлари ва ғоваклари ҳосил бўлишига сабаб бўлади (6-расмга қаранг).
Ликвация қотишмаларнинг криссталланишда пайдо бўладиган химиявий таркибининг бир жинслимаслигидадир. Бу қотишмалар тоза металларга қараганда қатъий қатъий бир температурада эмас, балки температура оралиғида кристалланиш билан тушунтирилади. Қотишманинг кристалланиш температура интервали қанча катта бўлса, ликвация шунча тез ривожланади. Бунда кристалланиш температура оралиғига кучли таъсир қиладиган қотишма компонентлари (пўлат учун олтингугурт, кислород, фосфор, углерод) ликвацияга кўпроқ мойил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |