40-§. ЁF0Ч МАТЕРИАЛЛАР
Ёғоч конструкцион материал сифатида саноатнинг турли соҳаларида (автомобилсозликда, мебель саноатида, қишлоқ хўжалик машинасозлигида ва бошқа жойларда) ишлатилади. Ёғочнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат: солиштирма мустаҳкамлиги юқори, зарбий ва титраш нагрўзкаларига қаршилиги яхши, иссиклик ўтказувчанлиги кам, чизиқли кенгайиш температура коэффициента паст (пўлатникига қараганда 2-3 марта кам). Ёғоч кислота, туз, мой таъсирига чидамли. Ёғоч камчиликларига қуйидагилар киради: ёғоч гигроскопик бўлганлигидан буюм шаклининг стабиллиги бўзилади; яхши ёнади, механик хоссалари анизотропик. Ёғочнинг механик хоссалари унинг намлиги ва толаларининг йуналишига боғлиқ. Ёғоч хоссаларини солиштириш учун 15% га тенг стандарт намлик белгиланган.
55- расм. Қиздириб ҳавосиз тўзитиш курилмасининг схемаси:
1 - буёқ учун сиғим, 2 - озиқлантириш линияси, 3 - клапан, 4 ва 6 - трубопроводлар,
5 - буёқ тўзиткич, 7— қиздиргич, 8 — насос.
Энг кўп тарқалган ёғоч турлари толалари бўйлаб статик эгилганда қуйидагича мустаҳкамлик чегараларига (МПа) эга бўлади: заранг - 105, тилоғоч-98, қайин-96, қорақайин-95, қарағай -76, арча -72.
Табиий ёғоч тилинган бинокорлик материаллари кўринишида ишлатилади. Кундаланг кесим ўлчамларига қараб ёғоч материаллар тўсинлар (100x100 мм дан катта); брусоклар кўпи билан (эни қалинлигидан икки марта катта) тахталар (эни қалинлигидан камида икки марта катта) каби хилларга бўлинади.
Нина баргли дарахтлардан тилинган ёғоч материаллар кўпроқ ишлатилади, чунки уларнинг мустаҳкамлиги катта, камрок, чирийди. Нина баргли ва япроқли каттиқ дарахт (дуб, шумтол) дан олинган ёғоч материаллар куч тушадиган деталларда ишлатилади.
Фанер - қатламли ёғоч материал бўлиб, қилиб олинган шпонларни ёғоч толаларини бир-бирига кундаланг жойлаштириб, уч ва ундан ортиқ қатлам қилиб ёпиштириш йули билан ҳосил қилинади. Шилинган шпон деб, ёғоч гулани айлантириб, ундан 0,3-3 мм қалинлиқда йўниб олинадиган юпқа ёғоч листларга айтилади. Шпонларни ёпиштириш учун фенол-формальдегидли, карбамидли ва бошқа елимлардан фойдаланилади. Елим тури фанернинг сувга чидамлилигига, мустаҳкамлигига таъсир қилади. Оқ қайин шпонидан фенол-формальдегидли елим билан ёпиштириб тайёрланган, бакелизация қилинган фанер нисбатан анча мустаҳкам ва сув таъсирига чидамли бўлади. Оқ қайиндан ясалган фанернинг толалари буйлаб мустаҳкамлиги σв = 65-80 МПа.
Прессланган ёғоч сув буғларида олдиндан 100-105°С температурагача буғланган ёки иссиқ газлар билан қиздирилган брусок ва тахталарни металл қолипларда пресслаш йўли билан олинади. Ҳосил бўлган ёғоч шаклини қотириб қуйиш учун уни босим остида 100-120°С температурагача 5-8% намлик ҳосил бўлгунча қиздирилади. Зарбий нагрўзкалар остида ишлайдиган машина деталларини (кулачоклар, втулкалар, подшипниклар ва хоказолар тайёрлашда прессланган ёғоч рангли металлар, пластмассалар) ўрнини боса олади.
Ёғоч пайрахаларидан ясалган плита ёғоч пайрахаларини боғловчи модда билан бирга иссиқлайин пресслаш йули билан олинади. Бир қатламли, уч қатламли ва фанер ёки қоғоз билан қопланган плиталар ишлаб чиқарилади. Бундай плиталар қурилишда, мебель ишлаб чиқаришда қўлланилади. Ёғоч толали плиталар майдаланган ёғочга боғловчи моддалар қушиб тайёрланади. Температура ва босим остида ёғоч толалари бир-бирига прессланади ва ҳамма йўналишлари бўйича мустаҳкамлиги бир хил бўлган материалга айланади. Ёғоч толали плиталар қурилишда, автобус ҳамда вагон ичларини безашда ва ҳоказоларда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |