Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


-§. ТЕРМОПЛАСТИК ПОЛИМЕРЛАР ВА ПЛАСТМАССАЛАР



Download 301,96 Kb.
bet51/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

35-§. ТЕРМОПЛАСТИК ПОЛИМЕРЛАР ВА ПЛАСТМАССАЛАР
Полиэтилен. У қатор қимматли хоссаларга эга: сув ва газ ўтказмайди, сувда бўкмайди, кенг температура оралиғида эластик, кислота ва ишқорлар таъсирига барқарор, яхши диэлек­трик хоссаларга эга.
Тайёрланиши ва физик-химиявий хоссаларига кўра юқори босимда олинадиган (ЮБ) ва паст босимда олинадиган (ПБ) полиэтиленлар ишлаб чиқарилади. ЮБ полиэтилени 115°С да, ПБ полиэтилени 120—135°С да суюқланади. Паст босимда олинадиган полиэтиленнинг меха­ник мустаҳкамлиги ва бикрлиги юқори босимда олинадиган полиэтиленникига нисбатан катта; ундан трубалар, шланглар, листлар, плёнкалар, турли ҳажмдаги юқори частотали курилма ра­диоаппаратура деталлари тайёрланади. Куйиш усули билан вентиллар, жумраклар, золотниклар, кичик нагрўзка остида ишлайдиган тишли ғилдираклар тайёрланади. Юқори босимда тайёрланадиган полиэтилен плёнка кўринишидаги упаковка қилинадиган материал ёки синмайдиган химиявий идиш сифатида ишлатилади.
Ленин машина деталларини тайёрлаш учун мустаҳкамлиги етарли булмагандан у чекланган миқдорда ишлатилади. Унинг асосий камчилиги - иссиққа чидамлилиги паст. Шунинг учун ундан тайёрланган буюмлардан 80°С дан юқори бўлмаган температурада фойдаланиш зарур. Полиэтиленга ҳозиргача маълум бўлган барча усуллар билан, яъни босим остида қуйиш, вакуум-қолиплаш, экстрўзия, механик тарзда иш­лов бериш, пайвандлаш йули билан ишлов берилади ёки қайта ишланади.
Поливинилхлорид. Пластификацияланган поливинилхлорид пластик, пласгификацияланмаган қаттиқ лист материал винипласт деб аталади. Поливинилхлорид асосида олинган пластмассалар яхши диэлектрик ва механик хоссаларга эга. Ленин уларнинг иссивда чидамлилиги 60 С дан юқори эмас. Поливинилхлорид аромат ва хлорланган углеводородлар ҳамда концентрацияси юқори, азот кислотаси таъсирига чидамли эмас.
Оғир юк тушадиган деталлар учун винпластнинг иш температураси 0 дан + 40°С гач; Паст температураларда винипласт мурт булиб қолади; температура кескин ўзгарганда тоб ташлайди; 40-60°С гача қиздирилганда мустаҳкамлиги ва бикрлигини йўқотади. У ёнмайди, лекин 120-140°С температурада юмшай бошлайди, ундан айрим листларни ўзаро ёпиштиришдан фойдаланиш мумкин. Алангада сирти куйиб, кумирга айланади. 160-200°С да парчаланади. Атмосфера ва химиявий реагентлар таъсирида эскиради, бунда муртлиги ортади, ўзилишга мустахкамлиги камаяди.
Винипласт асосан лист, труба, стержень, бур чаклик кўринишида ишлаб чиқарилади. Винипластдан буюмлар сиқиб чиқариш, штамплаш эгиш, механик ишлов бериш, пайвандлаш, елимлаш йули билан тайёрланади. Елимлаш перхлорвинил елими билан амалга оширилади. Эгиш штамплаш, чўзиш 130°С гача қиздириб бажарилади.
Винипластдан химия машинасозлигида си гимлар, аккумулятор баклари ва аккумуляторлар учун сепараторлар, вентиллар, клапанлар трубопроводлар учун фитинглар, қопқоқлар, тиқинлар, электролиз ва кислота билан ишлов бериш ванналари, насос ҳамда вентилятор детал лари ва хоказо буюмлар тайёрланади.
Винипластдан тайёрланган буюмлар паст температураларда зарб ва туртки кучларга учрамаслиги керак. Уларнинг мустахкамлиги деформацияловчи кучларнинг миқдори ва давомийлигига боғлиқ. Поливинилхлорид асосида тайёрланган барча композицияларга иссиқлик ва ёруғликдан ҳимоя қилиш учун стабилизацияловчи моддалар қўшилади.
Пластикатлар сим ва кабеллар изоляцияси ва қобиқлари, медицина буюмлари ишлаб чиқаришда, қурилишда ишлатилади. Поливинилхлориддан тайёрланган пасталар пластификаторлар билан бирга металларни коррозиядан сақлаш учун ишлатилади.
Полиамидлар. Улар нисбатан юқори мустаҳкамликка ва паст ишқаланиш коэффициентига эга.
Нисбатан арзонлигидан ва камёб булмаганлигидан полиамидлардан капрон кенг тарқалган. Унинг ейилишга чидамлилиги пўлат, чуян ва баъзи рангли металларга қараганда бир неча марта ортиқ. 3-5% графит қўшилган капроннинг антифрикцион хоссалари юқори бўлади. Капроннинг иссиқлик утказувчанлига паст (металларникига қараганда 250—300 мар­та кам) бўлганлигидан подшипникларни конструкциялашда иссиқликнинг яхши олиб кетилишини таъминлаш зарур. Капрон химиявий таъсирларга, ишқор ва кўпгина эриткич (бен­зин, спирт ва ҳоказо) лар таъсирига чидамли­лиги кониқарли эканлиги билан фарқ қилади.
Капрон ва бопща полиамидлардан деталлар тайёрлашда босим остида қуйиш усулидан кенг фойдаланилади. Капронга кесиб яхши ишлов бериш мумкин, у яхши елимланади ва пайвандланади. Ундан антифрикцион деталлар, подшипниклар, тишли ғилдираклар, дасталар, қопқоқлар, корпуслар, трубопровод арматураси, қистирмалар, шайбалар ва хоказолар тайёрланади.
Полистирол. Сувга абсолют чидамли, электр изоляцион хоссалари, ёруғликка чидамлилиги ва қаттиқлиги юқори бўлган рангсиз шаффоф материалдир. Полистирол moғop, ишқор ва кис­лота таъсирига чидамли, аромат ва хлорланган углеводородларда эрийди. Температура -80 дан +110°С гача ўзгарганда ҳам унинг диэлек­трик хоссалари кам ўзгаради. Иссикда чидамлилигининг кичиклиги, муртлиги ҳамда эскириш ва ёрилишга мойиллиги полистиролнинг камчилиги ҳисобланади. Ёрилишнинг олдини олиш учун полистирол материалларга пластификаторлар ёки минерал тўлдиргичлар қушилади. Полистиролни босим остида, эструзия ва пуфлаш усули билан ишлаш мумкин. Полистиролдан ясалган буюмларни исталган турда механик ишлаш мумкин.
Полистиролдан антенналар, панеллар, ғалтаклар, лаборатория идишлари тайёрланади. Полистирол блокидан экструзия - сиқиб чиқариш усули билан найчалар, стерженлар ва бошқа профилдаги буюмлар, плёнкалар, тасмалар ва турли йуғонликдаги иплар олиш мумкин. Поли­стирол найчалар юқори частотали симларни изоляциялаш, радиолокация аппаратуралари деталларини, изоляторларни тайёрлашда ишлатилади. Бу полимердан турмушда ишлатиладиган буюм­ларни тайёрлашда ҳам кенг фойдаланилади, техникада стирол сополимерлари кўп ишлатилади. Сополимерлаш тоза полимерларнинг хоссаларини (механик мустаҳкамлигини, иссиқда чидамлилигини) яхшилайди. Стирол сополимерлари метилметакрилат (МСН, МС-2 ва МС-3 маркалари) билан бирга қўлланилади. Стиролнитрилли каучук билан сополимерланганда букилувчанлиги катта ПКНД материал олинади. Ундан босим остида қуйиш ёки чўзиш усули билан машиналар учун зарбий таъсирларга чи­дамли корпуслар тайёрланади. Стиролнинг акрилонитрол, модификацияланган нитрилли кау­чук билан сополимери ҳисобланган СНП материали янада мустаҳкам бўлиб, лист ва заррадор кўринишда ишлаб чиқарилади. Заррадор сополимердан босим остида қуйиш усули билан, листлардан штамплаб турли буюмлар олинади.
Фторопластлар. Асосан углерод ва фтордан ташкил топган полимерлардир. Саноатда ёруғлик учун хира фторопласт -4 ва фторопласт -3 кенг микрсда ишлатилади. Фторопласт-4 химия­вий абсолют барқарор. Унга ишқорли металлар тўзларининг эритмаларигина ва юқори температурада фтор таъсир қила олади. Фторопласт -4 нинг ишқаланиш коэффициента яхшилаб жилоланган пўлатникига қараганда етти марта кичиқ Ундан машинасозликда нагрўзка кам тушадиган мой қуймасдан ишлайдиган ишқаланувчи деталлар тайёрлашда фойдаланилади, чунки фторпласт-4 нинг совуқ ҳолда оқувчанлиги температура кўтарилиши билан ортади. Фторопласт -4 -250 дан -260°С гача бўлган температура оралиғида ишлайди. Фторопласт-4 қовушоқ оқувчан ҳолатга ўтмаганлигидан, уни термопластларга ишлов беришдаги оддий усуллар билан ишлаб бўлмайди. Фторопласт-4 кукунини деталь шаклидаги қолипда пресслаб ва 350—370°С гача қиздириб буюмлар пиширилади.
Фторопласт-3 210° гача қиздирилганда юмшаб, суюқланади, шунинг учун унга босим ос­тида қуйиб ишлов бериш мумкин. Фторопласт-3 -80 дан +70°С гача бўлган температура оралиғида ишлаши мумкин; у химиявий барқарор, органик ёриткичларда букади; фторопласт-4 га нисбатан қаттиқ ва механик мустахкам, лекин совуқ ҳолда оқувчанлик хоссасига эга.
Фторопласт зичлама деталлар — қистирмалар, агрессив муҳитларда ишловчи тиқмалар тайёрлашда, кислород приборлари клапанлари деталларини, мембраналарни, химиявий барқа­рор деталларни (труба, букилувчан шланг, жумрак ва ҳаказо) подшипникларнинг ўз-ўзидан мойланадиган вкладишларини, реакторларни, насосларни, озиқ-овқат махсулотлари идишларини тайёрлашда ҳамда тиклаш хирургиясида ишлатилади. Фторопластлар металларни агрес­сив муҳит таъсиридан сақлашда ҳам қуллани­лади. Қоплама суспензия ёки эмульсия холида берилади ва пиширилади.
Полиметилметакрилат. Бу шаффоф қаттиқ, атмосфера таъсирларига чидамли, сув купгина минерал ва органик эриткичлар таъсирига бар­қарор, электр изоляция ва коррозияга қарши хоссалари юқори бўлган термопластик материал (органик шиша) дир. У шаффоф лист ва блоклар кўринишида ишлаб чиқарилади.
Органик шиша зичлиги камлиги, эластиклиги, -50-60°С гача температурада мурт эмаслиги, тиниқлигининг юқорилиги, мураккаб шаклдаги деталларнинг ҳам осон қолипланиши, механик ишлов беришнинг оддийлиги, пайвандланувчанлиги ва елимланувчанлигининг яхшилиги билан минерал шишалардан фарқ қилади. Лекин органик шиша сиртининг қаттиқлиги ми­нерал шишаникига қараганда кичик. Шунинг учун органик шишанинг сирти осонгина шикастланади ва унинг оптик хоссалари бўзилади. Ор­ганик шишанинг иссикда чидамлилиги минерал шишаникига қараганда кичик, у осон алангаланади.
Сферик шаклдаги йирик буюмлар қиздирилган листлардан вакуумда қолиплаш усули би­лан олинади. Майда буюмлар қиздирилган лист заготовкани штамплаб, чўзиб, қайноқ ҳаво билан пуфлаб олинади. Органик шиша дихлор-этанда эрийди. Органик шишанинг дихлорэтандаги эритмаси органик шишаларни бир-бирига бириктиришда елим сифатида ишлатилади. Ор­ганик шиша листлари 140-150°С температурада 0,5-1 МПа босимда контакт паивандлаш усули билан пайвандланади. Органик шиша санитар-техника жихозларини, ёриткичларни, фонарларни, бошқариш асбоблари деталларини тайёр­лашда қўлланилади.
Поликарбонатлар. Сиртнинг қаттиқлиги, зарбий мустаҳкамлиги, иссикда чидамлилиги юқори бўлган қимматли хоссаларга эга бўлган янги термопластик материаллардир. Улар юқори температураларда сув ва оксидловчи муҳитлар таъсирига чидамлидир. Поликарбонатлар мутлақо тиниқ уларни силикат шиша урнида ишлатса ҳам бўлади. Улар тишли ғилдираклар, втулкалар, клапанлар, кулачок каби деталлар тайёрлашда ишлатилади. Буюмлар термопластларга қандай ишлов бериб олинса, поликарбонатларга ҳам уша усулларда ишлов бериб олинади.
Пенопласт. Бу полимер химиявий барқарорлиги, атмосфера таъсирига чидамлилиги билан ажралиб туради. Сув таъсирига чидамлилиги буйича пенопласт фторопласт, полиэтилен, полистиролга ухшаш. Пенопластдан химиявий бар­қарор трубалар, клапанлар, вентилдар, сепара­тор ҳалқалари, подшипниклар, соат механизмларининг деталлари тайёрланади.
Полиимидлар. 220—250°С температурагача қиздириш мумкин бўлган, электр характеристик калари яхши, механик характеристикалари катта бўлган термопластик пластмассаларнинг янги туридир. Полиимид пластмассаларни-155°С температурада ҳам ишлатиш мумкин.
Полиимидлар химиявий барқарор. Улар кўпгина органик эриткичларда эримайди: уларга суюлтирилган кислоталар, минерал мойлар ва сув таъсир қилмайди. Концентрацияси юқори кислоталар, ишкррлар ва ута қизиган сув буғлари уларни парчалаши мумкин.
Полиимидлардан ёрқин сариқ ёки жигар ранг электр изоляцион плёнкалар олинади. Поли­имид плёнкалар 5 дан 100 мкм гача қалинликда ишлаб чиқарилади.
Полиимидлар асосида электр изоляцион ва конструкцион пластмасса буюмлар ишлаб чиқа­рилади. Бунинг учун тоза полиимидлар ҳам, шиша толали ва бопща қиздиришга чидамли тулдиргичлар билан тулдирилган полиимидлар­дан ҳам фойдаланилади. Полиимидлардан бу­юмлар қуйиш ҳамда 350-400°С да пресслаш усули билан олинади.
 

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish