16. Антифрикцион қотишмалар
Матери ал
|
Маркаси
|
Қўлланилиш шартлари
|
|
|
босим,
МПа
|
Айлана тезли-
ги, м/с
|
Ишлатилиши
|
|
Баббит
|
Б88
БС6
|
20
15
|
50
|
Тезюрар дизелларнинг подшипникларида Автотрактор двигател-ларининг подшипникла-рида
|
|
Бронза
|
ВрОЦС5-
5-5
|
8
|
3
|
Марказдан қочма насос-лар электр двигателлари подшипникларида
|
|
Латунь
|
ЛМцЖ5 2-
4- 1
|
4
|
2
|
Рольганг, конвейер, редуктор подшппниклари-да
|
|
Чуян
|
АЧС- 1 АЧС-5
АЧВ-1 АЧК-1 АЧС-3 АЧК-2
|
25 20
20 20 6 12
|
5 1,2
1,0
2,0
0,75
1,0
|
Тобланган ёки нормал-лаштирилган вал билан ишлашда
Термик ишлов берилма-ган (етказиб бериш ста-диясида) вал билан иш-лаш учун
|
|
Металл-керамика
|
Бронза-графит
Темир-графит
|
12—18
0,8 —
- 1,2
15
0,6—
— 1,0
|
0,1
4,0
0,1
4,0
|
Клашек, хужалик кон-вейерлари ва бошқа ма-шиналарнинг подшипникларида; мойлаш қи-йин бўлган жойда ишлайдиган подшипникларда
|
|
Улар қалайли ва қурғошинли баббитлар ҳамда қурғошинли бронзалар урнида ишлатилади.
Қўрғошинли бронзалар подшипник қотишмалари сифатида зарбий нагрўзка шароитида ишлаши мумкин.
Латунлар антифрикцион хоссаларига кўра бронзалардан кейин туради. Улар кичик тезлик ва унча катта булмаган нагрўзкаларда ишлайдиган подшипникларда фойдаланилади.
Қалай ва қурғошин камёб бўлганлигидан, камёб бўлмаган асосли, масалан, алюминий қотишмалари ишлатилади. Алюминий қотишмаларнинг антифрикцион хоссалари яхши, иссиқлик ўтказувчанлиги юқори, мойли мухитларда коррозияга чидамлилиги, механик ва технолопик хоссалари ҳам етарли даражада яхши. Улар пўлат асосга юпқа қатлам кўринишида суркаб ишлатилади, яъни биметалл материал кўринишида кулланилади.
Химиявий таркибига кўрақотишмаларикки группага бўлинади:
Алюминийнинг сурьма, мис ва бопща элементлар билан қотишмалари юмшоқ алюминий асосда қаттиқ фазалар ҳосил қилади. Таркибида 6,5% гача сурьма ва 0,3—7% магний бўлган АСМ қотишмаси кенг тарқалган. Бу қотишма катта нагрўзкаларда ва суюқ ишқаланиш шароитида яхши ишлайди. АСМ қотишмаси трактор ва автомобиль двигателлари тирсакли валининг подшипниклари вкладишларини тайёрлашда ишлатилади.
1. Алюминийнинг қалай ва мис билан қотишмалари, масалан, АО20-1 (20% қалай, 1,2% гача мис) ва А09-2 (9% қалай ва 2% мис). Улар қуруқ ва ярим суюқ ишқаланиш шароитида яхши ишлайди ҳамда антифрикцион хоссаларига кўра баббитларга яқин туради. Улар автомобилсозликда, транспортда ва умумий машинасозликда подшипниклар тайёрлашда ишлатилади.
2. Ишқаланиш подшипниклари ўзелларида ишлатиш учун махсус антифрикцион ч у я нл а р қулланилади. Кулранг шарсимон графитли юқори мустаҳкамликдаги ва болғаланувчан кўринишдаги уч хил антифрикцион чуян ишлаб чиқарилади (16-жадвалга қаранг). Антифрикцион чуян червякли тишли рилдираклар, ползунларнинг йуналтирувчилари каби ишқаланиш шароитида ишловчи машина деталларини тайёрлашда қулланилади.
Металл-керамик қотишмалар бронза ёки 1—4% графитли темир кукунларини пресслаш ва пишириш йули билан олинади. Қотишманинг ғоваклиги 15—30%. Пиширилгандан сунг қотишмаларга минерал мой, сурков мойи ва мой графитли эмульсия шимдирилади. Қотишмалар ишқаланиб валга яхши мослашади, ғовакларда мой бўлиши подшипник ейилишини камайтиради.
Контрол саволлар
1. Деформациялаиадиган алюминий қотишмалари қаерда ишлатилади?
2. Қуймабоп алюминий қотишмаларининг механик хоссалари қандай яхшиланади?
3. Мис қотишмаларининг асосий группаларини гапириб беринг.
4. Латунлар қандай маркаланади?
5. Бронзалар нима ва улар қандай маркаланади?
6. Миснинг никель билан қотишмалари кандай ўзига хос хусусиятларга эга?
7.Титанли ва магнийли кртишмаларнинг характерли хоссаларини гапириб беринг.
8. Қалай-қўрғошинли кавшарлар қандай маркаланади?
9. Рухли қотишмалар қаерда ишлатилади?
10. Қотишмаларнинг антифрикционлиги нимадан иборат?
VII БОБ
Do'stlaringiz bilan baham: |