Маркаси
|
Асосий компонент-лар(қолгани рух) %
|
Суюқланиш температураси, °С
|
Ишлатилиши
|
Мис
|
бошқа эле-ментлар
|
Солиодус
|
Ликвидус
|
|
ПМЦ- 36
|
36
|
|
800
|
825
|
Таркибида кўпи билан 68 % мис булган бронза ва латунни кавшарлаш
|
ПМЦ-48
|
48
|
|
850
|
865
|
Таркибида 68% дан ортиқ мис булган бронза билан латунни кавшарлаш
|
ПМЦ- 54
Л 63
Л 68
|
54
63
68
|
—
|
876
|
880
905
938
|
Пўлат, латунь, мис қотишмала-рини кавшарлаш
|
ЛЖМц -57-1,5-0,75
ЛНМц - 50- 2
|
57
50
|
1%дан
марганец,
темир
2% дан
никель,
марганец
|
865
849
|
873
872
|
Асбобларни кавшарлаш
|
МцН-
48- 10
|
48
|
10% никель
|
—
|
985
|
Чуянни кавшарлаш
|
Кавшар таркиби 40% ферромарганец, 10% ферросилиций, 20% чуян қириндиси, 5% мис қириндиси, 15% майдаланган ойнадан иборат бўлиб, 1190—1300°С да суюқланади.
Рухнинг қулланилиши. Рух атмосфера шароитида ва чучук сувда коррозияга чидамлидир. Шунинг учун рух тунукаларни ва улардан ясалган буюмларни коррозияга қарши қатлам билан коплаш учун ишлатилади.
Тоза рух (ЦВО, ЦВ1 маркалари) полиграфия ва автомобиль саноатида ишлатилади. ЦВ00 маркали рухдан электротехникада ўзгармас ток манбалари тайёрланади.
Шаклдор қуймалар олиш учун таркибида 4% алюминий, 0,5—3,5% мис, 0,1% магний билан ЦАМ қотишмасидан фойдаланилади. Осон суюқланиши ва суюқ ҳолда оқувчанлиги туфайли ЦАМ қотишмасидан босим остида қуйиб сирти қўшимча ишлов беришни талаб этмайдиган қуюлмалар олинади. Таркибида 9—11% алюминий, 1—2% мис, 0,05% магний бўлган деформацияланадиган ЦАМ9-1,5 рух қотишмалари пўлат ва алюминийли биметалл антифрикцион тасмалар олиш учун ишлатилади.
30-§. АНТИФРИКЦИОН ҚОТИШМАЛАР
Қотишмаларга қуйиладиган талаблар. Антифрикцион қотишмалар машина ва механизмларнинг ишқаланувчи сиртларининг пухталигини ошириш учун мўлжалланган. Сирпаниш шипникларида вал билан подшипник вақтлари уртасида ишқаланиш руй беради. Шунинг учун вкладишга вални ейилишдан сакутш билан бирга ззи ҳам кам ейилувчи, оптимал мойлаш шароитини юзага келтириб, ишқаланиш коэффициентини камайтирувчи материал танланади. Шуларга асосан антифрикцион материал етарли даражада ҳам мустаҳкам, ҳам пластик бўлиши керак, унда таянч (қаттиқ) аралашмалар бўлади. Ишқаланишда пластик асос қисман ейилади, вал бўлса қаттиқ аралашмаларга тиралади. Бундай иищаланиш бутун подшипник сирти буйлаб булмайди, мой пластик асоснинг ейиладиган жойларида тутиб турилади.
Махсус антифрикцион хоссаларга эга бўлган қалай, қурғошин, мне ёки алюминий асосдаги қотишмалар антифрикцион қотишмалар хизматини утайди (16-жадвал). Қотишмаларнинг антифрикцион хоссалари сирпаниш подшипниклари ишқаланганда намоён бўлади. Аввало, антифрикцион материалларнинг ишқаланиш коэффициенти кичик бўлади, туташадиган деталга яхши мослашади, иссиқлик ўтказувчанлиги катта, мойни тутиб туриш хусусиятига эга ва хоказо.
Антифрикцион қотишмалардан баббит, бронза, алюминий қотишмалари, чуян ва металло-керамик материаллар кенг қўлланилади.
Антифрикцион қотишмалар қалай, қурғошин ёки алюминий каби юмшоқ асосга зга бўлганлигидан ишқаланиш жуфтларида бир-бирига яхши мослашади. Юмшоқ асосга киритилган рух, мис, сурьма каби анча қаттиқ металлар катта нагрўзкани ушлаб тура олади. Ишқалаб мослангач ва қисман деформациялангач юмшоқ асосда чуқурчалар ҳосил бўлади, уларда жуфтнинг нормал ишлаши учун зарур мой ушлаб турилади.
Қотишмалар. Баббитлар — қалай ёки қурғошин асосли антифрикцион материалдир. У катта айланма тезликда ҳамда ўзгарувчан ва зарбий нагрўзкалар остида ишловчи подшипник вкладишларига қуйиш учун ишлатилади. Химиявий таркибига кўра баббитлар учта: қалайли (Б83, Б88), қалай-қурғошинли (БС6, Б16) ва қурғошинли (БК2, БКА) группага бўлинади. Учинчи группа таркибида қалай булмайди.
Қалайли баббитлар яхши антифрикцион хоссага эга. Қалай-сурьма мисли баббит Б83 (49- расм) микроструктураси қалай базасидаги қаттиқ қотишма кўринишидаги юмшоқ асосдан иборат. SnSb нинг кубик, Сu3Sn нинг игнасимон кристаллари аралашмаси қаттиқ ҳисобланади.
49- раем. Қалайли баббит В83 нинг 200 марта катталаштирилган микроструктураси:
1 - юмшоқ асос, 2 - кубсимон аралашмалар, 3 - игнасимон кристаллар
Қўрғошин асосли баббитларнинг антифрикцион хоссалари қалайли баббитларникига қараганда бирмунча ёмонроқ, лекин улар арзон ва камёб эмас.
50- расм. Автоматик қолиплаш схемаси.
Қўрғошинли баббитлар енгил шароитда ишлайдиган подшипникларда қўлланилади. Баббитлар маркасидаги рақам қалай миқдорини кўрсатади. Масалан, БС6 баббит таркибида 6% қалай ва сурьма бўлиб, колгани қўрғошиндан иборат.
Қалайли ва қ а л а й-ф осфорли бронзаларнинг антифрикцион хоссалари юқори; ишқаланиш коэффициенти кичик, кам ейилади, иссиқлик ўтказувчанлиги юқори. Бу материалдан ясалган подшипниклар катта айланма тезликда ва нагрўзкада ишлай олади.
Подшипник қотишмалари сифатида ишлатиладиган алюминийли бронзалар ўзининг ейилишга чидамлилиги билан фарқ қилади, лекин валнинг тез ейилишига сабаб бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |