28-§. ТИТАН, МАГНИЙ ВА УЛАРНИНГ ҚОТИШМАЛАРИ
Титаннинг олиниши. Титан механик мустаҳкамлиги, коррозияга чидамлилиги юқори бўлган, химиявий барқарор кумушсимон оқ металлдир. Титан таркибида 10—40% титан икки оксиди ТiO2 бўлган рутил, ильменит, титанит каби рудалардан олинади. Бойитилган титан рудалари концентрата таркибида 65% гача ТiO2 бўлади. ТiO2 ва у билан бирга учрайдиган темир рудалари суюлтириб қайтариш йули билан бир-биридан ажратилади. Суюлтириш процесоида темир ва титан оксидлари қайтарилади, натижада чуян ва таркибида 80—90% ТiO2 бўлган титан шлаги олинади. Титан шлаги хлорланади, натижада титан хлор билан бирикиб, титан тўрт хлорид ТiС14 ҳосил бўлади. Сунгра титан тўрт хлорид инерт газ (аргон) билан қаттиқ магний муҳитида ёпиқ ретортада 950— 1000°С температурада қиздирилади. Магний хлорни ўзига бириктириб суюқ МgС12 га айланади. Қайтарилган титаннинг даттиқ заррачалари титанли ғовак масса хрсил қилади. Мураккаб ,рафинирлаш ва қайта суюқлантириш процесс-лари натижасида титанли говак массадан тоза титан олинади. Техник тоза титан (ГОСТ 19807—74) таркибида 99,2—99,65% титан бўлади.
Титаннинг хоссалари ва ишлатилиши. Техник тоза титаннинг мустахкамлиги унинг тозалик даражасига борлиқ бўлиб, оддий конструкцион пўлатларнинг мустадкамлигига мос келади. Коррозияга чидамлилиги буйича датто юқори легирланган зангламайдиган пўлатлардан дам устун туради.
Керакли механик хоссали титан қотишмалари олиш учун у алюминий, молибден, хром каби элементлар билан легирланади. Титан ва унинг қотишмаларининг асосий афзаллиги механик хоссалари юқори (σв > 1500 МПа; σ = 10л- 15 %) бўлиши билан бирга зичлиги кам бўлгани ҳолда коррозияга чидамлилиги катталигидадир.
Алюминий титаннинг оташга чидамлилиги ва Механик мустаҳкамлигини оширади. Ванадий, марганец, молибден ва хром титан кртишмаларининг оташга чидамлилигини оширади. Қотишмалар иссиқлайин ва совуқлайин босим остида ҳамда кесиб яхши ишланади, куйилиш хоссалари крниқарли, инерт газлар муҳитида яхши пайвандланади. Қотишмалар 350—500°С гача бўлган температураларда яхши ишлайди.
Технологик ишлатилишига кўратитан қотишмалари деформацияланадиган ва куймабоп хилларга, мустаҳкамлигига кўра учта группага: мустахкамлиги кам (ав = 300 700 МПа), уртача мустаҳкам (ав =700—1000 МПа) ва мустахкамлиги катта (св> 1000 МПа) группаларга бўлинади. Биринчи группага ВТ1, иккинчи группага ВТЗ, ВТ4, ВТ5 ва хоказо, учинчи группага ВТ6, ВТ14, ВТ15 (тоблангандан ва эскиртирилгандан кейин) маркали қотишмалар киради.
Куйиш учун таркиби деформацияланадиган қотишмаларга ухшаш (ВТ5Л, ВТ14Л) қотишмалар, махсус қуймабоп қотишмалар ишлатилади. Куймабоп қотишмаларнинг механик хоссалари деформацияланадиган қотишмаларшшига нисбатан анча паст бўлади. Босим остида ишланган титан ва унинг қотишмалари чивиқ, лист ва қуймалар кўринишида ишлаб чиқарилади. Титан қотишмалари (13-жадвал) авиация ва химия саноатида ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |