Кадрлар тайёрлаш миллий дастури


-§. ТИТАН, МАГНИЙ ВА УЛАРНИНГ ҚОТИШМАЛАРИ



Download 301,96 Kb.
bet43/62
Sana29.03.2022
Hajmi301,96 Kb.
#515926
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62
Bog'liq
materialshunoslik

28-§. ТИТАН, МАГНИЙ ВА УЛАРНИНГ ҚОТИШМАЛАРИ
Титаннинг олиниши. Титан механик мустаҳкамлиги, коррозияга чидамлилиги юқори бўлган, химиявий барқарор кумушсимон оқ металлдир. Титан таркибида 10—40% титан икки оксиди ТiO2 бўлган рутил, ильменит, титанит каби рудалардан олинади. Бойитилган титан рудалари концентрата таркибида 65% гача ТiO2 бўлади. ТiO2 ва у билан бирга учрайдиган темир рудалари суюлтириб қайтариш йули билан бир-биридан ажратилади. Суюлтириш процесоида темир ва титан оксидлари қайтарилади, натижада чуян ва таркибида 80—90% ТiOбўлган титан шлаги олинади. Титан шлаги хлорланади, натижада титан хлор билан бирикиб, титан тўрт хлорид ТiС14 ҳосил бўлади. Сунгра титан тўрт хлорид инерт газ (аргон) билан қаттиқ магний муҳитида ёпиқ ретортада 950— 1000°С температурада қиздирилади. Магний хлорни ўзига бириктириб суюқ МgС12 га айланади. Қайтарилган титаннинг даттиқ заррачалари титанли ғовак масса хрсил қилади. Мураккаб ,рафинирлаш ва қайта суюқлантириш процесс-лари натижасида титанли говак массадан тоза титан олинади. Техник тоза титан (ГОСТ 19807—74) таркибида 99,2—99,65% титан бўлади.
Титаннинг хоссалари ва ишлатилиши. Техник тоза титаннинг мустахкамлиги унинг тозалик даражасига борлиқ бўлиб, оддий конструкцион пўлатларнинг мустадкамлигига мос келади. Кор­розияга чидамлилиги буйича датто юқори легирланган зангламайдиган пўлатлардан дам устун туради.
Керакли механик хоссали титан қотишмалари олиш учун у алюминий, молибден, хром каби элементлар билан легирланади. Титан ва унинг қотишмаларининг асосий афзаллиги механик хоссалари юқори (σв > 1500 МПа; σ = 10л- 15 %) бўлиши билан бирга зичлиги кам бўлгани ҳолда коррозия­га чидамлилиги катталигидадир.
Алюминий титаннинг оташга чидамлилиги ва Механик мустаҳкамлигини оширади. Ванадий, марганец, молибден ва хром титан кртишмаларининг оташга чидамлилигини оширади. Қотишмалар иссиқлайин ва совуқлайин босим остида ҳамда кесиб яхши ишланади, куйилиш хоссала­ри крниқарли, инерт газлар муҳитида яхши пайвандланади. Қотишмалар 350—500°С гача бўлган температураларда яхши ишлайди.
Технологик ишлатилишига кўратитан қотишмалари деформацияланадиган ва куймабоп хилларга, мустаҳкамлигига кўра учта группага: мустахкамли­ги кам (ав = 300 700 МПа), уртача мустаҳкам (ав =700—1000 МПа) ва мустахкамлиги катта (св> 1000 МПа) группаларга бўлинади. Биринчи группага ВТ1, иккинчи группага ВТЗ, ВТ4, ВТ5 ва хоказо, учинчи группага ВТ6, ВТ14, ВТ15 (тоблангандан ва эскиртирилгандан кейин) маркали қотишмалар киради.
Куйиш учун таркиби деформацияланадиган қотишмаларга ухшаш (ВТ5Л, ВТ14Л) қотишмалар, махсус қуймабоп қотишмалар ишлатилади. Куймабоп қотишмаларнинг механик хоссалари деформацияланадиган қотишмаларшшига нис­батан анча паст бўлади. Босим остида ишланган титан ва унинг қотишмалари чивиқ, лист ва қуймалар кўринишида ишлаб чиқарилади. Ти­тан қотишмалари (13-жадвал) авиация ва хи­мия саноатида ишлатилади.

Download 301,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish