29- §. ҚАЛАЙ, КУРҒОШИН, РУХ ВА УЛАРНИНГ
ҚОТИШМАЛАРИ
Қ а л а й — суюқланиш температураои паст (231°С), пластиклиги юқори бўлган оқ ялтироқ металлдир. Кавшарлар, мис қотишмалари (бронза) ва антифрикцион қотишмалар (баббитлар) таркибида ишлатилади.
Қурғошин-суюқланиш температураси паст (327°С) пластиклиги юқори бўлган кукимтир кул ранг металлдир. Мис қотишмалари (латун, бронза), антифрикцион қотишмалар (баббит) ва кавшарлар таркибига киради.
Рух - кул ранг-оқ металл бўлиб, қуйилиш ва коррозияланишга қарши хоссалари юқори, суюқланиш температураси 419°С. Мис қотишмалари (латунь) ва қаттиқ кавшарлар таркибига киради.
Кавшарлар. Кавшар — иккита деталлни кавшарлаб бириктиришда уларни ўзаро боғловчи (оралиқ) металл ёки қотишмадир. Ўзаро бириктириладиган металларга нисбатан кавшарларнинг суюқланиш температураси паст. Бириктириладиган металларни озгина қиздириш, натижада металл структурасида ўзгариш булмасли-
14. Қалай- қурғошинли ва қалайли кавшарлар
Маркаси
|
Асосий компонентлар (қолгани қурғошин), %
|
Суюқланиш температураси
|
Ишлатилиши
|
қалай
|
бошқа элемент-
лар
|
солидус
|
ликвидус
|
ПОС- 90
|
90
|
-
|
183
|
220
|
Озиқ- овқат идишларини ва медицина аппаратларини кавшарлаш ва оқартириш
|
ПОС- 61
|
60
|
-
|
183
|
190
|
Электр ва радио аппарат-ларини, босмахона схема-ларини кавшарлаш ва оқартириш
|
ПОС- 40
|
40
|
-
|
183
|
238
|
Рухланган темирдан ясал-ган деталларни кав-шарлаш
|
ПОС- 61м
|
60
|
2 % мис
|
183
|
192
|
Ингичка мис симни ва фольгани кавшарлаш
|
ПОССУ- 50- 0,5
|
50
|
0,5 % гача сурьма
|
183
|
216
|
Самолёт радиаторларини
кавшарлаш
|
ПОССУ-
30-0,5
|
30
|
—»—
|
183
|
255
|
Рухланган листлар ва радиаторларни кавшарлаш
|
ПОССУ-
40- 2
|
40
|
1,5-2,0 %
сурьма
|
185
|
229
|
Совитиш қурилмаларини кавшарлаш
|
ПОССУ-
18-2
|
18
|
—»—
|
186
|
270
|
Автомобиль саноатида
кавшарлашда
|
ПОССУ-
4 - 6
|
4
|
5-6 %
сурьма
|
244
|
270
|
Самолётсозлик саноатида кавшарлаш ча оқартириш ишларида
|
П250А
|
80
|
20 %
рух
|
200
|
280
|
Алюминий кртишмала-ридан ясалган деталлар-ни кавшарлаш
|
ги кавшарлашнинг пайвандлашга нисбатан афзаллигидир.
Суюқланиш температурасига кўра кавшарлар паст (145—450°С), уртача (450—1100°С) ва юқори (1100—1850°С) температурада суюқланадиган хилларга бўлинади (14-жадвал). Паст температурада суюқланадиганларга қалай-қурғошинли (ПОС), қалайли, кам сурьмали (ПОССу) ва бошқа кавшарлар киради. Мис-рухли (латунли) кавшарлар ўртача (905—985°С), темир асосли кўп компонентли кавшарлар юқори (1190—1480°С) температурада суюқланадиган хилларга киради.
Қалай-қўрғошинли кавшарлар саноатнинг барча соҳаларида қулланади. Паст температурада қалайнинг муртлигини камайтириш учун кавшарларга сурьма қушилади. Қалай-қурғошинли кавшарлар нам муҳитда коррозияга чидамсиз бўлади. Бундай шароитда кавшарланган бирикмаларни лок-буёқ копламаси билан химоялаш зарур.
Қалайли кавшарларнинг мустаҳкамлиги, пластиклиги, коррозияга чидамлилиги юқори. Улар радиотехника ва электрон аппаратларни кавшарлашда ишлатилади.
Мис-рухли кавшарлар (латунлар) кўпчилик металларни кавшарлашда кенг қулланилади (15-жадвал). Кавшарланган бирикмаларнинг пухталигини ошириш учун мис-рухли кавшарларга қалай, никель ва марганец қўшилади. Қўшилган қалай латуннинг суюқланиш температурасини камайтиради, коррозияга чидамлилигини оширади, кавшарнинг суюқ холда оқувчанлигини яхшилайди.
Вертикал деворида пайванд чоклари бўлган мураккаб буюмларни кавшарлашда пастасимон ва кукун кавшарлар ишлатилади. Енгил суюқланадиган пастасимон кавшарлар одатда, учта қисмдан: кукунсимон кавшар, флюс ва қотиргичдан ташкил топади. Масалан, Пор ПОССу 30-2 (70%) кавшари, вазелин (20%), бензой кислотаси (1,2%), аммоний хлорид (1,2%) ва эмульгатор ОП-7 (0,6%) таркибли кавшар, пўлат, мис ва никелли буюмларни кавшарлаш учун ишлатилади.
Қийин эрийдиган кукунсимон кавшарларкесувчи асбоблар ишлаб чиқаришда қаттиқ қотишмали пластинкаларни кавшарлашда ишлатилади.
15. Мис-рухли кавшарлар
Do'stlaringiz bilan baham: |