К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


 Мавжудотларнинг (организмларнинг) хиллари ва



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

4.4.2. Мавжудотларнинг (организмларнинг) хиллари ва 
вазифалари 
Сайёрамиздаги тирик модданинг элементар кимёвий тиркиби бир 
қатор кимёвий элементлар, асосан H, С, О, Р, N, S, каби элементлардан 
иборат, шунинг учун бу элементлар 
биофил 
элементлар дейилади. Бу 
элементларнинг атомлари тирик организмларда сув ва ҳар хил минерал 
тузлар билан биргаликда мураккаб молекулаларни вужудга келтиради. 
Бундай молекуляр тузилмалар углеводлар, липидлар, оқсиллар ва нуклеин 
кислоталардан иборат. 
Углеводлар – С, Н, О дан иборат органик модда бўлиб, умумий 
кимёвий таркиби C
n
H
2n
O
n
формуласи сифатидаги кœринишга эга. 
Углеводлар содда – моношакар ва мураккаб яримшакар шаклида бўлиши 
мумкин. Углеводлар ҳар хил шаклдаги ќужайраларнинг асосий энергия 
манбаи ҳисобланади. Улар ўсимликларда турђун тўқималарни вужудга 
келтиради ва организмлар учун захирадаги озуқа моддаси ҳисобланади. 
Углеводлар яшил ўсимликлардаги фотосинтез жараёнини бирламчи 
маҳсулидир.
Липидлар – улар мой ва мойсимон моддалар бўлиб, сувда ёмон 
эрийди, асосан Н ва С дан иборат. Ҳужайра деворчалари (мембраналар) 
липидлардан тузилган. Мой иссиқликни секин ўтказишлиги сабабли 
организмларда ҳимоя функциясини бажаради, зарур пайтда организмлар 
учун захирадаги озуқа сифтида хизмат килади. 
Оқсиллар – организдаги энг мураккаб кимёвий бирикмалар бўлиб, 20 
га яқин ҳар хил аминокислоталар йиғиндисидан иборат. Оқсиллар 
молекуласи мураккаб ва хажми катта, шунинг учун уларни 
макромалекулалар хам дейишади. Хохлаган аминокислотани молекуласи 
ўзига хос бўлган қисмдан ёки радикалдан (R) ва ҳамда аминокислоталарга 
хос бўлган аминогурухлар (NH
2
) ва карбоксил (СООН) гурухи қисмидан 
иборат. Оқсил молекулалари ўнлаб ёки юзлаб аминокислотали 
молекулалар занжиридан иборат. Тирик организмларда оқсилларни 
кўплиги кимёвий реакцияларни ўнлаб, юзлаб миллион маротаба 
тезлаштирувчи табиий катализатор – фермент ролини ўйнайди. Ҳозир 


125 
минглаб бундай ферментлар мавжуд. Уларнинг таркибига оқсилдан 
ташқари Ng, Fe, Mn ва бошқа метал атомлари хам киради. Нуклеин 
кислоталари – хужайралар ядросида жойлашган бўлиб кислоталаринг икки 
хили – дезоксирибонуклеин (ДНК) ва рибонуклеин ( РНК) кислоталаридан 
иборат. Организмларни ташқи муҳит билан алоқаси озиқланиш, нафас 
олиш ва элскремент ажратиш йўли билан амалга оширилади.
Озиқланишига қараб ҳамма организмлар автотроф ва гетеротроф 
организмларга ажратилади. Автотроф организмлар тўғридан – тўғри 
атрофдаги минерал моддаларни истеъмол қилиш хусусиятига эга бўлиб, 
унга асосан фотосинтез жараёнини амалга оширувчи ўсимликларнинг 
асосий қисми киради. Гетеротроф организмлар тайёр органик моддаларни 
истеъмол қилувчилар бўлиб унга микроорганизмларнинг кўп қисми ва 
хамма жониворлвр киради. Баъзан гетеротроф ва автотроф организмлар 
орасидаги чегарани ўтказиш қийин, чунки улардан баъзилари хам 
автотроф хам гетеротроф озиқланиш имкониятига эга. Бундай организмлар
миксотроф организмлар дейилиб, унга асосан сувдаги бир хужайрали 
организмлар киради. Улар сувнинг ёруғлик даражаси етарлича бўлса 
автотроф, сув қоронғи бўлганда сувда эриган органик моддаларни 
истеъмол қилади. 
Биосферада модданинг ўрин алмашиши озуқа занжири орқали бир – 
бири билан боғланган организмлар таъсирида амалга оширилади. Шунинг 
учун барча организмлар продуцент, консумент ва редуцентларга 
ажратилади. Продуцентлар биосферада яшовчи хамма организмларни 
органик модда билан таъминловчи яшил ўсимликлардан иборат бўлса, 
консументлар гетеротроф организмлардан иборат. Редуцентлар органик 
моддани парчаловчи организмлардан иборат бўлиб улар асосан 
бактериялар, замбуруғлар, содда организмлардан иборат. 
Биосферадаги организмларнинг кўпчилиги эркин кислород мавжуд 
муҳитда яшовчи аэроб организмлардан иборат. Қолган қисми кислородсиз 
муҳитда яшовчи организмлар бўлиб, улар асосан микроорганизмлардан 
иборат. 
Сайёрамиздаги

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish