К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

4.4. Биосфера 
4.4.1. Биосфера хақида тушунча

«Биосфера» атамаси биринчи бор 1875 йил немис геологи Эдуард 
Зюсс томонидан фанга киритилган. Биосфера деганда Ернинг ҳаёт қобиғи 
– тирик организмлар мавжуд муҳит тушунилади. У атмосферанинг қуйи 
қисми, гидросферанинг ва литосферанинг юқори қисмини ўз ичига олиб, 
Ернинг бошқа қобиқларидан ўзининг бир қатор хусусиятлари билан 
ажралиб туради. Энг асосий фарқи – бу муҳитда тирик организмларнинг 
(ўсимликлар, 
микроорганизмлар, 
хайвонот 
дунёси) 
мавжудлиги 
ҳисобланади. Аммо биосфера яхлит қобиқни ҳосил қилмайди. 
Биосферанинг юқори чегараси атмосферанинг 25 – 30 км. баландликда 
жойлашган озон қатлами, қуйи чагараси қуруқликда 10 – 12 км. 
чуқурликдан ўтказилади. Гидросфера эса бутунлай биосфера таркибига 
киритилади. Организмларнинг асосий қисми қалинлиги бир неча ўнлаб 
метрни ташкил этувчи атмосфера, литосфера ва гидросфера чегара 
зонасида жойлашган.
Биосферадаги ҳаётни вужудга келиши ҳали ўз ечимини оҳиригача 
топмаган табиатшуносликнинг йирик муаммоларидан бири ҳисобланади. 
Кўпчиликнинг фикрича, ҳаёт модданинг кимёвий эволюциясини биологик 
эволюцияга ўтиши натижасида вужудга келган деб ҳисобланади. Бундай 
ўтиш даври қачон ва қаерда бўлганлиги ҳақида ханузгача аниқ 
маълумотлар олингани йўқ. Яқин йилларгача Ернинг ўзини мутлоқ ёши 
ҳақида хам ҳар хил фикрлар мавжуд эди, энг янги усуллар ёрдамида 
олинган маълумотларга қараганда Ерниннг мутлоқ ёши 4,5 млрд. йил 
атрофида эканлиги аниқланди. Ердаги энг қадимги чўкинди тоғ 
жинсларнинг мутлоқ ёши эса 4 млрд. йил атрофида эканлиги аниқланган.
Кўпгина олимларнинг фикрича Ерда ҳаёт вужудга келишидан олдин 
қарийб 1 млрд. йил давомида органик бирикмаларнинг абиоген синтези 
амалга ошган ва шундан кейин бирламчи содда организмлар шаклланган 
деб ҳисобланади. 


123 
Биосферадаги тирик организмларнинг умумий массаси Ернинг 
бошқа қобиқларининг массасига нисбатан жуда кичик бўлиб 2,4 10
12
тни 
ташкил этади. Бу кўрсаткич гидросферанинг массасига насбатан тахминан 
600 минг баробар, литосферанинг массасига нисбатан 1,5 млн баробар кам. 
Лекин шунга қарамай тирик организмларнинг географик қобиққа 
кўрсатаётган таъсири бенихоя катта. Биринчи навбатда бу таъсир 
географик қобиқнинг биз кўрсатаётган бир қатор хусусиятларни 
шаклланишида ўз аксини топган. Айниқса яшил ўсимликларниннг 
фотосинтез жараёнида атмосферадаги карбонат ангидрид, сув ва 
тупроқдаги эритмалар ҳисобига органик бирикмаларни вужудга 
келтириши муҳим ахамиятга эга. Бу жараён катта миқдордаги Қуёш 
энергиясини географик қобиқда тўпланиши билан боғлиқ. Кейинчалик бу 
энергия ёниш, чириш жараёнида ароф – муҳитга чиқади ёки бошқа
организмларга озуқа занжири орқали узатилади. Биосферада энергия 
манбаи сифатида ҳар хил кимёвий реакциялар ҳам хизмат қилиши мумкин, 
шуни ҳисобига бактериялар органик махсулотни вужудга келтиради. 
Атроф – муҳитнинг шароитига мослашиши, организмларни табиий 
рақобат натижасида танланиши тирик организмларнинг эволюциясини 
таъминлади. 
Бирламчи тирик организмларни вужудга келиши атмосфера, 
литосфера ва гидросферадаги моддани биологик ўрин алмашишига жалб 
этиш билан бирга уни энергия манбаларидан фойдаланиш имконини 
яратди. Организмларнинг ички энергия манбаи, агар у уни ташқи муҳитдан 
нур, иссиқлик сифатида олмаса, моддани оксидланиш жараёнида ажратган 
энергиясидан иборат. Маълум муҳитда вужудга келган организмлар бу 
муҳитни у ёки бу даражада ўзгартирдилар, ўзлари хам ўзгариб борадилар. 
Шундай килиб биосфера деганда тирик организмлар мавжуд муҳит
тушунилади.
Биосферада модданинг иккита асосий тоифаси мавжуд: улар тирик 
организмлар ва жонсиз модда. Тирик организмлар ўз фаолияти натижасида 
Қуёш энергияси ҳисобига кимёвий бирикмаларни вужудга келтиради, бу 
бирикмалар парчаланганда кимёвий иш бажаришга қодир энергия ажралиб 
чиқади. Кимёвий нуқтаи назардан тирик организмлар материянинг фаол 
шаклларидан бири бўлиб, униниг кимёвий энергияси энергияни бошқа 
масалан, механик, иссиқлик ва х.к. шаклларига айланиши мумкин. Жонсиз 
модда – тирик организмлар таркибига кирмаган минераллардан ёки 
кимёвий элементлардан иборат бўлиб, унинг тарихий давр мобайнида 
ажратган энергияси (радиактивли, кимёвмй) унчалик кўп эмас. 
Биосферадаги тирик ва жонсиз организмлар ҳаётий жараёнлар таъсирида 
бир – бири билан чамбарчас боғланган. 


124 
Ерда ҳаётни кенг тарқалишида тирик организмларни ҳар хил 
шароитга мослашиш қобилияти муҳим ахамиятга эга. Мисол тариқасида 
баъзи бир микроорганизмлар ҳарорати +180
0
дан -253
0
га бўлган муҳитда 
яшаши мумкинлигини кўрсатишимиз мумкин. Улардан баъзи бирлари 
3000 – 8000 атмосфера босимига чидаши мумкин. Ҳаёт шакллари хам 
хилма – хилдир. Ер юзида 500 мингга яқин ўсимлик ва 1,5 млн.га яқин 
ҳайвонот турларни учратишимиз мумкин, дунёдаги ҳамма минералларнинг 
сони эса 4 мингдан бироз кўпроқ холос.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish