К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


 Атмосферанинг бœйлама тузилиши



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
4.3.1. Атмосферанинг бœйлама тузилиши 
 
Атмосферада юқорига кўтарилган сари ҳавонинг зичлиги ва 
ҳарорати ўзгариб боради. Шу муносабат билан атмосферада маълум бир 
хусусиятларга эга бўлган алоҳида қатламлар вужудга келган. Булар 
тропосфера, стротосфера, мезосфера, ионосфера ва экзосферадир (26 – 
расм). 
Тропосфера географик қобиқ таркибига тўла киради ва Ернинг 
таъсирида исийди. Тропосферанинг қалинлиги ўрта ҳисобда 10 – 11 км. 
бўлиб, у ҳавонинг Ер юзасида исиши натижасида ҳосил бўладиган 
кўтарилма оқимнинг баландлиги билан белгиланади. Ҳаво экваториал 
ўлкаларда 16–17 км.гача, мўътадил ўлкаларда 10–11 км.гача, қутбий 
ўлкаларда 7–8 км.гача кўтарилади. Тропосферанинг юқори чегараси ана 
шу баландликлардан ўтади. 
Тропосферада атмосфера массасининг 80%и тўпланган. Ернинг 
тортиш кучи ва газлар қисилиши туфайли ҳаво Ер юзасида юкорида 
айтганимиздек, жуда зич бўлади. Шунинг учун қуйи беш километрлик 
қатламда атмосфера массасининг 50%и тўпланган.
Ҳавонинг Ер юзасидан қайтган иссиқлик ҳисобига исиши тропосферада 
кўтарилма ва пастлама ҳаво оқимларини вужудга келтиради. Бундай 
оқимлар конвектив оқимлар деб аталади. Конвектив оқимларининг 
йўналиши (юқори ва паст), уларнинг кечиш суръати вақт ва маконда анча 
тез ўзгариб туради. Натижада Ер юзаси яқинида мураккаб ва ўзгариб 
турадиган барик тизим, яъни юқори ва паст босим ҳудудлари вужудга 
келади. 


116 
26-расм. Атмосферанинг тузилиши. 
Тропосферада ҳавонинг харакати натижасида турли тезликда 
эсадиган шамоллар вужудга келади. Тропосферада булутлар ҳосил бўлиб, 
ёғинлар ёғади. 
Тропосфера иссиқликни Ер юзасидан олади. Тирик мавжудотлар, 
нураш жараёни, ётқизиқларнинг ҳосил бўлиши ва бошқа жараёнлар 
атмосферанинг газ таркибини ташкил қилади. Об-ҳаво ва иқлимни вужудга 
келтирадиган барча жараёнлар шу ерда содир бўлади. 
Атмосферанинг Ер юзасига яқин қисмида экваторда ҳарорат ўртача 
26
0
С, шимолий қутбда эса – 23
0
С ни ташкил қилади. Юқорига кўтарилган 
сари ҳавонинг адиабатик совиши натижасида харорат ҳар 100 м 
баландликда 0,6
0
С дан (ҳар бир километр баландликда 6
0
С дан) пасая 
боради ва тропосферанинг юқориги чегарасида экватор устида –70
0
С гача, 
шимолий қутб устида –45
0
дан –65
0
С гача пасаяди. Ҳавонинг қутбларга 
нисбатан экватор тепасида кўпроқ совиб кетиши бу ерда ҳавони баланд 
кўтарилиши сабаб бўлади. Тропопуаза тропосфера билан стратосфера 
оралиғида жойлашган. Қалинлиги 1 км атрофида. Ҳавонинг конвектив 
оқимлари тропопуазадан юқорига кўтарилмайди. Тропопуаза мўътадил 
минтақада 8 км. баландликдан ўтади, экватор устида эса 16 – 18 км 
юқорида жойлашади. Унинг баландлиги фасллар бўйича ўзгариб туради. 
Ёзда қишдагидан баландроқ, циклонларда пастроқ, антициклонларда 
баландроқ бўлади. Тропопуаза бир хил ҳаво массалари устида аниқ намоён 
бўлади. Ҳаво фронтлари устида эса бир томонга оққан ва бўлинган бўлади. 
Стратосфера Ер юзасидан кўтарилган конвектив ҳаво оқими ета 
олмайдиган баландликлардан бошланади. Стратосфера 40 – 60 км. гача 
кўтарилади. Мазкур қатламда ҳаво хусусиятларининг сифат жиҳатидан 
секин ўзгаришига Ер юзаси таъсирининг бирданига камайиши сабаб 
бўлади. Стратосферада атмосферанинг 20% массаси тупланган. Ушбу 
қатламда ҳавонинг зичлиги ва босими жуда кам. Шунинг учун бу ерда 
фақат бинафша рангли нурлар тарқалади, шу сабабли осмон бинафша 


117 
рангда бўлади. Стратосфера ҳам тропосферадаги газлардан иборат, аммо 
бу ерда озоннинг улуши кўпроқ, аммо миқдори кам. Стратосферада озон 
15 – 30 км баландликлар оралиғида тарқалган. Озоннинг миқдори кам 
бўлишига қарамай, у тропосфера хусусиятларининг шаклланишида ва Ер 
юзасидаги хаётда жуда муҳим ахамиятга эга. Чунки озон қатлами тирик 
организмлар учун хавфли бўлган қисқа тўлқинли ультрабинафша 
нурларини ютиб олади. Стратосферада 20 км. баландликкача харорат 
ўзгармайди. Бу қатлам қуйи қатлам дейилади. Мазкур қатлам озон пардаси 
жойлашган баландликкача давом этади. Юқори қатламда ҳаво харорати 
доимо ортиб боради. Бунинг асосий сабаби озон қатламининг қисқа 
тўлқинли радиацияни ютиши натижасида қизиб кетишидир. Мазкур 
қатлам юқори стратосфера деб аталади. Стратосферани озоносфера ҳам 
деб аташади. Тропосфера билан стратосфера ўртасида газ алмашиниб 
туради, натижада стратосферада сув буғлари бўлади ва озон пардасидан 
пастда, совуқ қатламда ранг – баранг тусда товланувчи садафранг булутлар 
вужудга келади. 
Мезосфера стратосферанинг юқори қисмидан, 50 км. баландликдан 
бошланади ва 80 км. баландликкача давом этади. ҳарорат яна пасайиб 
боради ва юқори қисмида – 90
0
С гача пасаяди. Бу жойда кумушсимон 
булутлар ҳосил бўлади. Ҳавонинг зичлиги жуда ҳам кам, Ер юзасидаги 
зичликдан 200 бравар кам. 
Ионосфера ёки термосфера 800 – 1000 км. баландликкача чўзилган. 
Атмосферанинг жуда йирик ва мураккаб қатлами. Ер табиатида муҳим 
ўрин тутади ва муҳим аҳамиятга эга. Азот ва кислород газлари ионлашган 
ҳолатда бўлади. Қуёшнинг ультрабинафша ва электр радиацияси 
таъсирида бу газларнинг молекула ва атом тузилиши бузилади. 
Атомларнинг электрон қобиқларидан айрим электронлар ажралиб чиқади. 
Ушбу жойдаги фазода бутун атомлар ҳам, бир қисм электронини йўқотган 
атомлар ҳам ва алоҳида электронлар ҳам мавжуд. Моддаларнинг бундай 
ҳолати ўта газсимон, яъни плазма ҳолати деб аталади. Битта электрони 
ажралиб чиққан атом мусбат зарядга эга бўлиб қолади. Ажралиб чиққан 
электрон эса манфий зарядга эга бўлади. Бу электрон нейтрал атом билан 
қўшилиб, уни хам манфий зарядлаши мумкин. Шундай қилиб, 
ионосферада зарядланган заррачалар қатламлари ҳосил бўлади. 
Зарядланган энг зич қатлам Ер юзасидан 200 – 400 км. гача баландликда 
жойлашган. 
Бу 
ионлашишнинг 
асосий 
максимум 
қатламидир. 
Ионосферада хаво зичлиги кам бўлганлигидан Қуёш нурлари тарқалмайди 
ва осмон қора рангда кўринади унда юлдуз ҳамда сайёралар милтираб 
туради. Ушбу жойда кучли электр токи оқимлари мавжуд бўлиб, улар Ер 
магнит майдонининг ўзгаришига сабаб бўлади ва қутб ёғдуси вужудга 
келади. Ионосфера Қуёшнинг рентген нурларини ютиб қолади ва шу билан 


118 
Ер юзидаги ҳаётни унинг зарарли таъсиридан сақлайди, 160 км.дан 60 км. 
гача баландликда метеор жисмлар ёниб кетади. Ионосферанинг 80 км.дан 
300 км.гача баландликда бўлган қуйи қисми термосфера деб аталади. 
Термосферада юқорига кўтарилган сари харорат оша боради. 150 км. 
баландликда ҳаво харорати 220
0
С, 600 км. баландликда 1500
0
С гача 
ортади. 
Экзосфера 900 – 1000 км. дан баландликда жойлашган. Уни фақат 
ракеталар ёрдамида ўрганиш мумкин. Бундай баландликда атмосферадаги 
газларнинг харкати критик тезликка – 11,2 км/сек.га яқинлашади ва айрим 
заррачалар Ернинг тортиш кучини енгиб чиқиб кетиши мумкин. Олам 
фазосига айниқса водород атомлари чиқиб туради. Бу газ экзосферада 
кўпчиликни ташкил этса керак. Экзосферанинг юқори чегараси 3000 км. 
Ер тортишини енгиб чиққан водород атомлари Ер атрофида тож 
ҳосил қилади. Ер тожи 20000 км гача тарқалади. Унда газлар зичлиги жуда 
кам бўлса ҳам, лекин сайёралар оралиғидаги фазодагидан 10 баравар 
каттадир. 
Атмосферада иқлим ҳосил қилувчи учта асосий жараён рўй беради: 
а) Қуёш радиацияси; б) атмосфера харакати; в) нам айланиши. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish