К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
4.2.2.3. Кўллар
Қуруқликдаги сув билан тўлган табиий ботиқлар кўллар деб аталади. 
Ер юзасидаги ҳамма кўлларнинг майдони қуруқлик майдонини тахминан 
1,8%ини ташкил қилади. Кўллар учта таркибий қисмдан иборат: ботиқ; сув 
қатлами; ўсимлик ва хайвонот дунёси. 
Кўл ботиқлари келиб чиқишига кўра қуйидаги қисмларга бўлинади: 
1.
Тектоник кўллар. Улар ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади: 
-узилмаларда жойлашган кўллар. Узилмаларда Ер юзасидаги энг 
чуқур кўллар жойлашган: Байкал, Буюк Африка ёриқларидаги кўллар, 
Швеция ва Финляндиянинг йирик кўллари. Улардан Байкал ва Танганика 
криптодепрессияда жойлашган, яъни уларнинг сатҳи океан сатҳидан 
юқорида, туби эса океан сатҳидан пастда жойлашган; 
-ботикларда (мульдасимон) жойлашган кўллар: Чад, Эйр ва х.к. 
-мараккаб кўллар (Каспий, Виктория, Титикака); Вулканик кўллар 
(Ява, Янги-Зелландия, Канар оролларидаги кўллар); Муз ҳосил қилган 
ботиқларда жойлашган кўллар; Тўғон кўллар (Сарез кўли); Лавали – 
тўғонли кўллар (Севан, Тана, Сихотиалин тоғидаги кўллар); Водий 


112 
кўллари (дарё водийларида жойлашган кўллар); Карст кўллари; 
Суффозион кўллар; Сунъий кўллар (сув омборлари). 
Кўллар оқар ва оқмас кўлларга бўлинади. 
4.2.2.4. Ботқоқлар
 
Ер юзасининг намгарчилик ортиқча бўлган ва торф қатламлари 
мавжуд жойлар. Торфнинг қалинлиги 0,3 м. кам бўлмаслиги керак. Агар 
торф қатлами юпқа бўлса ботқоқ эмас, ботқоқлашган жойлар ҳосил 
бўлади. Ботқоқлар ўрмоннинг кесилиб кетган ёки куйиб кетган жойларида 
ва ўтлоқларни узоқ муддат сув босиши, шунингдек, саёз сув ҳавзаларини 
ўсимлик қоплаши натижасида ҳосил бўлади. Ботқоқларнинг кўп қисми 
шимолий ярим шарда мўътадил ва субарктика минтақасида кенг тарқалган. 
Ўрта Осиёда ботқоқлар йирик дарёлар (Амударё, Сирдарё, Чу ва Или 
дарёлари) водийсида, ёйилмаларнинг теварак атрофларида ва пастқам 
жойларда учрайди. Ботқоқлар келиб чиқишига кўра уч турга бўлинади: 
пастқам, юқори, аралаш. 
Пастқам (эвтроф – грекча эв – яхши, trophe – тўйиниш) ботқоқлар, ер 
ости сувлари билан тўйинади. Ер ости сувлари тузларга бой бўлади. Ясси 
юзага эга ва ўсимликларга бой. Мазкур ботқоқлар сув айирғичларда, 
террасаларда ва дарё кайирларида ривожланади. Улар ўтли, ўрмонли 
(қайин ва олхали) ботқоқлардир. 
Юқори ботқоқлар (олиготроф ботқоқлар). Асосан атмосфера 
ёғинлари билан тўйинадиган ботқоқлар. Ўсимлик қолдиқлари жуда кўп 
бўлади. Кўпинча қабариқ шаклга эга. Чунки мазкур ботқоқларни ташкил 
қиладиган сфагнли мохлар ботқоқнинг сувларини минераллашиш 
даражаси паст бўлган марказида тез ўсади. Сфагн мохларидан ташқари 
юқори ботқоқларда пушина, багульник, кассандра ва клюква ҳам ўсади. 
Мазкур ботқоқларда баландликлар пастқамлар билан алмашиб туради. 
Оралиқ ботқоқлар (мезотроф ботқоқлар). Улар юқори ва пастқам 
ботқоқлар оралиғида бўлади. Мазкур ботқоқлар ҳам ер ости ҳам атмосфера 
сувлари ҳисобига вужудга келади. Баланд жойларда ўсадиган ўтлар асосан 
атмосфера ёғинлари ҳисобига ривожланади, бу ерларда юқори ботқоқларга 
хос ўсимликлар ривожланади. Пастқам жойларда эса қуйи ботқоқларга хос 
ўсимликлар ўсади. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish