К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
4.2.2. Дунё океани 
 
Географик қобиқда икки хил юза ажратилади –қуруқлик ва океанлар 
юзаси. Дунё океани гидросфера сувларининг 96,5%ини ташкил килади. 
Улар Ер юзасини 70,8%ини қоплаб ётади. Қуруқлик юзаси билан сув 
юзаси доимо ўзаро алоқададир. Мазкур алоқанинг энг муҳим қисми модда 
ва иссиқликнинг алмашининишидир. Қуруқлик ва океан ўртасида модда ва 
иссиқликнинг алмашинуви қуйидаги йўналишларда содир бўлади; 
- намнинг алмашинуви. Океанлар Ер юзасининг учдан икки 
қисмини эгаллаб ётиши туфайли улар Қуёш радиациясининг асосий 
қисмини олиб, атмогидросферадаги оқимлар туфайли бу иссиқликни Ер 
юзасида қайта тақсимлайди; 

минерал моддаларнинг алмашинуви. Минерал моддалар 
геосинклиналларнинг ривожланиши жараёнида денгизлар трансгрессияси 
натижасида қуруқликка ўтади. Қуруқликдан океанларга минерал моддалар 
дарё лойқалари сифатида қайтиб келади. 
Океан бир бутун сув ҳавзасидир. Шунинг учун океанларни маълум 
бир қисмларга бўлиш шартлидир, 1650 йили Голланд олими Варенус Дунё 
океанини беш қисмга ажратган; Буюк, Атлантика, Ҳинд, Шимолий ва 
Жанубий. Буюк Британия география жамияти 1845 йили буни тасдиқлади. 
Аммо кейинчалик Шимолий ва Жанубий океанлар бошқа океаннинг 
қисмларидир деган фикр асосида, улар бошқа океанларга қўшиб 
юборилди. ХХ асрнинг 30-йилларида Шимолий муз океанининг номи яна 
қайтадан тикланди. Ҳозирги пайтда жанубий океанни ҳам борлиги 
исботланиш арафасида турибди. Бу борада илмий ишлар жадал олиб 
борилмоқда. 
 
4.2.2.1. Дунё океани сувлари 
 


102 
Дунё океани сувларининг асосий хусусияти уларнинг шўрлиги ва 
ҳароратидир. 1 литр сувдаги тузлар миқдорига шўрлик деб аталади. 
Шўрлик промилледа (%
0
) ёки граммларда ифодаланади. Океан 
сувларининг уртача шўрлиги 35%
00
, яъни 1000 грамм (1литр) денгиз 
сувида 35 грамм туз бор дегани. Денгиз сувларининг таркибидаги тузлар 
қуйидаги тузлардан иборат; ош тузи NaCI -77,758 %, MgCI -10,87%, 
MgSO
4
- 4,437%, CaSO
4
- 3,600%, K
2
SO
4
- 2,465%, CaCO
3
- 0,345%, MgBr-
0,217%. 
Чучук сувларнинг шўрлиги жуда ҳам кам, ўртача 0,146%
0
. Унинг 
таркибида карбонатлар кўпроқ (80%). Океан сувларининг туз таркиби 
протерозой эрасидаёқ шаклланган. Океан шаклланишининг илк 
босқичларида унинг суви дарё сувларига яқин бўлган. Кейинчалик нураш 
натижасида тоғ жинсларининг ўзгариши ва биосферанинг ривожланиши 
натижасида улар орасидаги фарқ ортиб борган. 
Денгиз суви таркибида хлоридлар, сульфидлар ва карбонатлардан 
ташқари Ерда маълум бўлган ҳамма кимёвий элементлар ва нодир 
металлар мавжуд. 
Океан сувлари таркибидаги элементлар рўйхати қуйидагидан иборат:
(Курьер ЮНЕСКО, 1986, март, с.7); 
 
Хлор
Литий Уран 
Кадмий
Натрий Рубидий Никель Вольфрам 
Магний Фосфор Ванадий Ксенон 
Олтингугурт Йод Марганец Германий 
Кальций Барий Титан Хром 
Калий Индий Сурма Торий 
Бром Рух Кобальт Скандий 
Углерод Темир Цезий Қўрғошин 
Стронций Альюминий Церий Симоб 
Бор Молибден Иттрий Галий 
Кремний Селен Кумуш Висмут 
Фтор Қалай Лантан Ниобий 
Аргон Мис Криптон Таллий 
Азот Мишяк Неон Олтин 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish