К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер


 Ер пўстининг ёши ва геохронологик сана



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

4.2.3. Ер пўстининг ёши ва геохронологик сана. 
 
Геологик вақт Ер пўсти ҳамма жойда бир хилда бўлмасдан, турли 
жойларда унинг ёши, қалинлиги ва тузилиши турлича. Бу эса унинг 
қадимдан ўзгариб келаётганлиги оқибатидир. Ер пўстининг ҳосил бўлши 
учун кетган вақт геологик вақт деб аталади. Ер пўстининг ёши 4,6 мард. 
йил демак Ер пўстининг пайдо бўлганига 4,6 мард. йил бўлган. 
Ер пўстидаги тоғ жинсларининг нисбий ва мутлақ ёши ажратилади. 
Таркиби турлича бўлган чўкинди тоғ жинсларининг қандай тартибда 
ётишини ва уларда учрайдиган ўсимлик ва ҳайвонотларнинг тош бўлиб 
қотган қолидиқларини ўрганиб, қандай қатламлар олдин, қайси бирлари 
кейинроқ ҳосил бўлганини аниқлаш, яъни уларнинг нисбий ёшини билиб 
олиш мумкин. Агар чўкинди жинсларнинг қатламлари денгиз тагида 
қандай пайдо бўлган бўлса, шу тартибда (брини-кетин) жойлашган бўлса, 
пастдаги қатлам олдин, юқорироқдагиси эса кейинроқ пайдо бўлган, яъни 
устки қатлам ёшроқ қатламдир. 
Чўкинди тоғ жинсларининг таркибида учарайдиган қадимги ҳайвон ва 
ўсимликларнинг тош бўлиб қолган-тошқотган қолдиқларини ўрганиш Ер 
шари тарақиётининг узоқ давом этган геологик босқичларини билиб 
олишга имкон беради. Ана шу узоқ давом этган вақтлар эонлар
 
ва эралар


88 
деб аталади. Ер пўсти тарақиётида иккита эон ажратилади: Криптозой ва 
Фанэрозой, Эонлар эраларга бўлинади. 
Криптозой иккита эрадан, яъни архей (энг қадимги эра), протерозой 
(дастлабки ёки илк ҳаёт), Фанэрозой учта эрани ўз ичга олади: палеозой 
(қадимги ҳаёт), мезозой (ўрта ҳаёт), кайназой (янги ҳаёт). 
Эралар қисқароқ вақтларга-даврларга бўлинади. Архей ва 
протерозой эралари даврларга бўлинмайди, чунки улардаги ётиқизиқлар 
кам ўрганилган. Палеозой эраси олти даврга бўлинади (қадимдан ёшига 
қараб): кемрий (С), ордовик (О), силур (S), девон (О), карбон (С), перм (Р). 
Мезозой эраси уч даврдан иборат: триас (Т), юра (Y), бор (К). Кайнозой 
эраси ҳам уч даврдан иборат: палеоген (Р), неоген (N), тўртламчи (Q). 
Эраларнинг ҳар бири ўнларча ва юзларча миллион йиллар давом этган. 
Даврлар эса бир неча ўн миллион йил давом этган ва энг охирги, яъни одам 
пайдо бўлган давргина тахминан 1,8 миллион йил давом этмоқда (2-
жадвал). 
Бирон бир тоғ жинси пайдо бўлган вақтидан бошлаб ўтган йиллар 
шу жинснинг мутлоқ ёши деб аталади. Тоғ жинсларининг ёши радиактив 
усул билан аниқланади. Мазкур усул уларни парчаланишини ўрганишга 
асосланган. Уран вақт ўтиши билан бир хил тезликда аста-секин 
парчаланиб кетади, қўрғошин эса жинслар таркибида қолаган. Уларннинг 
парчаланиш вақти маълум шунинг учун ҳам тоғ жинсида учрайдиган 
қўрғошин миқдорига қараб бу мазкур жинснинг неча йил олдин пайдо 
бўлганини айтиб бериш қийин эмас. Ер юзасининг турли жойлари 
таркибида уран ва қўрғошин бўлган тоғ жинсларининг химиявий таркиби 
аниқланган ва ана шу маълумотларга қараб пайдо бўлган вақтидан бошлаб 
тоғ жинсларининг ёши аниқланади. 
Геохронологик жадвал (2-жадвал) тоғ жинсларининг ёшини ва 
ўсимлик ҳамда ҳайвонларнинг тараққиёти вақтини аниқлаш соҳасида 
олимларнинг узоқ вақтлар давомида олиб борган ишлари натижасида 
тузилган. Геохронологик жадвалда асосий геологик воқеалар геологик 
вақт давомида рельефнинг тараққиёти, фойдали қазилмаларнинг вужудга 
келиши, шунингдек ҳаёт тараққиётининг асосий босқичлари тўғрисида 
эралар ва даврлар бўйича маълумотлар берилади. 
2-жадвал 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish