К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
Савол ва топшириқлар. 
 
17.
Географик қобиқ деб нимага айтилади? 
18.
Гоеграфик қобиқнинг чегаралари деганда нимани тушунасиз ? 
19.
Нима учун олимлар географик қобиқнинг юқори чегарасини 
озон қатламидан ўтказишади? 
20.
Географик қобиқ тушунчасини яна қандай вариантлари бор? 
21.
Географик қобиқнинг қандай хусусиятларини биласиз? 
22.
Географик қобиқдаги номувознатликнинг асосий сабаби 
нимада? 
23.
Ер қобиқларининг химиявий таркибини солиштиринг ва қайси 
қобиқда кислород, қайси қобиқда азот кўплигини аниқланг. 
24.
Географик қобиқдаги моддаларнинг физик хоссаларига нималар 
киради? 
25.
Геотаркиблар деганда нимани тушунасиз? 
26.
Географик қобиқнинг тузилишининг қандай даражаларини 
биласиз? 
27.
Моддаларнинг оғирлигига қараб табақаланиши географик 
қобиқни қандай тўз илишини ҳосил қилади? 
28.
Географик қобиқнинг кўндаланг тузилиши қандай омиллар 
таъсирида шаклланади? 
29.
Географик қобиқдаги туташ юзалар қандай ҳосил бўлади? 
30.
Симметрия ва дисимметрия нима ва улар географик қобиқда 
қандай воқеа ва ҳодисаларда намоён бўлади? 
31.
Географик қобиқнинг мустақиллиги деганда нимани 
тушунасиз? 


77 
32.
Географик қобиқнинг яхлитлиги ва бир бутунлиги нималарда 
намоён бўлади?
4. боб. Географик қобиқнинг бўйлама тузилиши 
4.1. Ернинг ички ва ташқи қобиқлари. 
 
Ер пайдо бўлгандан бери унинг ичида моддаларнинг табақаланиши 
содир бўлиб ҳозир ҳам давом этмоқда. Ернинг ички қисмидаги 
моддаларнинг табақаланиши натижасида географик қобиқнинг таркибий 
қисмлари бўлган ташқи қобиқлар вужудга келган. 
4.1.1. Ернинг ички тузилиши. 
 
Географик қобиқ Ернинг устки қисмида жойлашган юпқа қатламдан 
иборат, шунга қарамасдан у Ернинг ички қобиқлари билан доимо ўзаро 
таъсирда бўлади ва унинг хусусиятлари ички қобиқлар таъсирида ўзгариб 
ва шаклланиб туради. 
Табиий география Ернинг ички қисмларини махсус ўрганмайди, 
аммо географик қобиқда содир бўладиган жараёнларни чуқурроқ ўрганиш 
мақсадида, геофизиканинг ва бошқа фанларнинг Ернинг ички тузилиши 
ҳақидаги маълумотларидан фойдаланади. Ернинг ички тузилиши ҳақида 
зил-зилалар таъсирида ҳосил бўладиган сейсмик тўлқинларни кузатиш 
аниқ маълумотлар беради. Ер қимирлаганда уч хил сейсмик тўлқинлар 
ҳосил бўлади (Шубаев, 1975й): а) юза тўлқинлар, улар Ер юзаси бўйлаб 
тарқалади ва тезлиги кам бўлади б) бўйлама тўлқинлар, моддаларнинг 
ўртача ҳолати яқинида тўлқинлар йўналиши бўйича эластик тебраниши, 
яъни кетма-кет қисилиб чўзилишидир. Бундай тўлқинлар ҳар қандай 
муҳитда ҳам тарқалаверади, энг катта тезликка эга бўлади ва сейсмик 
станцияларга энг олдин етиб келади; в) кўндаланг тўлқинлар, 
моддаларнинг тўлқин тарқалиш йўналишига нисбатан перпендикуляр 
тебранишлардир. Булар моддаларнинг силжиши билан боғлиқ, яъни 
моддаларнинг шаклини ўзгариши билан боғлиқ. Бу тўлқинлар фақат 
қаттиқ моддалардан ўтади, суюқ ва газсимон муҳитлардан сўниб қолади, 
чунки суюқ ва газсимон моддалар шакл ўзгаришига қарашлик қилмайди. 
Агар Ернинг ҳамма қисми бир хил жинсдан тузилган эди, тўлқин 
тўғри чизиқ бўйлаб тарқалар ҳамда тезлиги бир хил бўлар эди. Ҳақиқатда 
эса тўлқинларнинг ўтиш йўллари мураккаб бўлади, тезлигида кескин 
ўзгаришлар бўлиб туради. Тўлқинлар кескин ўзгарадиган биринчи сатҳ 
ўрта ҳисобда 60 км. чуқурликда бўлади. Бу ерда бўйлама тўлқинлар 
тезлиги бирданига секундига 5 км. дан 8 км. га ортади. Шундан сўнг 
тезлик аста-секин орта бориб 2900 км. чуқурликда секундига 13 км. га 
етади, сўнгра бирданигина камайиб, секундига 8 км тушиб қолади.


78 
Шундан сўнг Ер маркази томон орта бориб секундига 11 км га етади. 
Кўндаланг тўлқинлар 2900 км. дан чуқурга етиб бормайди ва Ушбу 
чуқурликдан қайтиб, Ер бетига чиқади. 
Сейсмик тўлқинлар тезлигининг 60 ва 2900 км. чуқурликларда 
кескин ўзгариши мазкур чуқурликларда моддалар зичлигининг кескин 
ўзгаришини акс эттиради. Моддалар зичлигини турлича бўлиши туфайли 
Ернинг ички қобиқлари ҳосил бўлган, яъни ядро, мантия ва Ер пўсти. 
Ернинг ядроси 2900 км. дан бошланади ва ички ҳамда ташқи ядрога 
бўлинади. Ташқи ядронинг қалинлиги 2080 км., у 2900 км. дан 4980 км. 
чуқурликлар орасида жойлашган. Ички ядро 4980 км. дан Ернинг 
марказигача бўлган чуқурликларда жойлашган. Ядро асосан темир ва 
никелдан иборат 
Мантия Мохо чегарасидан (70-80 км) 2900 км. чуқурликкача давом 
этади. Мантия асосан магний, кислород, темир, кремний ва бошқа 
моддалардан иборат. Мантия учта қатламдан иборат: қуйи (1000-2900 км), 
ўрта (300-1000 км), юқори дунит (70-300 км) Юқори мантия дунитлардан-
магний билан темирга бой бўлган силикат жинслардан ташкил топган. 
100км. дан 700 км чуқурликкача моддалар Ернинг ички иссиқлиги 
таъсирида эриган ҳолатда бўлиши мумкин, 100 км дан юқорида ҳарорат 
жинсларнинг эриши учун етарли эмас, 700 км. чуқурликда эса босим жуда 
юқори. Эриган қатламда материклар оғирлигини мувозанатга келтириб 
туриш учун моддалар бир жойдан иккинчи жойга оқиб туради. Вулкан ва 
зилзила ўчоқлари шу ерда жойлашади. 
Ўрта ва қуйи мантияда моддалар зичлиги юқоридир. Ер пўсти-
Ернинг ташқи қатламлари мажмуасидир. У мантиядан Мохо чегараси 
билан ажралиб туради. Бу ерда моддалар қаттиқ ҳолатда бўлади. Мазкур 
Мохо чегараси аниқ чегара бўлиб, Ер юзасининг ҳамма жойида бор. 
Мантиядан Ер пўстига ўтишда босим шунчалик пасайиб кетадики, 
габбродан базальтга ўтилади. Бундан моддалар ҳажми 15% га ошади ва 
шунга мос равишда зичлик камаяди. 
Ернинг ташқи ва ички қобиқлари доимо ўзаро таъсирда бўлади. 
Мазкур таъсир қуйидагиларда намоён бўлади (Шубаев, 1975): 
- даставвал ўзаро таъсир Ер юқори қатламларининг ички 
қатламларига босимида намоён бўлади. Мазкур босим шунчалик каттаки, у 
зич ядро ва қалин мантиянинг вужудга келишига сабаб бўлади; 
- юқори босим радиактив парчаланиш билан бирга иссиқлик ҳосил 
қилади. Бу иссиқлик Ернинг ички қисмидан унинг юзасига чиқиб келади 
ва йилига 50-60 кал\см
2
ни ташкил қилади. Бу иссиқликнинг Ер
юзаси учун 
бевосита аҳамияти катта, у Ер Қуёшдан оладиган иссиқликнинг 0,001 
улушини ташкил қилади. Лекин мазкур иссиқлик туфайли Ер пўсти 
остидаги мантия қизиган. Бу эса Ер пўсти ва мантияда тектоник 
жараёнининг фаолиятини таъминлайди; 


79 
-Ерниниг оғир ядроси Ер юзаси оғирлик кучининг катта бўлишини 
таъминлайди. Бунинг ёрдамида Ер ўзида атмосфера билан сувни ушлаб 
туради; 
-Ер юзаси учун сувнинг асосий манбаи мантиядир. Ер юзасида сув 
суюқ ҳолда фақат атмосфера босими туфайлигина мавжуддир, акс ҳолада 
сув буғга айланиб кетган ва учиб кетган бўлар эди; 
-сув ҳаво ҳаракати туфайли материкларга кириб бориб, океанларга 
оқиб тушадиган қуруқликдаги сувларни ҳосил қилади. Ер юзасида 
нурашнинг рўй бериши ва чўкинди жинсларнинг вужудга келишига сув 
билан ҳаво сабаб бўлади; 
-дарёлардаги оқим тезлиги ва денудация суръати оғирлик кучининг 
катталигига боғлиқ; 
-Ер пўсти мантиядаги моддаларнинг сараланиши маҳсули бўлиб, 
унинг ўзи ҳам мантияга таъсир кўрсатади. Бу ўзаро таъсир Ер пўстининг-
материк, океан ва оралиқ турларининг ҳосил бўлишида материклар 
ривожланишида ва тектоник жараёнларда намоён бўлади; 
-Ернинг ички қисмдаги моддалар эластиклик хусусиятига эга. Бунинг 
оқибатида моддаларнинг оқиши Ернинг шаклида акс этади. Қалқиш 
қаршилиги Ер айланишини секинлаштиради. Бу эса қутбий сиқиқликни 
камайтиради. Бу ҳол юқори мантиядаги моддалар бир қисмининг 
экваториал кенгликлардан қутбий кенгликларга оқиб кетишига сабаб 
бўлади. Ер пўсти остидаги моддаларга қараганда қаттиқроқ бўлганлигидан 
ўзгаришга учрайди, ёрилади, кўчирилади ва пасаяди. Бу жараёнда қутбий 
ва экваториал радиуслар мутлоқ узунлигининг ўзгариши эмас, балки Ер 
шаклининг мувозанатлашишига интилиши муҳим ўрни тутади; 
-Материк ва океанларнинг ҳосил бўлиши, тектоник жиҳатдан фаол 
минтақалар, яъни геосинклиналларнинг, платформаларнинг жойлашиши 
Ернинг ички қатламлари ва коинотнинг ўзаро таъсири натижасидир. 

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish