К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
 
Баъзи элементар денгиз сувлари таркибида жуда оз миқдорда 
учрайди. Масалан, 1м
3
сувда олтиннинг миқдори 0,008мг. Қалай ва 
кобальтнинг борлигини эса денгиз ҳайвонлари қолдиғи ва океан туби 
ётқизиқлари таркибида борлиги дарак беради. 
Океанда шўрликнинг тақсимланиши зоналликка эга. Дунё океанида 
энг юқори шўрлик (36%
0
) тропик ва субтропик ҳудудларда кузатилади. 
Мазкур ҳудудларда ёғин кам, буғланиш кўпдир. Экватор ёнидаги 


103 
ҳудудларда шўрлик бир оз камайиши кузатилади. Аммо мўътадил, қутбёни 
ва қутбий ўлкаларда шурлик яна ҳам пасаяди. 
Шўрлик миқдорининг зонал тақсимланиш қонунияти регионал 
омиллар таъсирида бузилади. Атлантика океанида шўрлик бошқа 
океанларга нисбатан юқори. Шимолий Муз океанида муз қоплами туфайли 
паст, Ҳинд ва Тинч океанларида шўрлик миқдори ёғинлар кўп ёққанлиги 
туфайли кам.
Ички денгизларда сувнинг шўрлиги денгизга қуйиладиган дарё суви 
миқдорига ва очиқ океан билан сув алмашиниш суръатига боғлиқ. Энг паст 
шўрлик Болтиқ денгизида (8%
0
). Қора денгизда шўрлик миқдори ўртача 
шўрликдан анча паст (17-18%
0
). Қизил денгизда эса энг юқори, бу ерда 
шўрлик 40%
0
. Чунки Қизил денгизда буғланиш миқдори жуда юқори 
ҳамда унга ҳеч қандай дарё қуйилмайди. Океанларда 2000 м чуқурликдан 
бошлаб шўрлик бир хил қийматга эга (34,7-34,9%
0
). 
Океанларнинг ҳарорат меъёри ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. 
Океан сувларининг иссиқлик сиғими жуда юқори, у ҳавонинг иссиқлик 
сиғимидан жуда юқори. Океан сувларининг 10 метрлик юза қатламининг 
иссиқлик сиғими бутун атмосфера иссиқлик сиғимидан тўрт маротаба 
катта. Шунинг учун океан секин исиб секин совийди ва океан оқимлари 
орқали иссиқликни қайтадан тақсимлайди. Океан улкан иссиқлик манбаи 
бўлиб, у сайёрамизда иссиқликни бошқарувчи ҳисобланади. 
Океан суви ҳарорати кам ўзгаради. Аммо шунга қарамай рифт 
зоналарида ҳарорати 250- 300
0
С бўлган кўлчалар ҳам учраб туради. Океан 
юзасида ҳарорат ҳаво ҳарорати каби зонал қонуният асосида ўзгаради. 
Экватор атрофида ўртача йиллик ҳарорат 26-28
0
, ҳар иккала ярим шарнинг 
30-40
0
кенгликларда 17-20
0
, қутбий кенгликларда 0
0
атрофида ёки манфий. 
Чуқурлик ортган сари ҳарорат пасайиб боради ва 1000 м дан бошлаб
 
ҳамма 
жойда ҳарорат 5
0
дан паст. 2000 м дан пастда 2-3
0
С. 
Океан ва денгизларнинг газ шароити. Дунё океани табиатида, 
айниқса унда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини тарқалишида сувнинг газ 
меъёри муҳим ўрин тутади. Сувда азот, кислород, карбонат ангидрид, 
баъзан эса олтингугурт эриган бўлади. Азот билан кислороднинг 
океандаги нисбати 63% ва35%, яъни сувда атмосферага нисбатан кислород 
миқдори икки баробар кўп. Бу денгиз ҳайвонлари учун қулайдир. 
Газларнинг сувда эрувчанлиги сувнинг ҳароратига боғлиқ. Шўрлиги 35%
0
бўлган океан сувининг 1000 граммида 0
0
С ҳарораратда 8,5 см
3
, 30
0
С 
ҳароратда эса 4,5 см
3
газ эриши мумкин. Совуқ сувда кислород кўпроқ 
бўлади. Кислород сувга қисман диффузия йўли билан ҳаводан, ёғинлардан 
келади. Тўлқин вақтида ҳам ҳаводаги кислород эриб сувга ўтади. Аммо 
сувдаги кислороднинг асосий манбаи фитопланктондир. Фотосинтез 
жараёнида фитопланктондан эркин кислород ажралиб чиқиб сувга ўтади. 
Шу сабабли фитопланктонга сероб жойларда кислород миқдори юқори 


104 
бўлади. Океанларнинг чуқур қисмидаги сувларда ҳам кислород кўп 
бўлади. Мазкур кислород қутбий кенгликлардан океан туби орқали экватор 
томон оқиб келадиган совуқ сув чуқурдаги сувни кислород билан 
таъминлаб туради. Чуқурдаги сувларнинг кўтарилиши океанларнинг юза 
қисмларини озуқа тузлари билан таъминлайди. Мазкур тузлар 
планктоннинг ўсишига ёрдам беради, планктон эса ўз навбатида юза 
қатламдаги сувларга кўплаб кислород ажратиб чиқаради. 
 
Азот сувга атмосферадан ўтади. Карбонат ангидрид (СО
2
) сувда ҳар 
доим етарли миқдорда бўлади. Карбонат ангидрид сувга атмосферадан 
ўтади, бундан ташқари вулқон отилганда Ернинг ички қисмларидан 
чиқувчи ва ҳайвонлар нафас олганда ва органик моддалар парчалангада 
ҳосил бўлган карбонат ангидрид ҳам сувга ўтади. 
Олтингугуртнинг тўпланиши океаннинг чуқур қисмларида шўр 
сувларининг тўпланиб қолиши ва уларни олтингугурт водородига тўйиниб 
қолишига боғлиқ. 
Денгиз сувининг тиниқлиги ва ранги. Денгиз сувида ёруғликнинг 
тарқалиши. Океан сувининг тиниқлиги сув молекулалари ҳамда уларда 
эриган моддалар, шунингдек сувдаги муаллақ заррачалар-планктон, ҳаво 
пуфакчалари, сув келтирмаларининг Қуёш нурларини қандай ютиши ва 
тарқатишига боғлиқ. Сув нимтиниқ модда: Қуёш нурлари унда қисман 
сочилиб кетади, қисман ютилади ва бирмунча чуқурликка тушиб боради. 
Нурларнинг ютилиши ва сочилишига сувдаги эримаган ҳар хил моддалар 
катта таъсир кўрсатади. Улар қанча кўп бўлса, сувнинг тиниқлиги шунча 
кам бўлади. 
Сувнинг тиниқлиги диаметри 30 см.ли оқ диск билан аниқланади 
(Шубаев, 1975): ушбу диск сувга чўктирилганда, неча метрдан кўринса, 
сувнинг тиниқлиги шунча метр бўлади. Дунё океанидаги энг тиниқ сув 
Саргассо денгизининг сувидир. Унинг тиниқлиги 66,5 м. Саргассо 
денгизида сув вертикал аралашмайди ва планктон қатлами юпқа. Тиниқ 
сувлар тропик ва субтропик кенгликларда кўпроқ тарқалган, уларнинг 
тиниқлиги: Ўрта денгизда - 60 м, Тинч океанида – 62 м, Ҳинд океанида - 
50 м. Океанларнинг сувларида муаллақ моддаларнинг кўплиги туфайли 
унинг тиниқлиги камаяди. Масалан, Шимолий денгизда 23 м, Болтиқ 
денгизида 13 м, Оқ денгизда 9 м, Азов денгизида 3 м.
Сувда ёруғликнинг қанча масофага кириб бориши махсус 
фотопластинкалар воситасида аниқланади. Фотопластинка 100 м 
чуқурликда 80 минут ушланганда хиралашади; кучсиз ёруғлик 500 м.гача 
чуқурликда аниқланган, у билинар-билинмас даражада эса 1000 м.гача 
тушиб беради. Ўсимликларга керак бўладиган қизил нурлар 100 м.дан 
чуқурга ўтмайди. Фотосинтез жараёни кўп ёруғлик талаб қилганидан 100 -
150 м.дан, камдан –кам ҳолларда 200 м.дан чуқурда ўсимликлар 


105 
учрамайди. Денгиз сувларининг устки 100 м. ли қисмида денгиз 
ҳайвонларининг асосий озиғи –планктон ҳаёт кечиради. 
Океандаги бўйлама зоналар. Океан бўйлама йўналишда бир хил 
эмас. Унда тўртта қатлам ажралади: юза, оралиқ, чуқур ва тубатрофи.
Юзлама зона (200 м чуқурликкача) –сувларнинг юқори даражадаги 
ҳаракатчанлиги ва ўзгарувчанлиги билан ажралиб туради. Бунинг асосий 
сабаби ҳароратнинг фаслий ўзгариши ва тўлқинлардир. Унда дунё океани 
сувларининг 68,4 млн. км

ҳажми тўпланган. Бу эса дунё океани ҳажмини 
5,1% ташкил қилади. 
Оралик зона (200 –2000 м). Мазкур зонада модда ва иссиқликнинг 
кенгликлар бўйича ҳаракати меридионал ҳаркат билан алмашинади. 
Юқори кенгликларда мазкур зонага илиқ сув қатлами киради. Ушбу 
зонадаги сув ҳажми 414,2 млн.км
3
ёки дунё океани ҳажмини 31% ташкил 
қилади. 
 
Чуқур зона (2000 –4000 м) модда ва энергияни меридионал силжиши 
ва океанлараро сув алмашиниш зонасидир. Мазкур зонада океан 
сувларининг 50,7% тўпланган (680 млн.км
3
). 
Океан тубатрофи зонаси (4000 мдан чукур) қутбий сувлардан иборат. 
Ҳажми 176,3 млн.км

(13%). 
 
Сув масалалари. Океаннинг маълум бир қисмларида шаклланадиган, 
нисбатан бир хил физик, химик ва биологик хоссаларга эга бўлган ва яхлит 
табиий –аквал комплексларни ҳосил қиладиган катта сув ҳажмига сув 
масалалари деб аталади. Уларнинг асосий хоссалари бўлиб ҳарорат, 
шўрлик, тиниқлик ҳисобланади. 
Океанларда ажратилган ҳар бир бўйлама қатламда алоҳида сув 
масалаларининг турлари ажратилади. Юза қатламида қуйидаги сув 
масалалари ажратилади: 
- экваториал сув масалалари, ҳарорати 26
0
–28
0
С, шўрлиги 33 –35%
0

кислород миқдори 1 см
3
да 3 –4 г; 
- тропик сув масалалари (шимолий ва жанубий), ҳарорати 18
0
–27
0
С, 
шўрлиги 34,5 –35,5%
0
, кислород миқдори 2 –4 г/см
3

- субтропик (шимолий ва жанубий), ҳарорати 15
0
–28
0
С, шўрлиги 35 
–37%
0


Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish