-
қутбёни (мўътадил, субарктика, субантарктика), ҳарорати 5
0
–20
0
С,
шўрлиги 34 –35%
0
, кислород миқдори 4 –6 г/см
3
. Мазкур зона асосий балиқ
овлаш райони ҳисобланади;
-қутбий сув масалалари (Арктика, Антарктика), ҳарорати +5
0
дан –
1,8
0
С гача, шўрлиги 32 –34%
0
, кислород миқдори 5 –7 г/см
3
, мўз лар билан
қопланган.
Турли сув масалалари оралиғида океан фронтлари ҳосил бўлади. Бу
зонада ўрама ҳаракатлар, органик дунёни жуда катта миқдорда тўпланиши
кузатилади.
106
4.2.2. Қуруқлик сувлари
Қуруқлик сувлари асосан атмосфера ёғинлари туфайли ҳосил бўлади.
Атмосфера ёғинлари Ер юзасига тушиб қуйидаги таркибий қисмларга
бўлинади:
-Ер юзаси бўйлаб оқиб дарёларни, кўлларни ва ботқоқларни ҳосил
қилади;
-Ерга шимилиб ер ости сувларини ҳосил қилади;
-тоғларда ва қутбий ўлкаларда тоғ ва қоплама музликларга айланади;
-Ер юзасидан, сув қуруқликдаги сув ҳавзалари юзасидан ва
ўсимликлар баргидан буғланади.
Шунинг учун қуруқлик сувлари қуйидаги қисмларга бўлинади: ер
ости сувлари (суюқ ва қаттиқ), ер усти сувлари (дарёлар, кўллар,
ботқоқлар, музликлар).
4.2.2.1. Ер ости сувлари
Ер пўстидаги сувларга ер ости сувлари деб аталади. Ер ости сувлари
тоғ жинслари таркибида ва ғовакларда суюқ, газ ва қаттиқ ҳолда учрайди.
Ер пўстининг юқори қисмида жойлашган чўкинди тоғ жинслари
таркибида ҳамма жойда ёппасига ер ости сувлари мавжуд. Бу ерда учта
қатлам ажралади:
- юқори қатлам; бу ерда асосан чучук сувлар мавжуд, улар атмосфера
ёғинлари ҳисобига ҳосил бўлган. Сув алмашиниши тез суратларда содир
бўлади. Мазкур сувлар асосан ичимлик ва хўжалик мақсадларида
фойдаланилади;
-ўрта қатлам; қадимги сувлардан иборат. Улар аста-секин ёшроқ
(янги) сувлар томонилан сиқиб чиқарилади. Улар минерал сувлар
ҳисобланади, шунинг учун улар даволаш мақсадларида ишлатилади. Сув
алмашиниши секин кечади;
- қуйи қатлам; жуда қадимги сувлардан иборат, сув алмашиниши
жуда секин рўй беради, минераллашиш даражаси жуда юқори, шунинг
учун уларни қоришмалар деб хам аташади. Мазкур сувлар турли хил
тузлар, бром, йод ва бошқа элементларни ажратиб олишда фойдаланилади.
Ер пўстининг юқори қатлами фаол сув алмашиниш зонасида ўз
навбатида яна икки қатламга бўлинади: аэрация қатлами; атмосфера ва ер
ости гидросфераси оралиғида жойлашган. Мазкур қатлам сув билан
тўлиқсиз туйинган қатлам деб аталади; сув билан тўла туйинган қатлам.
107
Мазкур қатламда тоғ жинслари ғоваклари ёппасига сув билан тўлган
бўлади.
Литосферада сув икки қарама-қарши йўналишда ҳаракат килади:
а) мантиядан Ер юзасига; б) Ер юзасидан Ернинг ички қисми томон.
Тоғ жинсларининг сувга тўйинганлик даражаси уларнинг ғоваклиги
ва дарзсимонлигига боғлиқ. Қояли тоғ жинсларининг ғоваклик даражаси
жуда кам (0,5 – 0,86%), чўкинди жинслариники эса жуда юқори ( 14 –
80%).
Сув билан бўлган ўзаро таъсирига қараб тоғ жинслари уч йирик
гуруҳга бўлинади:
А. Сув ўтказадиган тог жинслари: улар ўз навбатида яна икки
гуруҳга бўлинади: 1) сувни шиммайдиган: а) йирик донали қумлар ва
шағал тошлар; б) дарзсимон оҳактошлар.
2) сув шимадиган: а) бœр, троф, лойқа, лёсс
Б. Сув ўтказмайдиган тоғ жинслари ёки сув тўсиқлари:
1)
сув шиммайдиган тоғ жинслари (кристалл, дарзсиз, қаттиқ тоғ
жинслари);
2)
сув шимадиган тоғ жинслари (гил, мергел, алевролит).
В. Эрийдиган тоғ жинслари (калий ва ош тузи, гипс, оҳактош,
доломит).
Таркибида сув мавжуд бўлган тоғ жинслари қатлами сувли қатлам
деб аталади. Тепасида сув ўтказадиган қатлам бўлган сув ўтказмайдиган
жинслар қатлами сув тўсиғи деб аталади.
Келиб чиқишига кўра Ер ости сувлари қуйидаги гуруҳларга
бўлинади:
- Инфильтрацион (шимилган) сувлар, улар ёмғир ва дарё
сувларининг Ерга шимилиши натижасида ҳосил бўлади;
-конденсацион сувлар, тоғ жинсларининг ғовакларидаги сув
буғларини конденсацияланиши натижасида ҳосил бўлади;
-магматик ёки ювенил сувлар. Магманинг кристалланиши ва
газсизланиши (дегазация) натижасида ҳосил бўлади;
-седиментация йула билан ҳосил бўлган сувлар. Сув ҳавзаларида
ётқизиқларнинг ҳосил бўлиши жараёнида шаклланади.
Физик (табиий) ҳолатига қараб Ер ости сувлари қуйидаги гуруҳларга
бўлинади:
а) гравитацион сувлар. Улар оғирлик кучи таъсирида харакат қилади;
б) пардасимон сувлар. Тупроқ зарраларини пардага ўхшаб œраб
олади ва уларга юза тортиш кучи таъсирида ёпишиб туради;
108
в) гигроскопик сувлар, жинсларнинг зарраларини пардага ўхшаб
ураб олади ва улар юзасида мустаҳкам ёпишиб туради. Фақат буғ ҳолатига
ўтгандагина харакат қилиши мумкин. Ўсимликлар ундан озиқлана
олмайди;
г) кристаллизацион ёки физик боғланган сув. Минераллар таркибида
бўлади (гипс ва х.к.). Шунинг учун мазкур сув ажратиб олинганда
минералларниг физик хоссалари ўзгаради;
д) конститутцион сув ёки химик боғланган сув. Минералларда
кимёвий боғланган бўлади, у ажратиб олинганда минералларнинг кимёвий
таркиби ўзгаради;
е) қаттиқ ҳолдаги сув – муз ва қорларни ташкил қилади;
ё) буғ ҳолидаги сув.
Тоғ жинсларида тўлдириш хусусиятига қараб ғоваклардаги сувлар,
дарз ва ёриқлардаги сувлар ва карст сувлари ажратилади.
Ер ости сувлари Ер пўстида учрашига қараб қуйидаги турларга
бўлинади:
-тупроқ сувлари ёки юқори сувлар (верховодка). Унча чуқур
бўлмаган қатламларда бўлади, йилнинг иссиқ фаслларида йўқолади;
- грунт сувлари Ер юзасидан пастдаги биринчи доимий босимсиз
сувли қатлам (юқори қисмида сув ўтказмайдиган қатлам бўлмайди);
-қатламлараро сувлар грунт сувларидан пастда бўлади ва икки
(юқори ва пастда) сув ўтказмайдиган қатлам орасида жойлашади. Доимо
гидростатик босим остида бўлади, шунинг учун улар босимли сувлар деб
аталади. Уларни кўпинча артезиан сувлари деб ҳам аташади. Франциянинг
Артезия провинциясида ХII асрда биринчи марта фаввора бўлиб отилиб
туриладиган қудуқ қазилган. Шунинг учун босимли сувлар бор жойларни
Артезиан ҳавзалари деб аташади.
Ер ости сувларининг ғовакларда ва ёриқлардаги ҳаракати босим
фарқи туфайли содир бўлади ва фильтрация коэффициентида ифодаланади
(4-жадвал).
4-жадвал
Турли хил тоғ жинсларида Ер ости сувларининг ҳаракат тезлиги
Тоғ жинслари
Фильтрация
коэффициенти,
суткасига метр ҳисобида
Сувни жуда яхши ўтказадиган тоғ жинслари
(йирик шағалтошлар)
100
109
Ер ости сувларининг Ер юзасига чиқиши булоқ деб аталади.
Ер ости сувлари ҳалқ хўжалигидаги аҳамиятига қараб қуйидаги
гуруҳларга бўлинади: а) чучук ер ости сувлари, минералланиш даражаси 1
г/л дан кам, асосан 100 м чуқурликкача бўлади, баъзан 200-500 м
чуқурликда ҳам учраб туради; б) термаль ер ости сувлари. Ҳарорати
баланд (илиқ ва иссиқ сувлар t
0
=40 – 60
0
С) ва юқори (60
0
– 100
0
) бўлади,
ҳамда парагидротермлар (100
0
С ортиқ ҳароратга эга бўлган сувлар)
биноларни иситишда ишлатилади; в) саноат аҳамиятига эга бўлган ер ости
сувлари. Таркибида саноат аҳамиятига эга бўлган химиявий элементлар
заҳираси бўлади (йод, бром). Бундай сувлардан АҚШ, Италия, Япония,
Туркияда цезий, рубидий, стронций, германий, вольфрамм, литий, бўр ва
бошқа элементлар ажратиб олинади. Ўзбекистонда эса ҳозирги пайтда
бундай сувлардан йод ажратиб олинмоқда; г) шифобахш сувлар
(даволайдиган ва ичиладиган).
Do'stlaringiz bilan baham: |