К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

 
 
 
4.3.3. Хаво массалари 
Ҳарорати, намлиги ва бошқа ўлчамлари бир хил бўлган ҳавонинг 
жуда катта хажмдаги бўлаклари ҳаво массалари деб аталади. Уларнинг 
ўлчамлари материкларнинг ёки океанларнинг айрим қисмларига тенг 
бўлади. 
Тропосфера кœндаланг йўналишда ҳаво массаларига бўлинади. 
Тропосферада бир пайтнинг ўзида бир неча ўнлаб ҳаво массалари мавжуд 
бўлиши мумкин. Улар доимо харакатда бўлади, шунинг учун уларининг 
хоссалари доимо ўзгариб туради ва иссиқ, қуруқ, ёмғирли, совуқ об – 
ҳавони олиб келиши мумкин. 


121 
Икки кўшни ҳаво массалари оралиғида атмосфера фронтлари 
вужудга келади. Фронтлар икки ҳаво массасини бир – биридан ажратиб 
турадиган оралиқ қатламдир. Унинг кенглиги бир неча ўн километр 
бўлиши мумкин. Атмосфера фрортларида ҳаво тез суратларда 
ҳаракатланади, циклонлар ва антициклонлар ҳосил бўлади, ёғинлар ёғади, 
об – ҳаво кескин ўзгаради. Атмосфера фрортлари тропосферанинг энг 
харакатчан қисмидир. Тропосферада экваториал, тропик, мўътадил, 
арктика ва антарктика ҳаво массалари ажратилади. Улар ўз навбатида 
континентал ва денгиз турларга бўлинади.
Экваториал ҳаво массалари (ЭХМ) экваториал кенгликларда вужудга 
келади. Йил бўйи харорати ва намлиги юқори. Океан ва қуруқлик ҳаво 
массалари бир хил хусусиятга эга, шунинг учун бу ерда денгиз ва қуруқлик 
ҳаво массалари ажратилмайди. Ёзда экваториал ҳаво массалари 
субэкваториал минтақага бостириб киради ва кўп ёғин ёғишига сабаб 
бўлади. 
Тропик ҳаво массалари. Тропик ва субтропик кенгликларда океан ва 
қуруқлик устида вужудга келади (Сахрои Кабир, Арабистон ярим ороли, 
Мексика, Австралия). Ёзда тропик хаво массалари мўътадил минтақанинг 
қуруқ худудларида хам вужудга келади (Ўрта Осиё, Муғулистон, 
Шимолий Хитой, Катта хавза). Континентал тропик ҳаво юқори ҳарорат ва 
намликнинг камлиги билан ажралиб туради. Қуруқ худудлардаги ҳаво 
таркибида чанглар кўпроқ бўлади. Денгиз тропик хавосида нам кўпроқ 
бўлади, аммо ҳароратнинг юқорилиги туфайли тўйиниш чегарасидан анча 
пастда. Натижада океанларнинг тропик кенгликларида буғланиш кўп 
бўлади. 
Мўътадил ҳаво массалари мўътадил кенгликларда вужудга келади ва 
хилма – ҳиллиги билан ажралиб туради. Мўътадил минтақанинг 
континентал ҳавоси материклар устида шаклланади. Улар йил фасллари 
давомида ўзгариб туради. Ёзда ҳаво кучли қизийди ва сернам бўлиб 
қолади. Қишда кучли совиб кетади ва қуруқ бўлиб қолади. Мўътадил 
денгиз ҳавоси океанлар устида таркиб топади, сернамлиги ва мўътадил 
ҳарорати билан ажралиб туради. Қишда мазкур ҳаво массалари илиқлик ва 
ёмғир олиб келади, ёзда эса салқин, ёмғирли об – ҳавони олиб келади. 
Арктика ва Антарктика ҳаво массалари муз ва қорлар устида 
шаклланади. Қишда жуда совиб кетади, айниқса қутбий тунлар даврида. 
Мазкур ҳаволар паст ҳарорат, нисбий намликнинг камлиги ва тиниқлиги 
билан ажралиб туради. Континентал ҳаво массалари Гренландия, 
Антарктида ва қутбий ороллар устида таркиб топади. Денгиз ҳаво 
массалари Шимолий Муз океани ва жанубий океаннинг очиқ жойларида 
вужудга келади. 


122 
Савол ва топшириклар 
1.
Атмосфера қандай қатламлардан иборат? 
2.
Тропосфера нимаси билан ажралиб туради? 
3.
Стратосферада қайси қатламда ҳаво ҳарорати ортиб боради? 
4.
Озон қатлами қайси баландликда жойлашган? 
5.
Атмосферада қайси элементлар кўпроқ тарқалган? 
6.
Тропосфера юзлама йўналишда қандай қисмларга бўлинади?

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish