135
тараққиёти жараёнида тўртламчи даврнинг дастлабки босқичида, бундан миллионча
йил илгари протантроплар, яъни дастлабки одамлар пайдо бўлган.
Улардан энг
қадимгиси питекантроплар – Pithecan tropus erecthus – қаддини кўтариб юрувчи
маймунсимон одам бўлиб унинг қолдиқлари 1891 – 1893 йиллари Ява оролида
топилган. Бу қолдиқлардан маълум бўлишича, улар калла суягининг ҳажми 900 см
3
га
яқин, пешонасига жуда яқин ва калла суяги босиқ экан.
Хитойда синантроп қолдиқлари топилган. Унинг калла
суяги питекантропникига
ўхшасада калла суягининг ҳажми 1050 см
3
, пешона суяги баландроқ ва унча қия
бўлмаган. Синантроплар энг оддий тош қуроллари ва оловдан фойдаланган.
Синантроплар пайдо бўлиши билан қадимги протантроплар босқичи тугайди. Бу
босқич қуроллар тараққиётида илк палеолит бўлиб 400 минг йил илгари тугаган.
Инсон эволюциясининг келгуси босқичи палеонтроплар ёки неандертал
типидаги одамларнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ (номи бундай одамлар қолдиги
топилган Дюсселдорф яқинидаги Неандертал водийси номидан олинган).
Неандерталлар бундан 40-50 минг йилдан то 200-300 минг йил илгарига бўлган даврда
яшаган бўлиб уларнинг калла суягининг ҳажми 1400 см
3
га етган. Шундай бўлсада,
улардан қадимги содда тузилганлик белгилари сақланиб қолган. Унга калла суягининг
қиялиги, кўз усти суягининг қалинлиги, яноқ, жағ, тиш тузилишининг оддийлигини
кўрсатиш мумкин.
Неандерталлар
тош
қуроллардан
ташқари
суяк
қуролларидан
ҳам
фойдаланганлар, ғорларда яшаб, сунъий равишда олов ёқишни билганлар, овчилик ва
мева йиғиш ҳисобига озиқланганлар. Бу даврда иқлим анча совуқ, материк музликлари
катта майдоларни эгаллаган бўлиб, ҳайвонот дунёсида
одамга катта хавф солувчи
мамонт, жунли каркидон, ғорда яшовчи айиқ ва бошқа бир қатор йирик ҳайвонлар
яшаган. Одамзот табиий турининг эволюцияси меҳнат қуролларининг тараққиёти
босқичи билан ёнма-ён борган икки мустақил жараён бўлмай, бир ҳодиса, яъни
кишилик жамияти ва ишлаб чиқариш кучларининг таркиб топишининг икки
томонидир.
Homo sapiehs, яъни онгли одамнинг пайдо бўлиши
билан одам зотининг
шаклланиш жараёни охирига етди, биологик эволюция тугади ва одамзот
гуруҳларининг иккинчи даражали аҳамиятига эга бўлган ҳудудий кўринишда
ифодаланувчи биологик ўзгарувчанлиги қолди. Бундай гуруҳларга ирқлар дейилади.
Ирқлар ўзаро яқинлиги ва физик (шаклидаги) ўхшашлигига қараб ажратилган кишилар
гуруҳидир. Ҳозирги одамлар учта катта ирққа –
экваториал, европоид ва монголоид
ирқларга бўлинади. Булар оралиғида кўплаб аралаш ва оралиқ шакллар (гуруҳлар) бор.
Экваториал ёки «қора» ирққа мансуб кишиларнинг териси қорамтир, сочи
жингалак, бурни япалоқ, ёноғи ўрта даражада туртиб чиққан бўлади.
Европоид, яъни «оқ» ирқ вакиллари учун оқиш ранги, тўлқинсимон сочи,
ёноғини салгина туртиб туриши, бурун каншарининг чўзиқ ва бўртганлиги, лабининг
юпқалиги, эркакларнинг серсоқол ва сермуйлов бўлиши хосдир.
Монголоид ирққа кирувчилар сарғиш, сочи тўғри ва қаттиқ, ёноғи жуда бўртиб
чиққан, юқориги қовоги ўзига хос тузилганлигидан кўзи қисиқ бўлади,
эркакларнинг
мўйлов ва соқоли сийрак бўлади.
Одам зоти асосий ирқларнинг шаклланиши географик муҳитнинг турли
шароитларига мослашиш билан боғлиқ бўлган ва кишилар тараққиётининг ижтимоий
136
муносабатлар яхши ривожланмаганлиги натижасида биологик қонунлар
анчагина
кучли роль ўйнаган босқичда рўй берган. Жумладан экваториал ирқдаги кишилар
терисининг ранги иссиқ минтақада Қуёш радиацияси кучли бўлган шароитда вужудга
келади ва организмларни ультрабинафша нурларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя
қилади. Қуёш радиацияси анча кучсиз бўлган мўътадил минтақада организм учун зарур
бўлган оқ рангли тери энг яхши мослашишдир. Кўзнинг монгол ирқига хос қисиқлиги,
афтидан, даштларда чангдан ва Қуёш ёруғидан ҳимояланишга мослашуви бўлса керак.
Do'stlaringiz bilan baham: