К. Абдуназаров, А. Зайнуддинов умумий ер



Download 1,58 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/114
Sana13.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#662672
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   114
Bog'liq
fayl 1188 20210607

5.2.2. Иқлим минтақалари 
 
Ер юзасида ҳароратнинг нотекис тақсимланиши натижасида иқлим 
минтақалари вужудга келади. Ер юзасида асосий ва оралиқ иқлим минтақалари ҳосил 
бўлади. Асосий иқлим минтақаларида йил бўйи бир хил ҳаво массалари ҳукмрон 
бўлади. Оралиқ иқлим минтақаларида ҳаво массалари фасллар бўйича ўзгариб туради. 
Географик қобиқда 13 та иқлим минтақаси ажратилади: экваториал, иккита 
субэкваториал, иккита тропик, иккита субтропик, иккита мўътадил, субарктика ва 
субантарктика, арктика ва антарктика. 
Экваторил иқлим минтақаси. Экватордан ҳар икки томондаги 5-10
о
кенгликларни ўз ичига олади. Мазкур минтақада йил давомида доимо ҳарорат ва 
намлик юқори бўлади. Ҳаво ҳарорати 24
о
Сдан 28
о
Сга ўзгаради. Йилига 1000-3000 мм 
ёғин ёғади. Кўпинча ҳаво иссиқ ҳамда рутубатли бўлиб, тез-тез момақалдироқ туриб, 
жала қуяди (Амазонка ҳавзасининг ғарбий қисми, Конго ҳавзаси, Малайя тўплам 
ороллари). 
Мазкур иқлим қуйидаги омиллар таъсирида таркиб топади: а) йил бўйи 
иссиқлик баланси юқори. Бу ерда Қуёш радиациясининг 60% дан 75% гача бўлган 
қисми, яъни йилига 80-120 ккал/см
2
иссиқлик сарф бўлади; б) атмосферанинг 10-12 
кмли қалин қисмида ҳаво массаларининг иссиқлик конвекцияси узлуксиз давом этади. 
Иссиқликнинг 75% и буғланишга сарфланганлиги туфайли ҳарорат унча баланд 
бўлмайди. Кечаси ҳаво совиб, буғ ҳосил бўлишига кетган яширин иссиқлик ажралиб 
чиқиши туфайли суткалик ҳарорат фарқи катта эмас. Тупроқнинг жуда сернамлиги, 
ўсимликларнинг қалинлиги, дарёларнинг жуда кўплиги ҳам ҳароратнинг бир меъёрда 
туришига ёрдам беради. Ҳавонинг мутлақ намлиги 30 г/см
3
гача, нисбий намлик 70-
90% га боради. Булутлик анча катта, тўп-тўп ва тўп-тўп момақалдироқли булутлар 
кўпчиликни ташкил этади. Дарё тармоқлари зич, серсув. Океан ва материк иқлими бир 
хил. 
Субэкваторил иқлим минтақаси. Ҳаво массалари мавсумга қараб ўзгаради. Ёзда 
экваториал ҳаво массалари, қишда тропик ҳаво массалари кириб келади. Ёзда 
экваториал ҳаво массалари кириб келгани учун мўл ёмғир ёғади. Қишда эса тропик 
ҳаво массалари кириб келади, шунинг учун қиш қуруқ ва ёғинсиз бўлади, ҳарорати 
ёзникидан деярли фарқ қилмайди. Материкларнинг ички қисмларида 1000-1500 мм, 
муссонларга рўпара тоғ ёнбағирларида йиллик ёғин миқдори 5000-10000 мм.га етади. 


139 
Ёғинлар асосан ёзда ёғади. Қиш қуруқ бўлиб ҳаво очиқ бўлади. Субэкваториал иқлим 
минтақаси экваториал иқлим минтақасига нисбатан катта майдони эгаллаб, экваториал 
иқлим минтақасини ҳар томондан халқа сифатида ўраб туради. Ушбу иқлим 
минтақасига Жанубий Америкада Гвиана ва Бразилия тоғликлари, Марказий 
Африканинг Конго дарёси ҳавзасидан шимол, шарқ ва жанубдаги қисми, Ҳиндистон, 
Ҳиндихитой ва Шимолий Австралия киради. 
Тропик иқлим минтақаси. Ҳар иккала ярим шарда жойлашган. Ҳаво кўп вақт 
очиқ бўлади. Қиш илиқ бўлса ҳам, ёздан кўра анча салқин бўлади. Мазкур иқлим 
минтақаси доирасида уч хил иқлим тури вужудга келган: материклар марказидаги, 
материкларнинг ғарбий чеккаси ва шарқий соҳилдаги иқлим. 
Материкларнинг марказий қисмларида чўл иқлими вужудга келган (Саҳрои 
Кабир, Арабистон, Таар чўли ва Австралия). Ҳаво булутсиз бўлганлигидан бу ерда 
Қуёш иссиқлиги экватордагига қараганда катта бўлади, бироқ қумнинг нурни 
қайтариши катта бўлгани учун радиация баланси 60 ккал/см
2
дан ошмайди. Чўлларнинг 
юзаси қуруқ бўлганидан буғланишга кам иссиқлик сарфланади, натижада 
иссиқликнинг 70% атмосферага ўтади. Шу сабабли чўлларда ёз жазирама бўлади, жуда 
катта ҳудудни 30
о
Сли изотерма ўраб туради. Июлнинг ўртача ҳарорати 36,3
о
С 
(Барбера), ҳатто 39
о
С гача (Ажал водийси) етади. Ҳавонинг суткалик фарқи катта (70
о
), 
қум юзасида 80
о
га етади.
Материкларнинг ғарбий қисмларида ҳаво салқин бўлиб, деярли ёмғир ёғмайди, 
ҳаво жуда нам бўлади, соҳилларга тез-тез қуюқ тушиб, кучли бриз шамоллари эсиб 
туради (Атакама чўли, Саҳрои Кабир чўлининг ғарбий соҳили, Намиб чўли, 
Австралиянинг ғарбий соҳили).
Материкларнинг ёмғир ёғиб ўтадиган шарқий қисмлари (Марказий Америка, 
Вест-Индия, Мадагаскар, Австралиянинг шарқий соҳили ва бошқа жойлар). 
Субтропик иқлим минтақаси. Шимолий ва жанубий ярим шарларда 30
о 
ва 40
о
кенгликлар оралиғидаги ҳудудларни ўз ичига олади. Унинг чегаралари қутбий 
фронтининг шимолий ва жанубий чегаралари билан аниқланади. Ёзда қутбий фронт 
шимолга, ўрта кенгликларга силжиганда субтропик минтақанинг ҳамма қисмларида 
субтропик антициклоннинг иссиқ ва қуруқ тропик ҳавоси ҳукмрон бўлади. Қишда 
қутбий фронт жанубга силжиган пайтда мазкур минтақада салқин ва нам мўътадил ҳаво 
массалари ҳукмрон бўлади. Энг совуқ ойнинг ҳарорати мусбат бўлади, шунинг учун 
ўсимликлар вегетацияси йил бўйи давом этади.
Субтропик иқлим минтақасида тўртта иқлим тури ажратилади: материкларнинг 
ички қисмидаги арид, Ўрта Денгиз, муссон ва океан иқлимлари. 
Материкларнинг ички қисмларидаги субтропик арид иқлим учун жазирама ва 
қуруқ ёз хос (июлнинг ўртача ҳарорати 30-32
о
С). Ҳароратнинг мутлақ максимуми 
тропик чўлларникидан фарқ қилмайди. Ажал водийсида (АҚШ, Калифорния штати) 
ҳарорат 56,7
о
С га кўтарилган. Йиллик ёғин миқдори 250-100 мм. Термизда эса булутсиз 
кунлар 207 кун давом этади, булутли кунлар эса 37 кунгина. Шунинг учун бу ерда 
чўллар ва чала чўллар кенг тарқалган.
Ўрта денгиз иқлими ёзи иссиқ ва қуруқ, қиши илиқ ва ёмғирли. Мазкур иқлим 
тури Ўрта денгиз соҳилларида, АҚШнинг Тинч океан соҳилларида (жануби-ғарбида), 
Австралиянинг жануби-ғарбида, Чилида, Қримнинг жанубида тарқалган.
Субтропик муссон иқлими Осиё ва Шимолий Американинг шарқий 
қисмларида таркиб топади. Қутбий фронт жанубга катта масофада кириб боради. 
Шунинг учун субтропик кенгликлар совуқ ва қуруқ мўътадил ҳаво массалари билан 
ишғол қилинади. Қиш совуқ ва қуруқ бўлади. Ёзда эса мазкур ҳудудларга океандан нам 


140 
тропик ҳавоси кириб келади ва кучли ёмғир ёғишига сабаб бўлади. Пекинда йиллик 
ёғин 612 мм, аммо декабрда 2 мм, июлда 235 мм ёғин ёғади. 
Субтропик океан иқлими юмшоқ ва нисбатан намроқ. Ёзда ҳаво мусаффо, 
қишда эса ёмғирли ва шамолли бўлади. Мазкур иқлим океанларнинг субтропик 
кенгликларида тарқалган. 
Мўътадил минтақа ҳар иккала ярим шарнинг 40 ва 65
о
кенгликлари 
оралиғидаги ҳудудларни ўз ичига олади. Мазкур иқлимнинг энг муҳим хусусиятлари 
йил давомида мўътадил ҳаво массаларининг ва ғарбий шамолларнинг ҳукмронлиги, 
циклонлар ҳаракатининг фаоллиги, илиқ ёз ва совуқ қиш, қалин қор қоплами, 
океаанларда эса сузиб юрувчи музларнинг кўплигидир. Ҳароратнинг ўртача фарқи 
шимолда 29
о
С, жанубда 12
о
С. 
Мўътадил иқлим доирасида ҳам тўртта иқлим тури ажратилади: материк 
ичкарисидаги континентал, материк соҳилларидаги юмшоқ (денгиз), муссон ва океан 
иқлимлари. 
Материк ичкарисидаги континентал иқлим Евросий ва Шимолий Америкада 
кенг тарқалган. Ёз илиқ (шимолда) ва иссиқ (жанубда). Қиш совуқ, қор қоплами қалин. 
Шарқий Сибирда январнинг ўртача ҳарорати – 40
о
С га тушади. Йиллик ҳарорат фарқи 
60
о
ва ундан юқорироқ. Атмосфера ёғинларининг миқдори кўп эмас. Шимолда ёғинлар 
буғланишдан кўп, жанубда эса буғланиш ёғин миқдоридан ортиқ. Ёғинлар йил 
давомида ёғади, аммо уларнинг анча қисми шимолда қишда ёғса, жанубда эса баҳорга 
тўғри келади. Шунинг учун ўрмонлар жанубда чўл билан алмашинади. 
Материклар чеккаларидаги юмшоқ («денгиз») иқлим Евросиё ва Шимолий 
Американинг ғарбий қирғоқларида таркиб топган. Йил давомида океандан нам ғарбий 
шамоллар эсиб туради. Ғарбий шамоллар қишда илиқ, ёзда салқин бўлади, январнинг 
ўртача ҳарорати 0
о
С атрофида, доимий қор қоплами ҳосил бўлмайди. Ёғин миқдори 
кўпроқ ва йил давомида бир текис тақсимланган. Бу ерда кенг баргли ўрмонлар яхши 
ривожланган. 
Мўътадил муссон иқлими. Евросиёнинг Тинч океан соҳилларида тарқалган 
(шимоли-шарқий Хитой, Япония, Россиянинг Приморье ўлкаси ва Сахалин). Ёз 
серёғин, қиш совуқ, қор қоплами қалин. Ёғинларнинг 85-95% и ёзга тўғри келади. 
Мўътадил океан иқлими сернам, булутли, ҳарорат фарқлари кам, ғарбий 
шамоллар ҳукмрон. жанубий ярим шарда ғарбий шамолларнинг тезлиги 10-15 м/сек.
Субарктика ва Субантарктика иқлим минтақалари. Йил давомида муз билан 
қопланиб ётади. Ёғинлар кам, фасллар бўйича ҳароратнинг фарқи катта. Ёзи салқин, 
туман бўлиб туради. Қуйидаги иқлим турлари ажратилади: а) қиши нисбатан илиқ 
иқлим (Бофорт денгизи соҳили, Баффин Ери, Северная Земля, Новая Земля, 
Шпицберген ороллари, Таймир, Ямал яримороллари); б) қиши совуқ иқлим (Канада 
тўплаб ороллари, Новая Сибирь ороллари, Шарқий Сибирь ва Лаптевлар денгизи 
соҳиллари); в) қиши жуда совуқ иқлим. Ёз ҳарорати 0
о
дан паст иқлим (Гренландия, 
Антарктида). 
Баландлик иқлим минтақалари. Трапосферада юқорига кўтарилган сари 
ҳарорат пасайиб боради. Чунки атмосфера қатламлари иссиқликни Ер юзасидан олади.
Ер юзасининг рельефи етарли даражада баланд бўлган жойларда юқорига 
кўтарилган сари ҳарорат пасая бориши натижасида баландлик иқлим минтақалари 
ҳосил бўлади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish