Мавзу№2 Кўчатзорлар хиллари



Download 21,69 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi21,69 Kb.
#25214
TuriЛекция
  1   2   3
Bog'liq
2. кўчатзорлар хиллари


Мавзу№ 2 Кўчатзорлар хиллари.
Ўзбекистон ғўза селекциясида қўлланилаётган асосий усул бу тур ичида дурагайлаш ва кейинчалик қайта-қайта якка тартибда танлаш ҳамда уларни авлоди бўйича синашдан иборат. Мазкур усулда ғўза навларини яратиш асосан селекция кўчатзорларида олиб борилади. Ушбу кўчатзорларда селекция ашёлари текширилади, баҳоланади, селекционер томонидан олдига кўйилган мақсадга мувофиқ энг яхши дурагай шакллар, оилалар ҳамда алоҳида ўсимликлар танланади. Барча кўчатзорларда, бошланғич ашё экилган кўчатзордан бошлаб токи синовга етиб келгунча навлар кўрсаткичлари бўйича андоза (мазкур вохада районлаштирилган энг яхши) нави билан қиёсланади. Агарда кўчатзорларда тезпишарлиги, тупининг шохланиши ёки толасининг сифати каби белгилари билан фарқ қиладиган дурагай авлод ва навлар киритилган бўлса, у ҳолда мазкур кўрсаткичларга эга бўлган қўшимча андоза навлар ҳам экилади. Ҳамма кўчатзорларда қоида бўйича тажриба пайкаллари бир қаторли бўлиб, унда 30-40 туп ғўза ҳар уяга биттадан жойлаштирилади.
Ҳозирги пайтда вертициллез вилт касаллигига чидамли навларни яратиш энг муҳим масала бўлиб турганлиги сабабли, барча селекция жараёнлари вилт билан сунъий зарарлантирилган тупроқларда олиб борилади. Навлараро дурагайлашда селекция ишларининг схемаси 8-10 йилга мўлжалланади. Ёввойи шакллар билан турлар ичида дурагайлашда бу муддат бир мунча узоқроқ (10-12 йил) муддатга чўзилади. Ёввойи турлар билан турлараро дурагайлашда эса 12-15 йил ва ундан кўпроқ белгиланади. Чунки, дурагай авлодларидаги белгиларнинг ажралиш жараёни кўпроқ вақт давомида кечади.
Селекция ишларини олиб бориш учун қуйидаги кўчатзорлар ташкил этилади.:
1. Бошланғич ашё кўчатзори;
2. Ота-она шакллари кўчатзори;
3. Биринчи авлод дурагайлар (Ғ1) кўчатзори;
4. Иккинчи авлод дурагайлар (Ғ2) кўчатзори;
5. Учинчи авлод дурагайлар (ҒЗ) кўчатзори (Ғ1-ҒЗ кўчатзорлари баъзан биологик кўчатзор деб хам юритилади);
6. Биринчи йилги селекция кўчатзори;
7. Иккинчи йилги селекция кўчатзори;
8. Нав синаш кўчатзори-дастлабки синаш (назорат), кичик ва катта нав синаш кўчатзорлари;
9. Дастлабки кўпайтириш кўчатзори.
Ҳамма кўчатзорларда ўсув даври давомида ўсимликнинг ўсиши, ривожланиши, касаллик ва зараркунандаларга чалиниши, ноқулай шароитлар таъсири кузатилади, ҳосили ҳисоблаб борилади, толасининг сифат белгилари хам ўрганилади. Янги навларнинг агротехника тадбирларига муносабатлари, ҳосилнинг машина теримига мойиллиги ва бошқаларни ўрганиш учун махсус тажриба ўтказилади.
Булардан ташқари, янги навлар толасининг ип йигириш ва тўкилиш хусусиятларини аниқлаш учун тола намуналари "Сифат" марказига юборилади ва синаб кўрилади.
Бошланғич ашё кўчатзори. Бошланғич ашё янги ва вақти-вакти билан янгиланиб туриладиган нав намуналари коллекцияси, энг яхши селекцион хорижий давлат ва бошка воха навлари билан тўлдириб турилади. Бу кўчатзорда бошланғич ашёларнинг тезпишарлиги, хосилдорлиги, касаллик ва зараркунандаларга ҳамда ноқулай шароитларга чидамлилиги, толасининг технологик хусусиятлари каби бир қанча хўжалик жиҳатидан қимматли белгилари, морфологияси ўрганилади ва уларга бахо бериш бўйича дастлабки кузатишлар олиб борилади.
Ғўзанинг қисқа кунли шакллари учун оқ-қора плёнкалар ёрдамида сунъий қисқартирилган кун хосил қилинади, ўз-ўзига чанглатиш ишлари ўтказилади.
Ота-она шакллари кўчатзори. Бу кўчатзорда дурагайлаш учун мўлжалланган навлар экилади. Экиш учун элита ёки кўп марталаб ўз-ўзидан чанглатилган (камида 4-5 марта) кўсаклардан олинган чигитлардан фойдаланилади. Кўчатзорга экиладиган навларнинг миқдори ва майдонининг хажми режадаги чатиштириш ишларига мувофиқ белгиланади. Агарда, ота-она жуфтларининг комбинацион кобилиятлари яхши ўрганилган бўлса, у холда бошланғич ашёларнинг ижобий хусусиятларини ўзида мужассамлантирган ўсимликларни аниқлаш имкониятларини берадиган миқдорда биринчи ва иккинчи авлод дурагай ўсимликларига эга бўлиш учун ҳар қайси комбинация бўйича 100-150 та гулда чатиштириш ишлари амалга оширилади. Ота-она жуфтлари яхши ўрганилмаган ҳолларда эса синаб кўриш учун 10-20 тадан гул чанглатилади. Биринчи авлод дурагай популяцияси хажми билан бошланғич ашёларнинг керакли белгилари ўтган ўсимлик олиш эҳтимоли ўртасида бевосита боғликлик мавжудлиги қайд этилади.

Download 21,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish