Дастлабки уруг кўпайтириш., Дастлабки уруғ кўпайтириш тадбирлари уруғлик кўчатзорида олиб борилади, унда оилавий кўпайтириш ишлари бажарилади. Селекция кўчатзорларида ва нав синаш жараёнида энг яхши бахо олган навлар кўпайтрилади ва меъёрига етказилади.
Уруғлик кўчатзорига якка тартибда танланган намуналар, уругини кўпайтириш учун танлаб олинган ўсимликларнинг чигитлари экилади. Уруглик чигитлар андоза навлар экилмасдан кўпайтирилади. Бу кўчатзорда Давлат нав синаш участкаларига ўтказиладиган навлар уруғи (камида 200 кг) ва бундан ташкари янги навларни кўпайтириш билан шугулланадиган элита хўжаликларига - уруғлик кўчатзори учун якка тартибда танланган (камида 300 дона) хамда уруғни кўпайтириш учун оилавий тартибда (камида 50 оила) танланган уруғлик тайёрланади.
Нав синаш. Янги навлар районлаштирилган навларга таккосланиб бахоланади. Бундай, тажриба майдончалари тўрт ва олти карра такрорланади. Ташкилот (оригинатор) да бир нечта тадкикотлар ўтказилади.
а) Назорат кўчатзори - бу кўчатзорда селекция кўчатзорида энг яхши натижа кўрсатган тизмлар синалади. Айрим дурагай комбинациялар бўйича юкори хосилдорликка энг бўлган, лекин баъзи морфологик ва хўжалик белгилари жихатидан бир-биридан фарқ қиладиган бир неча тизма тажрибага олинади. Энг яхши кўрсаткичларга энг бўлган тизмалар кичик нав синовига топширилади;
б) кичик нав синаш - дастлабки синовда белги кўрсаткичлари бўйича бошкалардан ажралиб турган энг яхши тизмалар текширилади;
в) катта нав синаш - (Давлат нав синаш тармоклари услубига мувофиқ тажриба ўтказилади) хўжалик жиҳатидан кимматли деб топилган, кўрсаткичлари андоза навларникига караганда анча яхши бўлган хамда Давлат нав синаш майдонига ўтказишга тайёрланаётган навлар ўрганилади.
Кичик ва катта нав синашда ўрганилаётган навлар тезпишарлигига, тупининг шохланиш хилига, толасининг сифатларига караб блокларга жамланади ва улар кўшимча равишда худди шундай типдаги андоза навлар хам кўшилади. Уларга бахо беришда асосий навлар билан бир қаторда андоза нав билан хам таккосланади.
Навларнинг хосилдорлиги ва толасининг сифатини текшириш билан бир қаторда агротехник тадбирларга муносабати (суғориш усули ва микдори, ўғит солиш муддатлари ва микдори, тупларнинг калинлиги ва жойлаштириш усули, дефолиантларга тасъсирчанлиги, қатор ораларини юмшатиш ва хосилни теришни механизациялашга мойиллиги ва хоказо) хам ўрганилади.
Барча текширишларда ўзини афзал кўрсатган навларнинг софлиги бир йил мобайнида Қишлок хўжалик экинлари навларини синаш Давлат комиссиясида текширилади, кейин уч йил мобайнида Давлат нав синовига ўтказилади. Навларни Давлат нав синовига топширишда нав оригинатори бўлган ташкилот махсус хужжат тўлдиради. Бу хужжатда мазкур навнинг вохада таркалган андоза навига нисбатан морфологик ва хўжалик белгилари кўрсаткичлари хамда агротехника тадбирларидаги афзалликлари батафсил кайд килинади.
Навларни Давлат нав синовига қабул килиниши билан бир вактда уларнинг уруғлари янги навларни дастлабки кўпайтириш билан шуғулланадиган элита уруғчилик хўжаликларига хам топширилади.
Навлар районлаштирилгандан кейин хам асосий нав сифатида Давлат синовида колаверади. Уруғчилик ишлари эса, районлашган навлар билан шугулланадиган элита хўжаликларга топширилади. Навлар районлаштиришдан олиб ташлангунга қадар муаллиф назоратида бўлади.