Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

ташкил 
топиш 
сабаблари; 
ташкилий 
маданият;
ташкилотдаги ижтимоий-руҳий муҳит; ташкилотни бошқаришда 
ходимларнинг иштироки кўриб чиқилади. 
 
9.1. Меҳнат жамоаси (гуруҳи) тушунчаси, кўринишлари
Ишлаб чиқариш равнақининг замонавий даражаси жамоавий меҳнатга 
бўлган зарурият билан боғлиқ, бу, ўз навбатида меҳнат жамоасининг 
бўлишини тақозо этади. Ташкилот самарали фаолият юритиши учун меҳнат 
жамоалари ишлаши қонуниятларини билиш ва улардан фойдаланиш керак. 
Меҳнат жамоаси (гуруҳи) деганда ҳамкорликда меҳнат қилаётган, 
нисбий ажратилган ишчилар бирлашмаси тушунилади. Улар ўзаро шу тарзда 
бир-бирларига таъсир ўтказадиларки, ҳар бир шахс бошқаларга муайян 
таъсир кўрсатиш билан бир вақтда ўзи ҳам бошқаларнинг таъсири остида 
бўлади. Меҳнат жамоаларини ишлаб чиқариш, савдо-сотиқ ёки бошқа 
жараённи ташкил қилиш учун меҳнат тақсимоти ва кооперациясини амалга 
ошираётганда раҳбарият тузади. Ушбу бирлашма баъзи ташкилий 
бирликларга эга. 
Жамоалар (гуруҳлар) фаолиятининг унумдорлиги қуйидаги омилларга 
боғлиқ: 

гуруҳ меъёрлари;


252 

кишиларнинг бирдамлиги; 

ихтилофга мойиллик даражаси; 

гуруҳ аъзоларининг мақоми ва бажарадиган вазифалари; 

гуруҳ аъзоларининг маълумоти даражаси; 

гуруҳлар кўлами ва жинс-ёш билан боғлиқ таркиби ва б.ш.қ. 
Шу тариқа, гуруҳ кўлами ва ишда унинг аъзолари қатнашуви даражаси 
ўртасида маълум бир мувофиқлик мавжуд. Айрим тадқиқотчилар аниқ ишни 
бажаришда 5-7 ходимдан иборат гуруҳ кўпроқ самарали бўлиши мумкин деб 
ҳисоблайдилар. Муҳокама ва жамоа қарорини қабул қилишда кўпинча 10-12
киши қатнашиши мақсадга мувофиқдир.
Гуруҳ таркиби катта аҳамиятга эга. Ҳақиқатан ҳам, ёши, жинси, 
тажрибаси, тайёргарлиги ва бошқа жиҳатларига кўра фарқланувчи ишчилар 
таркибидан иборат гуруҳлар бир хил таркиблиларга нисбатан сермаҳсул 
бўлади. Лекин бундай гуруҳларда зиддиятлар кўпроқ бўлади.
Гуруҳ меҳнати юқори самарадорлигининг муҳим шартларидан бири 
унинг мустаҳкам бирдамлигидир. Бу эса гуруҳ аъзолари бирга ўтказган вақт, 
гуруҳ кўлами, гуруҳ таркиби, гуруҳга қабул қилиниш қийинчиликлари, 
гуруҳнинг аввал қўлга киритган ютуқ ёки муваффақиятсизликлари; ташқи 
шарт-шароит каби бир қатор омиллар билан белгиланади. Бунда тузилган 
гуруҳ меъёрлари ташкилот мақсадларига эришув ва жамоавийлик руҳини 
юзага келтиришга ёрдам беради, ушбу ҳолатда зиддиятлиликнинг соғлом 
даражаси устун туради ва гуруҳдаги юқори мақомга эга аъзолар устунлик 
қилмайдилар. 
Менеджер учун жамоа асосий таянчдир. Шу боисдан жамоа 
ишларини тўғри уюштириш унинг долзарб вазифаси ҳисобланади. У ёки бу 
сабаблар туфайли ходимлар ўртасида лавозимга тегишли мажбуриятларни 
аниқ тақсимлаш имкони бўлмаган жойда жамоавий ишнинг ўрнини ҳеч нарса 
босолмайди. 


253 
Замонавий шароитларда бошқарувчилик фаолияти амалиёти ишчи 
гуруҳларнинг бир неча кўринишларини ишлаб чиқди. Ишчи гуруҳи бу – 
кишиларнинг муайян бирдамлигидан иборат.Улар ўзларини бирон бир
умумий мақсадга эга гуруҳ сифатида идрок этиб, унда ташкилий равишда 
шаклланадилар. Бу гуруҳларнинг асосан мақсадга йўналтирилган асосий 
кўринишлари 9.1.жадвалда келтирилган. 
Баъзи мутахассислар ишчи гуруҳлари (жамоалари) сирасига яна 
иккита ниҳоятда ўзига хос гуруҳни киритадилар. Чунончи, раҳбар (команда) 
гуруҳи раҳбар ва ўзлари ҳам раҳбар бўлиши мумкин бўлган қўл 
остидагилардан иборат бўлади. Типик команда гуруҳи компания президенти 
ва вице-президентларидир. Дўкон директори ва бўлим бошлиқлари ҳам 
худди шундай гуруҳни ташкил этадилар. 
Бошқа гуруҳ – ташкилот ичида доимий фаолият кўрсатувчи қўмита 
(ҳайъат, тафтиш қўмитаси, иш ҳақини қайта кўриб чиқиш қўмитаси, режалаш 
гуруҳи, фирма ва матлубот иттифоқи бошқарувлари, директорлар кенгаши ва 
б.ш.қ.) – маслаҳат органи бўлиб, моҳиятига кўра мавжуд бошқарув 
тузилмасига қўшимчадир. Доимий ишлаб турар экан, у бошқарувнинг барча 
вазифалари бажарилишини таъминлайдиган бошқарув тузилмасига 
қўшилади. Ушбу органлар қарорларни тайёрлашда иштирок этадилар, лекин 
уларни қабул қилиш ҳуқуқига ҳар доим ҳам эга бўлавермайдилар. Гуруҳ 
бўлиб қарор қабул қилиш ва ҳаракатларни амалга ошириш уларнинг фарқли 
хусусиятидир. Қўмита таркибига кирган шахслар маълум ҳуқуқ ва 
мажбуриятларга эга бўлади (асосийларидан ташқари). 
Кўриб чиқилган жамоалар расмий деб номланади. Расмий жамоа 
(гуруҳ) бу - ёзма кўрсатма, йўриқнома, фармойиш ва корхона меъёрномалари
билан аниқланувчи ижтимоий муносабатлар тизими. У ташкилот 
аъзоларининг мукаммал ахлоқининг раҳбарлар томонидан эътироф 
этилишига асосланади. Корхона (ёки бирорта муассаса) умуман фаолият 


254 
юрита олиши учун расмий ташкилот ёки тузилма зарурдир. Расмий тузилма 
мазкур корхонанинг асосий вазифалари қандай бўлишига қараб тузилади. Бу 
масалаларни амалга ошириш учун ҳам одамлар гуруҳининг техник томондан 
шартланган ҳолати юзага келади, уларнинг хизмат доирасидаги 
мажбуриятлари белгиланади. 
9.1. Жадвал. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish