Диннинг жамиятда бажарадиган вазифалари - Дунёқарашни шакллантириш
- Диннинг тассали бериш вазифаси (Реал воқеликни афсонавий ишонч билан ўрнини босиш)
- Тартибга солиш вазифаси
- Алоқа боғлаш (ўрнатиш) вазифаси
- Жамоага бирлаштириш вазифаси
-
Диннинг дунёқараш вазифаси - Диний идеология - дин нуқтаи назаридан ердаги ҳаётни пайдо булишини тушунтириб беради.
- Инсоннинг жамиятдаги тутган ўрни ҳақидаги саволга дин нуқтаи назаридан жавоб беради.
- Инсоннинг моддий ва маънавий бойликларга мунособатини дин нуқтаи назаридан тушунтиради.
Диннинг тассали бериш вазифаси (Реал воқеликни афcонавий ишонч билан ўрнини босиш) - Муайян инсон ҳаётидаги оғир бир дамларда тассали бериш, маънавий қўллаб-қувватлаш.
- Аллоҳга мурожаат қилиш йўли билан руҳий эмоционал енгиллашиш.
- Художўй ишлар ва намунали хулқ-атвор учун нариги дунёда мукофот ваъда қилиш.
- Гуноҳларни бу дунёда ювиш имкониятини яратиш.
Диннинг тартибга солиш вазифаси - Амалиётда дин диндорларни турмушидаги барча соҳаларини тартибга солади.
- Диндорнинг туғилишидан то охирги дамларига қадар жамиятдаги мунособатлари диний қонунлар билан тартибга солинади.
- (Масалан – азон айтиш, никоҳлаш, жаноза ўқиш ва ҳаказо).
Динниг алоқа боғлаш вазифаси - Ҳамма динларда ўзларининг жамоалари мавжуд бўлиб, улар орасида ўз динига мансуб бўлган ғоялар тарғиб қилинади.
- Тарғиботлар мусулмон масжидларида, православ черковларида, католикларнинг костёлларида, буддистларнинг маъбудаларида олиб борилади.
- Бундай жамоаларда диндорлар ўзаро мулоқотда бўлиб маълумотлар билан алмашишади.
Диннинг бирлаштириш вазифаси - Ҳамма динлар одамларни ўз сафига қўшилишга, бирлашишга даъват қилади.
- Ҳамма динларда диндорларнинг миллатидан, танасининг рангидан қаъти назар жамоа аъзолари биродар деб ҳисобланадилар.
Демак, шундай қилиб диннинг айрим гуруҳларнинг томонидан ўз қўпорувчилик фаолиятида ниқоб сифатида ишлатилиши қуйидаги сабаблар билан белгиланади: - Диний идеология бошида шахснинг диққатини Аллоҳга жалб қилиб, кейинчалик эса керак бўлган руҳда унга таъсир этишга шароит ва имкон яратади;
- -Ҳамма динлар ўзининг идеологиясини ишлаб чиқадиган тузилмаларга эга (масжидлар, черковлар, маъбудалар ва уларга тегишли бўлган ўқув муассасалари ва ҳ.к.);
- Ҳамма динларда ўз даъватчилари бор;
Дин диндор ҳаётини, кундалик фаолиятини тартибга солади, унинг туғилишидан охирги кунига қадар; - Дин диндор ҳаётини, кундалик фаолиятини тартибга солади, унинг туғилишидан охирги кунига қадар;
- Диндорларни жамоага бирлаштирилиши эса биродорларни гуруҳ бошлиқларига керак бўлган руҳда ташвиқот олиб бориш имконини яратади;
- Ва ниҳоят, дин - бу тайёр тузилма. Жамоада раҳбарларга керак бўлган ғояларни муффақиятли тарғиб қилиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |