222
текшириш
усули
сифатида қўлланади
Саволно
малар
ёки
оғзаки
сўроқлаш
Бевосита меҳнат
қилувчиларнинг
муаммолар ва
уларни
ечиш
йўллари
ҳақидаги фикрларини
аниқлаш
зарурати
туғилганда
Сўроқлана
ётганлар
тадқиқот
предмети
ва
муаммоларни
ечиш
йўлларини
чуқур
биладилар
Саволнома
тузувчи
юқори
малакали
бўлиши
талаб
қилинади.
Сўроқланаётганларн
инг шахсий фикрига
асосланади.
Бундан ташқари, шу мақсадларда алоҳида вазиятларда қуйидагилардан
фойдаланилади:
- хронометрлаш, бунда даврий такрорланувчи жараённинг қисми
ўрганилади. меҳнатнинг илғор усул ва услубларини ўрганишда, амалдаги ёки
янги ишлаб чиқилаётган меъёрларни текширишда қўлланади;
- ходим томонидан ҳужжатларнинг маълум кўринишини ишлашга
сарфланадиган вақтни белгилашдан иборат бўлган
соддалаштирилган
кузатувлар. Ҳужжатлар ўртача мураккабликда бўлиши, меҳнат шароити эса
одатдагига яқинлашиши лозим. Операцияни тайёрлаш ва тугатишга
сарфланадиган вақт уни бажариш вақтига таъсир қилмаслиги учун кузатув
30-40 дақиқа мобайнида олиб борилади.
“Иш вақтини суратга олиш” ва “иш вақтини ходимнинг ўзи суратга
олиши” усуллари билан текширув ўтказишда иш вақти мувозанатини
асосланган ҳолда гуруҳлаш катта аҳамиятга эгадир. Бундай гуруҳлаш,
масалан, қуйидагича бўлиши мумкин:
223
- муаммоларни ўрганиш ва қарорлаш ишлаб чиқиш;
- режа ва тадбирлар ишлаб чиқиш;
- мажлисларни тайёрлаш ва ўтказиш;
- одамларга раҳбарлик қилиш(топшириқларни тақсимлаш, маслаҳат
бериш, зиддиятларни ҳал қилиш ва ҳ.к.з.);
- буйруқ ва фармойишларни тайёрлаш ва нашр қилиш;
- телефон орқали суҳбатлар;
- ташриф буюрувчиларни қабул қилиш;
- хат-хабарлар билан танишиш.
Тадқиқот ўтказилган давр мобайнида саволномалар, суратлардан
олинган маълумотларни умумлаштириш асосида иш вақти
сарфининг
лавозимлар ёки бошқа кўрсаткичлар (тадқиқот мақсадига боғлиқ равишда)
бўйича жадвалини тузиш керак. Ушбу маълумотлар таҳлилидан сўнг
меҳнатни ташкил қилишни такомиллаштириш, аниқланган камчиликларни
бартараф қилиш тадбирлари ишлаб чиқилади.
8.2. Раҳбарнинг ўзини ўзи бошқариши
Ўзини ўзи бошқариш
–
менежернинг
шахсий
фаолиятини
ташкиллаштириш бўлиб, кундалик амалиётда замонавий иш услубларидан
мақсадга мувофиқ ҳамда
изчиллик билан фойдаланиш, шунингдек, унинг
ўзини ривожлантиришидир.
Ўзини ўзи бошқаришнинг асосий мақсадлари:
- менежернинг вақтдан ва ўз имкониятларидан иложи борича кўпроқ
фойдаланиши;
- унинг ўз соғлиғини асраши ва мустаҳкамлаши;
- ҳаёт оқимини онгли бошқариш;
- ишдаги ва шахсий ҳаётдаги ташқи вазиятларни енгиб ўтиш.
224
Менежмент соҳасидаги кўплаб мутахассислар томонидан айнан
менежер фаолиятини ташкиллаштириш масалаларини ажратиб алоҳида
кўриб чиқилишининг сабаби ушбу муаммонинг муҳимлигида бўлиб,
булар
қуйидагилардан иборат:
- менежер меҳнатини ташкил қилиш унинг фаолияти натижадорлиги ва
самарадорлигини сезиларли миқдорда белгилайди;
- менежер меҳнати унинг қўл остидаги раҳбарлар, мутахассислар ва
бошқа ишчилар фаолиятининг натижадорлигига анчагина таъсир қилади;
- менежер фаолияти у бошқараётган ташкилот ёки бўлинма ишлаши
натижаларини сезиларли даражада белгилайди;
- менежер меҳнатига ҳақ тўлаш, одатда, бошқа
ишчиларникидан анча
юқори бўлади, бу эса унинг меҳнатидан самарали фойдаланишни тақозо
этади;
- ўзини ўзи бошқаришни қўллаш менежер фаолиятини оқилона ташкил
қилишга ёрдам беради.
Ҳар куни турли масалаларни ечиш асносида менежер ҳар хил вазифалар
бажаради. Бу жараённи ўзини ўзи бошқариш доираси сифатида тақдим этиш
мумкин, бунда алоҳида вазифалар орасидаги алоқа кўргазмали намойиш
қилинади(8.1-расм.).
Do'stlaringiz bilan baham: