Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


Ходимларни бўш вақт билан қизиқтириш усуллари



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

Ходимларни бўш вақт билан қизиқтириш усуллари 


136 
Қизиқтириш усуллари 
гуруҳлари 
Қизиқтириш усуллари
Қизиқтири 
Ходимларга қўшимча 
дам 
олиш 
вақти 
берилиши 
Режадан ташқари ҳақ тўланадиган таътил. 
Ҳақ тўланадиган қўшимча таътил. 
Ижодий таътил. 
Иш ҳақи сақланилмайдиган қўшимча таътил. 
Ўзгарувчан иш вақтини 
белгилаш. 
Иш вақтининг умумий меъёрига риоя этиб, 
умумий иш вақтини мустақил белгилашга ижозат 
бериш. 
Ишни тақсимлаш усулидан фойдаланиш. 
Ишнинг вахта шаклидан фойдаланиш. 
Бандликнинг 
ўзгарувчан шаклларини 
қўллаш 
Муваққат ва мавсумий бандлик. 
Уйда ишлаш. 
Агентлик хизмати. 
Уй телефони орқали ишлаш. 
Ўзини қизиқтирган қулай иш билан шуғулланиш. 
Бўш вақт билан қизиқтиришдан кўзланган мақсад иш жойида алоҳида 
шароит 
яратиш 
орқали 
меҳнат 
унумдорлигини 
оширганлик 
ва 
муваффақиятга эришганлик учун ходимларни рағбатлантиришдир. 
Меҳнат фаолиятини мотивлашни ва қизиқтиришни бошқариш – 
ходимларнинг фаолият шароитини ўзгартириш, меҳнатга ундовчи 


137 
қизиқтириш воситалари ва мотивларидан фойдаланиш йўли билан уларнинг 
феъл-атворига муттасил таъсир қилиб туриш демакдир. 
Меҳнат фаолиятини мотивлаш ва стимуллашни бошқариш жараёни 
қуйидаги умумий вазифаларни ўз ичига оладиган жараёндир: 
- прогнозлаш ва режалаш; 
- ташкил этиш; 
- стимуллаш; 
- мувофиқлаштириш ва тартибга солиш; 
- назорат, ҳисоб-китоб, таҳлил. 
Махсус функциялар ҳам мавжуд, чунончи: 
- меҳнатни мотивлаш ва стимуллаш тизимини ташхислаш; 
- ташкилотнинг ходимларни мотивлаш ва стимуллаш соҳасидаги 
стратегияси мақсадлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш; 
- ходимларни сттмуллашш тизимининг мазмунини белгилаш; 
- моддий пулли ва пулсиз мукофотлаш тизимини ишлаб чиқиш; 
- моддий рағбатлантириш тизимини ишлаб чиқиш; 
- ходимларни мотивлаш ва стимуллашни тартибга солувчи ички 
меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш; 
- ходимларни мотивлаш ва стимуллашш тизими самарадорлиги 
мониторинги. 
Меҳнатни мотивлаш ва унга қизиқтиришни бошқаришда қуйидаги 
қоидаларга риоя этилиши лозим: 
- меҳнатни баҳолаш ва унга ҳақ тўлашда ходим ҳиссасини ташкил 
этувчи ҳамма жиҳатларни ҳисобга олиш; 
- ходимларга инновация фаолиятида қатнашиш имкониятини бериш; 


138 
- ходимларнинг ҳар бир гуруҳига меҳнатга ҳақ тўлаш ва стимуллашнинг 
барча турларидан баҳраманд бўлиш имконини бериш; 
-ҳаёт йўлининг ҳамма босқичларида ходимлар турмушини таъминлашда 
ташкилотнинг иштирок этиши; 
-ходимни ташкилотда сақлаб қолиш; 
-ташкилотнинг таъсир доирасига ходимдан ташқари унинг оила 
аъзоларини ҳам жалб қилиш. 
Ходимларни жалб қилиш ва сақлаб қолиш орқали ташкилот 
мақсадларига эришишни таъминлаш – ходимлар меҳнатини мотивлаш ва 
стимуллаш тизимини шакллантиришнинг ва фаолият юритишнинг асосий
мақсадидир. 
Қўшимча сифатида қуйидаги мақсадларни ҳам айтиб ўтиш мумкин: 
-ходимларни ташкилотга жалб қилиш, уларни уюштириш; 
-ходимларнинг меҳнат улушини одилона баҳолаш; 
-унумдорликни стимуллаш; 
-моддий қизиқтиришга ва ижтимоий ҳимоя тадбирларига қилинган 
ҳаражатларнинг энг мақбул нисбати; 
-ташкилотни самарали ривожлантириш. 
Корхона ходимларини мотивлаш ва стимуллаш тизими маҳаллий 
маъмурий ҳужжатларда белгилаб қўйилиши керак. Бу ҳужжатлар: 
-умумий характерда (жамоавий шартнома, меҳнат шартномаси, ички 
тартиб-қоидалар, бўлинма тўғрисида низом, қўшимча регламент, штат 
жадвали ва ҳ.к.); 


139 
-моддий стимуллашшни тартибга солувчи (меҳнатга ҳақ тўлаш ва 
моддий қизиқтириш тўғрисида низом, ижтимоий тўловлар ва имтиёзлар – 
ижтимоий пакет тўғрисида низом ва б.ш.қ.); 
-бевосита стимуллашшни тартибга солувчи (ташкилотнинг ахлоқ 
кодекси, ходимларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида низом, раҳбарлар ва 
мутахассисларни саралаш асосида танлаб олиш тўғрисида низом ва ҳ.к.) 
ҳужжатлардир. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish