Йўлдошев н.Қ., Болтабаев м. Р., Тошходжаев м. М


-боб. Ташкилотда менежернинг хулқи



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/105
Sana23.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#182834
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   105
Bog'liq
1 ЙулдошевНК БолтабаевМР ТошходжаевмМ tashkilij hulq Дарслик 2017

7-боб. Ташкилотда менежернинг хулқи 
7-бобда: “Менежер” тушунчаси, менежерларнинг даражалари, 
мавқелари, 
менежерлар 
бажарадиган 
вазифалар, 
менежерга 
қўйиладиган талаблар, унинг ўз касбини мукаммал билиши; 
менежернинг етакчилиги; менежернинг услуби ва имижи; ишдаги хулқ- 
ахлоқи ва этикет; менежернинг таъсири ва ҳуқуқ доираси; менежер ва 
мулкдорнинг ахлоқи кўриб чиқилади. 
7.1. Менежерлар: тушунча, вазифалари, хислати 
Менежер (инг. manager, manage - бошқариш) - бошқарувчилик 
лавозимини эгаллайдиган ва ташкилот фаолиятининг муайян турлари бўйича 
қарор қабул қилиш ваколатига эга бўлган шахс. 
“Менежер” атамаси жуда кенг маънода ишлатиладиган сўз бўлиб: 
- алоҳида бўлинма ёки мақсадли дастур гуруҳи доирасидаги ишларнинг 
аниқ тури ташкилотчисига; 
- корхона ёки унинг бўлинмаси (бошқармаси, бўлими) раҳбарига; 
- қўл остидаги ходимларнинг раҳбарига; 
- ишни ташкил қилувчи ҳар қандай даражадаги маъмурга; 
- муайян соҳадаги ташкилотчи ишбилармонга; 
-фирмада ижрочилик ҳуқуқи бўлган ва топширилган вазифани амалга 
оширадиган раҳбарият аъзосига нисбатан қўлланилади. 
Хуллас, менежерлар ташкилотдга турли мавқеда бўлади, уларнинг 
фаолият соҳалари жуда кенг. 


142 
Ташкилот менежерларсиз ишлай олмайди, чунки улар қуйидаги фаолият 
соҳаларини бажарадилар: 
- ташкилотда айрим операциялар ўртасида алоқа ўрнатадилар; 
- ташкилотнинг асосий вазифаси бажарилишини таъминлайдилар; 
- ташкилот ёки бўлинма жамоасига раҳбарлик қиладилар; 
- обрў-эьтибори, билимдонлиги ва ҳукмдорлиги туфайли ходимларини 
ўзига эргаштирувчи йўлбошчи бўладилар; 
- ташкилот фаолиятининг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқадилар ва 
амалга оширадилар; 
- ташкилот ёки бўлинма фаолияти натижалари учун масъул бўладилар; 
- ташкилот 
эгаси 
бўлган 
субъектларнинг 
манфаатларини 
таъминлайдилар; 
- ташкилотнинг ташқи муҳит (ҳокимият, шериклар ва шу кабилар) билан 
алоқасида асосий халқа ролини ўйнайдилар; 
- жамоани уюштирадилар ва унинг ривожини зарур йўлга солиб 
турадилар, жамоа аъзоларини юксак маънавий ва ахлоқий фазилатлар руҳида 
тарбиялайдилар; 
- ҳозирги замон шароитида илм-фаннинг аҳамиятини тушунадиган, 
ихтиро 
ёки 
янгиликларни 
қадрлайдиган 
ва 
дарҳол 
ишлаб 
чиқариш(тижорат)га жорий этадиган инноватор бўладилар; 
- ғояларни ривожлантирадилар. Уларнинг кучли ва заиф томонларини 
топадилар, муаммонинг моҳиятини пайқашга, ҳақиқатни аниқлашга 
интиладилар; 
- қилинган ишларни таҳлил этадилар, баҳолайдилар, ишларнинг 
аҳволини яхшилаш чораларини белгилайдилар ва амалга оширадилар; 
- турли тадбирларда ташкилот номидан қатнашадилар. 
Менежернинг фаолият соҳалари ва уларни амалга оширишнинг 
вазиятлари турлича бўлса ҳам учта асосий соҳани алоҳида ажратиш мумкин. 


143 
Биринчидан, менежер ташкилотнинг асосий вазифаларини белгилайди, 
ресурсларни тақсимлаш масалаларини ҳал этади, кундалик ишга тузатишлар 
киритиб туради, қарорлар қабул қилади, уларнинг амалга оширилиши учун 
масъул бўлади. 
Иккинчидан, менежер ички ва ташқи ҳолат ҳақидаги хабарларни 
тўплайди, уларни оммалаштиради ва ниҳоят, ташкилотнинг мақсадларини 
тушунтиради. 
Учинчидан, менежер жамоанинг раҳбари бўлиб, ташкилотнинг ички ва 
ташқи муносабатларини шакллантиради, ташкилот аъзоларини мақсадларга 
эришишга руҳлантиради, уларнинг ғайрат-ҳаракатларини мувофиқлаштириб 
туради, ташкилот номидан иш юритади. 
Муайян пайтда раҳбар қандай бошқарув вазифасини бажараётган 
бўлмасин, у ҳар бир борада ва доимо ақл-заковатини ишга солади, фаолият 
шартлари, усуллари ёки воситаларидан фойдаланаверади. 
Одатда менежерларни уч поғонага: қуйи, ўрта ва олий даражаларга 
бўладилар (7.1-расм).

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish