Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш бўйича илмий натижалари:
бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёрлаш ўқув мазмуни, интегратив курслар учун талабаларнинг билишга йўналтирилганликка оид умумкасбий кўникма ва малакаларини аниқлаштиришга доир таклифлардан “Педагогика” таълим соҳаси 5110100 – математика ўқитиш методикаси бакалавриат таълим йўналишининг Давлат таълим стандартини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2019 йил 17 июлдаги 89-03-2791-сон маълумотномаси). Мазкур таълим стандарти математика бўйича ўқув режа ва дастурлари, ўқув методик материалларни интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
математика ўқитувчилари касбий тайёргарлигининг ташкилий-педагогик шартларини аниқлаштириш, касбий ижтимоийлаштиришнинг педагогик-психологик ҳусусиятларига мос когнитив, интегратив, креатив мезонлар ва таҳлилий диагностик технологияларни қўллашга доир амалий таклиф ва тавсиялар А1-ХТ-О-14297. “Ахборот-коммуникацион таълим муҳитида математика ўқитишнинг илмий-услубий асосларини яратиш” (2012-2014 йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида таълим амалиётига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2019 йил 17 июлдаги 89-03-2791-сон маълумотномаси). Натижада математик анализ, алгебра ва сонлар назарияси, дифференциал геометрия, дифференциал тенгламалар, ҳисоблаш усуллари, математикани ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш каби фанларни ўқитиш жараёнида интерактив машғулотларни ташкил этиш самарадорлигини оширишга эришилган;
бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёрлаш методикасини ва ўқув-методик таъминот такомиллаштириш, ўқув жараёнларига ахборотли, далилли, муаммоли, фанлараро интеграциялашув босқичларини киритиш, касбий ривожлантириш йўналишларига (трансьдюсерли, комбинаторли, графикли, моделлаштирувчи) мос виртуал лаборотория ва креатив топшириқларни ишлаб чиқишга оид таклифларидан ИТД-1-Ё-14-қайд рақамли “Олий таълим муассасалари педагог кадрлари касбий компетентлигини узлуксиз ривожлантиришнинг информацион-методик таъминотини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш: акмеологик ёндашув” (2014-2015 йй.) амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 июлдаги 89-03-2791-сон маълумотномаси). Мазкур лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган блок-модулли таълим технологияси педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида математик фанлар бўйича ташкил этилган машғулотлар самарадорлигини ошириш имкониятини яратган.
Do'stlaringiz bilan baham: |