Жиззах давлат педагогика институти эргашев жамшид бахтиёрович


-жадвал Математик фанлар, информатика ва ахборот технологиялари курсларини интеграциялашнинг таркибий асослари



Download 1,66 Mb.
bet9/29
Sana23.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#126664
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29
Bog'liq
2 5251201503430968057

1-жадвал
Математик фанлар, информатика ва ахборот технологиялари курсларини интеграциялашнинг таркибий асослари

Функциялари

таълимий, тарбиявий, ривожлантирувчи, эвристик, прогностик, эстетик, амалий, назорат, ахборотли, тузатувчи (коррекцияловчи), тизимлаштирувчи, моделлаштирувчи, визуаллаштирувчи, гуманистик

Йўналишлари

ўқитиш мазмунида, педагогик фаолиятда

Тамойиллари

алгоритмлаш, моделлаштириш

Имкониятлари

трансдьюсерли, комбинаторли, ҳисоблаш, графикли, моделлаштирувчи

Ушбу интегратив функцияларни амалга оширувчи касбий фанлар ва ахборот коммуникация технологиялари интеграцияси мазмунининг моҳияти, тузилмаси маълум компонентлар кўринишида тақдим этилиши лозим. Чунки ўқув жараёнида ушбу компонентлар интеграциянинг асосий функцияларига бевосита боғлиқлиги яққол намоён бўлди.


Математик фанлар ва ахборот коммуникация технологиялари интеграциясининг асосий функцияларини ажратиш, интегратив жараёнларнинг моҳияти ва уларни ўқитишнинг функциялари би­лан таққослаш орқали амалга оширилди. Интеграцияни ўқитиш мазмуни ва педагогик фаолиятда амалга ошириш йўналишлари танлаб олинди. Математик фанларнинг информатика ва ахборот технологиялари курси билан интеграциясини таъминлашда алгоритмлаш ва моделлаштириш тамойилларига асосланиш лозимлиги аниқлаштирилди.

1-расм. Ахборот-коммуникация технологияларини математика ўқитиш жараёнида қўллаш имкониятлари

Замонавий ахборот коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиш орқали таълим олувчиларнинг ижодий фаоллигини ривожлантириш учун янги, зарурий шарт-шароит ва методик талабларни ишлаб чиқиш муҳим аҳамият касб этади. Шу мақсадда таълимга замонавий ахборот технологиялари воситаларини жорий этишнинг объектив муаммолари ўрганилиб чиқилди ва компьютердан фойдаланишга доир асосий методик тамойиллар аниқлаштирилди (1-расмга қаранг).


Ушбу тамойилларнинг ўзига хосликлари “Математика ўқитиш методикаси” таълим йўналишидаги касбий фанлар курсларини (Алгебра ва сонлар назарияси, геометрия, математик анализ) ўқитиш мисолида ёритиб берилди.
Математик фанларни ўрганишда бошқа фанларнинг интеграциясини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Бу интеграция информатика ва ахборот технологиялари фани билан аксарият ҳолларда тартибсиз тасодифий тартибда рўй беради. Шу билан бирга касбий фанлар курсларини ўрганиш жараёнида алгоритмни ўрганишга ёндашувларни мувофиқлаштириш ва яқинлаштириш учун унинг “синтактик” жиҳатини кучайтириш муҳим ва мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундай ҳолда, касбий фанлар курсларини ўқитиш жараёнида яратиладиган алгоритмлар, уларни яратишга ёндашувларнинг мувофиқлашувига кўра информатика ва ахборот технологиялари курси алгоритмлар банкига тегишлидир. Бир вақтда бундай мувофиқлашув ва яқинлашув касбий фанлар курсларида алгоритмларни деталли тавсифлаш заруриятига кўра, талабаларга математик масалаларни ечиш жараёнида шахсий фаолият усулларини англашга имкон беради.
Бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини компьютерли математик тизимлар орқали интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш” номли иккинчи бобда бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини такомиллаштиришнинг интегратив воситаси сифатида компьютерли математик тизимлардан фойдаланиш йўллари ва методик тайёргарликни такомиллаштириш модели ҳамда математик фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари тадқиқ қилинган.
Математик фанларни интеграциялаш ахборот коммуникация технологиялари ўртасида алоқаларни ўрнатишнинг янги йўлларини излаш заруратини келтириб чиқаради. Бундай йўллардан бири – математик фанларни ўқитишда информатика ва ахборот технологиялари курсидаги амалий дастурлар тизимини қўллаш ҳисобланади. Математик фанларни ўқитишда амалий дастурлар тизими йўриғининг кучайтирилиши талабаларнинг ижодий фикрлашини ривожлантириш талабининг ўсиши билан изоҳланади, унинг асосий компонентлари кўриш, сезги ва тасаввур ҳисобланиб, амалий дастурлар тизимини ўзлаштириш билан узлуксиз боғлиқдир. Амалий дастурлар тизими математик фанлар ривожланишида муҳим ўрин тутади, чунки ушбу фанларни визуаллаштирилган ҳолатда ўқитиш жараёни юзага келади. Бундай амалий дастурлар тизими орқали математик фанларнинг асосий мавзуларини ва амалий масалаларини етказиб бериш кўзда тутилади.
Математик фанларни ўқитишда амалий дастурлар тизимининг қўлланилиши бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлик мазмунини такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади. Ана шу тарзда математик фанлар ва ахборот коммуникация технологиялари интеграцияси улар ўртасидаги алоқаларни ҳамда ўзаро уйғунликни текшириш учун асос бўлади. Таълим жараёнида интеграция изчиллик ва узлуксизликнинг етакчи омили, фанлараро алоқаларни ҳосил қилишнинг зарурий шарти бўлиб, аниқ мақсадга йўналтирилган таълим натижаси сифатида майдонга келади. Тадқиқот натижалари асосида бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини интегратив ёндашув асосида такомиллаштириш модели ишлаб чиқилди (2-расмга қаранг).
Мазкур модел асосида талабаларга тайёр маълумотларни беришни рад этиб, уларни изланиш, ижод қилиш, кашф этиш, билимларни мустақил эгаллаш усуллари ва йўлларини эгаллаш малакасига эришиш назарда тутилди.
Компьютерли предметли муҳит – бу шундай дастурий воситаки, унда бирор-бир илмий предметли соҳа акс эттирилади, унинг тушунчалари билан амаллар бажариш технологияси амалга оширилади ва шу соҳага тегишли масалаларни ечиш учун шарт-шароитлар таъминланади. Компьютерли предметли муҳитнинг аҳамияти унинг ўқув мақсадида қўлланиш имкониятлари билан тўлиқ бўлмайди, энг аввало у тадқиқот ишлари учун мўлжалланган. Аммо бунга ўхшаш дастурий воситаларнинг интеллектуал кучи уларнинг универсаллилигини келтириб чиқаради. Шунинг учун компьютерли предметли муҳит ўқув-дастурий восита сифатида ҳам қўлланилиши мумкин.
Тадқиқот давомида юқори малакали мутахассиснинг ахборот-коммуникатив тайёргарлигини такомиллаштиришнинг қуйидаги талаблар мажмуи ишлаб чиқилди: маълумотлар базаси ва ахборот хизмат кўрсатиш воситаларига кириш имкониятига эгалик; ахборотларни тасвирлашнинг турли шакллари ва усулларини тушуниш; ахборотларнинг умумий тушунарли манбаларининг мавжудлигини ва улардан фойдаланишни, ўзида мавжуд ахборотларни турли нуқтаи-назардан баҳолаш ва қайта ишлашни, статистик маълумотни таҳлил қилиш техникаларидан фойдаланишни, олдига қўйилган масалаларни ҳал этишда мавжуд маълумотларни қўллашни билиш.
Демак, олий таълим муассасалари ўқув жараёнига замонавий ахборот технологияларни қўллаш масаласини ўта долзарб, деб ҳисоблаш мумкин. Шунинг учун ҳам уларнинг алоҳида тавсифларини аниқлаш мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги вақтда мавжуд замонавий ахборот технологиялари сифатида қўллаш мумкин бўлган дастурий воситаларни функционал ва методик вазифаларга кўра таснифлаш, ҳисоблаш тизимларини шартли универсал ва махсуслаштирилган тизимларга ажратиш мумкин.
Универсал ҳисоблаш тизимлари математик таърифланган масалаларни интерпритаторлар ва компиляторларни қўллаб юқори даражали тилларда дастурлаш йўллари билан ечиш имкониятини беради.
Махсус ҳисоблаш тизимлари дастурлашни билмайдиган фойдаланувчиларга йўналтирилган бўлиб, улар қайта ишловчилар ва аналитик ҳисоблашлар тизимларига эга.


Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish