Жиззах давлат педагогика институти эргашев жамшид бахтиёрович


М.М.Арипов илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, ф.-м.ф.д., профессор Д.М.Маҳмудова



Download 1,66 Mb.
bet3/29
Sana23.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#126664
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
2 5251201503430968057

М.М.Арипов
илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, ф.-м.ф.д., профессор
Д.М.Маҳмудова
илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.ф.д. (PhD)
М.Тўхтасинов
илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги илмий семинар
раиси, ф.-м.ф.д., профессор
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳонда бўлажак математика ўқитувчилари касбий тайёргарлиги мазмунини интегратив ёндашув асосида такомиллаштиришда шахсга йўналтирилган таълим парадигмасининг кенг жорий этиш, ўқув дастурларининг янги авлодини ишлаб чиқиш, электрон ўқув-услубий таъминотини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастури (PISA), математика ва табиий фанлар бўйича баҳолаш халқаро тадқиқот (TIMSS) халқаро баҳолаш дастурларининг кенг жорий этилиши бўлажак математика ўқитувчиларини касбий тайёргарлигини ривожлантириш, когнитив компетентлигини такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этмоқда.
Дунёда бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлиги мазмунини, математик фанларни ўқитиш технологиясини такомиллаштириш, бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигининг интегратив моделини ишлаб чиқиш, кредит-модул тизими асосида касбий методик компетентлигини, жумладан, ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Мазкур тадқиқотлар интегратив ва креатив ёндашувлар асосида бўлажак математика ўқитувчилар касбий тайёргарлиги тизимини моделлаштириш, интерфаол дастурий воситалар ва янгиланган методикасини ишлаб чиқиш асосида математик фанларини ўқитиш даражаси ва самарадорлигини оширишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятли ҳисобланади.
Мамлакатимизда умумий ўрта таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш, фанларни ўқитиш методикасини такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар бўлажак математика ўқитувчиларини тайёрлашнинг методик тизимини ривожлантириш, математика ва умумтаълим фанларини интеграциялаш, илғор ўқитиш методлари ва технологияларини татбиқ этиш имкониятини оширмоқда. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида «умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларнинг сифат таркибини босқичма-босқич ошириш, математика каби муҳим ва талаб юқори бўлган фанлар чуқурлаштириб ўқитиладиган ихтисослашган умумтаълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, дидактик материаллар ва мультимедиа маҳсулотларининг янги авлодларини тайёрлаш, таълим-тарбия жараёнига индивидуаллаштириш тамойилларини босқичма-босқич татбиқ этиш»1 каби вазифалар белгиланган. Бу эса, интегратив ёндашув асосида бўлажак математика ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигининг ташкилий-педагогик шартларини аниқлаштириш, унинг мазмуни, тамойиллари, модели ва ахборот-методик таъминотини такомиллаштиришни тақозо этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-сон, 2019 йил 29 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5712-сон Фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ 2909-сон, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish