Жиззах давлат педагогика институти эргашев жамшид бахтиёрович


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани-шининг устувор йўналишларига мослиги



Download 1,66 Mb.
bet4/29
Sana23.02.2022
Hajmi1,66 Mb.
#126664
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
2 5251201503430968057

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожлани-шининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. ”Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Таълим тизимига ахборот-коммуникация ва замонавий педагогик технологияларни жорий этишнинг назарий ва амалий асослари, инновацион жараёнлар тамойиллари, қонуниятлари бўйича А.А.Абдуқодиров, М.М.Арипов, М.Ҳ.Лутфуллаев, Р.Ҳ.Жўраев, Б.Зиёмуҳамедов, Р.А.Мавлонова, Н.Тойлоқов, М.Тожиев, Ў.Толипов, Н.Сайидаҳмедов, М.Эргашев, У.Юлдашевлар, бўлажак ўқитувчиларни тайёргарлигининг назарий ва методик асослари Б.С.Абдуллаева, Ф.М.Закирова, Г.В.Злоцкий, Н.А.Муслимов, Ж.А.Толипова, Д.Юнусова каби олимларнинг илмий ишларида муайян даражада ўрганилган бўлиб, математикани ўқитишнинг методологик асосларини яратиш, математика ўқитувчисининг касбий-педагогик, методик тайёргарлиги ва касбий-педагогик ривожлантириш масалалари ёритиб берилган.
МДҲ олимлари Ю.В.Башкатова, Д.У.Байсалов, О.Е.Белова, И.Д.Зверов, В.Н.Максимова, В.Н.Фе­дорова, В.А.Гусев, В.А.Далингер, В.А.Извозчиков ва бошқаларнинг илмий тадқиқот ишларида олий таълим муассасаларида компьютер технологияларидан фойдаланишнинг психологик-педагогик ва методик жиҳатлари, таълим жараёнига янгиликларни киритишдаги психологик тўсиқларни енгиш, бўлажак ўқитувчини инновацион фаолиятга тайёргарлиги, инновацион таълим муҳитини шакллантириш, унинг мазмуни, воситаларини аниқлаш, математик фанлар интеграциясининг турли хусусиятлари бўйича муаммолар ўрганилган ва таълим жараёнига жорий этилган.
Хорижий олимлардан математикани ўқитишнинг ахборотлашган тизимларини яратиш ва жорий этиш масалалари J.Gilbert, F.Cochran, J.DeRuiter, R.E.Maeder, J.W.Gray, M.L.Dejong, M.Trott, R.J.Gaylordларнинг ишларида очиб берилган. Мазкур илмий изланишларда педагог кадрларни тайёргарлигининг турли жиҳатлари, яъни инновацион ва педагогик фаолиятга тайёргарлиги, таълимда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятлари, интегратив муҳитни ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Жиззах давлат педагогика институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг №А1-ХТ-О-14297. “Ахборот-коммуникацион таълим муҳитида математика ўқитишнинг илмий-услубий асосларини яратиш” (2012-2014 йиллар) мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида бажарилган.

Download 1,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish