2
Келишилган:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари
Университети Бошланғич касаба
уюшмаси
қўмитаси раиси М.Назаров
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _
2017 йил “___”____________
Тасдиқлайман:
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги
Тошкент ахборот технологиялари
университети
Ректори Т.Тешабаев
_ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _ _
2017 йил “___”____________
Университет Кенгашининг 2017 йил 30 мартдаги
8 (668) – сонли қаpopи билан маъқулланган.
МУҲАММАД АЛ-ХОРАЗМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ
ИЧКИ МЕҲНАТ ТАРТИБ ҚОИДАЛАРИ
1.
УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1.1. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг
ички меҳнат тартиб қоидалари Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни,
Кадрлар таёрлаш Миллий дастури, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодекси, Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг фармонлари, қарорлари ва
фармойишлари, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг олий таълим тизимини такомиллаштиришга
йўналтирилган қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлигининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги томонидан 1999 йил 14 июнь 746-тартиб рақами билан рўйхатга олинган
“Идоравий
мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона,
муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари”га мувофиқ ишлаб
чиқилган.
1.2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари
университетининг
(кейинги ўринларда матнда – университет деб юритилади) Ички меҳнат тартиб қоидалари:
а) ходимларга нисбатан: меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилишни, иш
вақти ва дам олиш вақтидан фойдаланишни;
б) талаба, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар, тингловчилар, магистрларга (кейинги ўринларда
матнда – таълим олувчилар деб юритилади) нисбатан - ўқиш жараёнини
ташкил этишни,
уларни ўқишга қабул қилишни, бошқа таълим йўналишига ўқишини кўчиришни, қайта
тиклашни ва ўқишдан четлаштиришни, ҳомиладорлик ва туғиш таътилларидан, бола
3
парваришлаш таътилларидан фойдаланишни, меҳнат ва ўқув интизомини, иш берувчи (Ректор)
билан ходим ҳамда таълим олувчилар ўртасида юзага келадиган бошқа ҳуқуқий муносабатлар
масалаларини тартибга соладиган асосий меъёрий ҳужжат ҳисобланади.
1.3. Қоидалар университетнинг Бошланғич касаба уюшма қўмитаси
билан келишиб, ректор
томонидан тасдиқланган кундан бошлаб кучга киради ва университетда қўлланилади.
1.4. Қоидаларга риоя қилиш иш берувчи, ходим ҳамда таълим
олувчилар учун мажбурий
ҳисобланади, уни бажармаслик қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш
учун асос бўлиб хизмат қилади.
1.5. Университет Ички меҳнат тартиб қоидалари талабларини бузган таълим олувчиларга
нисбатан қўйидаги таъсир чоралари қўлланилади:
- огоҳлантириш;
- хайфсан;
- ота-оналарини (уларнинг ўрнини босувчи шахсларни) хабардор қилиш ёки
тушунтириш
суҳбати ўтказиш учун таълим муассасасига чақириш;
Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим тизимини тарибга солувчи меъёрий
ҳужжатларига асосан талабалар сафидан четлаштириш.