20.12.2021 й Термиз давлат университетининг 5А140202 – Физика (йўналишлар бўйича) магистратура мутахассислигини ташқи баҳолаш бўйича эксперт ХУЛОСАСИ 5А140202–Физика (йўналишлар бўйича) магистратура мутахассислигида “Умумий физика” ва “Назарий физика” кафедралари мутахасислик кафедралари хисобланади. Кафедраларда жорий ўқув йилида асосий штатда жами 22 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатмоқда. Шулардан 3 нафар фан доктори, 4 нафари фан номзоди доцентлар, 3 нафари катта ўқитувчи, 12 нафари ўқитувчи. Кафедраларнинг жорий йилда илмий салоҳияти ўртача 32 % ни ташкил этади.
Давлат таълим стандартларининг ўқув жараёнига жорий этилиши бўйича:
Таълим йўналиши (мутахассислик)нинг тегишли таълим соҳаси давлат таълим стандарти, малака талаби, ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари билан таъминланганлиги, уларнинг белгиланган тартибда тасдиқланганлиги ва рўйхатдан ўтказилганлиги; Термиз давлат университетининг мазкур 5А140202 – Физика (йўналишлар бўйича:) магистратура мутахассислиги таълим соҳаси давлат таълим стандарти, малака талаблари, ўқув режалар ва фанларнинг ўқув дастурлари билан таъминланган.
140000–Табиий фанлар таълим йўналиши учун давлат таълим стандарти мавжуд. Ушбу таълим йўналишининг таълим соҳаси бўйича: давлат таълим стандартиОЎМТВнинг 06.01.2016 йилда “Ўзстандарт агентлиги “Ахборот-маълумот маркази” ДК томонидан тасдиқланган ва 08.01.2016 йилда 5995-сон билан давлат рўйхатга олинган.
Ушбу таълим йўналишининг малака талаблари билан таъминланган.
- 2018 йилда ЎзР ОЎМТВ ҳузуридаги Олий ва Ўрта махсус касб-хунар таълими йўналишлари бўйича: ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2018 йил 18-августдаги №4 -сонли йиғилишида маъқулланган, ЎзР ОЎМТВ 2018 йил 25-августдаги №744-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
- 2019 йилда ЎзР ОЎМТВ ҳузуридаги Олий ва Ўрта махсус касб-хунар таълими йўналишлари бўйича: ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2019 йил 5-июльдаги №3 -сонли йиғилишида маъқулланган, ЎзР ОЎМТВ 2019 йил 20- июльдаги №654-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
- 2020 йилда ЎзР ОЎМТВ ҳузуридаги Олий ва Ўрта махсус касб-хунар таълими йуналишлари бўйича: ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2020 йил 14-августдаги №3 -сонли йиғилишида маъқулланган, ЎзР ОЎМТВ 2020 йил 14-августдаги №418-сонли буйруғи билан тасдиқланган.
Ушбу таълим йўналишининг 2019-2020 йиллар учун ўқув режалари тақдим этилган.
2019-2020 ўқув йили 1-курс магистратураси учун ишлаб чиқилган ўқув режа 2018 йил 18-августдаги ЎзР ОЎМТВ ҳузуридаги Олий ва Ўрта махсус касб-хунар таълими йўналишлари бўйича: ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг №4-сонли баённомасига асосан ЎзР ОЎМТВги томонидан тасдиқланган намунавий ўқув режадан фойдаланилган;
2020-2021 ўқув йили 1-курс магистратураси учун ўқув режа 2020 йил 14-августдаги ЎзР ОЎМТВ ҳузуридаги Олий ва Ўрта махсус касб-ҳунар таълими йуналишлари бўйича: ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг №3-сонли баённомасига асосан 2020 йил 14-августда ЎзР ОЎМТВи томонидан тасдиқланган.
Фан дастурлари ОЎМТВ томонидан тегишлилигича 24.08.2019 йилда (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 ноябрдаги 1023 - сонли буйруғи билан маъқулланган, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича: ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2019 йил 17 августдаги 4-сонли баённомаси) ва 29.08.2020 (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 29 августдаги 452 - сонли буйруғи билан маъқулланган, Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича: ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2020 йил 29 августдаги 4-сонли баённомаси) билан маъкулланган.