Изоҳ: Полимерлар физикаси фани бўйича дастурдаги асосий 4 та адабиётнинг электрон шакли АРМ базасида мавжуд. Махсус фанларни ўкитиш методологияси фани бўйича дастурда келтирилган барча адабиётларнинг электрон шакли АРМ базасида мавжуд.
Квант электроникаси фани бўйича дастур асосида келтирилган 5 та асосий адабиётларнинг электрон шакли АРМ базасида мавжуд.
Магнитооптика фани бўйича дастурга асосан келтирилган 3 та асосий адабиётларнинг электрон шакли АРМ базасида мавжуд. Муаммо ва камчиликлар: 1. Полимерлар физикаси, Махсус фанларни ўкитиш методологияси, Квант электроникаси, Магнитооптика фанларининг асосий адабиётлари АРМда электрон шаклда мавжуд бўлсада китоб шаклда мавжуд эмас. Кафедра профессор-ўқитувчиларида ушбу фанга тегишли 8 та адабиёт мавжуд лекин улар АРМ базасида рўйхатдан ўтмаган.
2. Ишчи фан дастурларида қўшимча адабиёт сифатида халқаро илмий маълумотлар базалари келтирилмаган.
3. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан монография ва ўқув қўлланмалар чоп этилган лекин ишчи ўқув дастурига адабиёт сифатида киритилмаган.
Бартараф этиш бўйича таклифлар: 1. Кафедрада мавжуд ўқув фанларига тегишли адабиётларни АРМ базасига тўлиқ киритиш таклиф этилади.
2. Ишчи фан дастурларига Халқаро илмий маълумотлар базаларидаги адабиётларни киритиш зарур.
3. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан чоп этилган янги турдаги адабиётларни дастурга киритиш таклиф этилади.
Хулоса 5А140202-Физика(йўналишлар бўйича:) мутахассислиги АРМдаги мавжуд китоб ва электрон шаклдаги адабиётлар ҳисобига тўлиқ таъминланган.
Мутахассисликнинг дарслик (шу жумладан, электрон дарсликлар) ва ўқув қўлланмалари билан таъминланганлик даражаси анаънавий дарсликлар ва ўқув қўланмаларга нисбатан электрон кўринишдаги адабиётларни хисобга олган холда 100% ташкил этиши, электрон кутубхона тизимининг мавжудлиги, ундан фойдаланиш самарадорлиги ва мустақил таълим бўйича ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятининг яратилганлиги аттестация талаблари даражасига мос келади.
Моддий-техник таъминоти, ўқув лабораторияларининг замонавий асбоб-ускуналар билан ҳамда фойдали ўқув-лаборатория майдони билан таъминланганлиги даражаси бўйича: 5А140202-Физика(йўналишлар бўйича:) мутахассислигига қуйидаги фанлардан лаборатория машғулоти мавжуд:
1. Квант электроникаси.
2. Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси.
3. Физиканинг замонавий тадқиқот усуллари.
4. Конденсирланган ҳолатлар физикаси.
Квант электроникаси, Физиканинг замонавий тадқиқот усуллари фанларидан лаборатория машғулоти “оптика”, Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси, Конденсирланган ҳолатлар физикаси фанларидан эса “Электр ва магнетизм. Радиоэлектроника асослари” лаборатория хонасида олиб борилади.
Квант электроникаси фанидан фанидан ишчи фан дастури бўйича 4 та лаборатория ишини бажариш мўлжалланган бўлиб, шундан 2 та лаборатория иши мавжуд жиҳозлар воситасида, қолган 2 та лаборатория иши виртуал шаклда бажарилади.
Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси фанидан фанидан ишчи фан дастури бўйича 4 та лаборатория ишини бажариш мўлжалланган бўлиб, шундан 2 та лаборатория иши мавжуд жиҳозлар воситасида, қолган 2 та лаборатория иши виртуал шаклда бажарилади.
Физиканинг замонавий тадқиқот усуллари фанидан фанидан ишчи фан дастури бўйича 4 та лаборатория ишини бажариш мўлжалланган бўлиб, шундан 1 та лаборатория иши мавжуд жиҳозлар воситасида, қолган 3 та лаборатория иши виртуал шаклда бажарилади.
Конденсирланган ҳолатлар физикаси фанидан фанидан ишчи фан дастури бўйича 4 та лаборатория ишини бажариш мўлжалланган бўлиб, шундан 1 та лаборатория иши мавжуд жиҳозлар воситасида, қолган 3 та лаборатория иши виртуал шаклда бажарилади.
Лаборатория машғулотлари “оптика”, “Электр ва магнетизм. Радиоэлектроника асослари” лаборатория хоналаридаги жиҳозлар ёрдамида бажарилади. Мазкур лаборатория хоналарида методик кўрсатмалар ва ахборот-коммуникацион воситалари мавжуд.
Магистратура йўналишига жами фанлардан 16 та лаборатория иши режалаштирилган бўлиб, шундан 6 таси бевосита мавжуд жихозлар билан бажарилади . Бу 38% ни ташкил қилади.
Т/р
Ишчи ўқув
режаси бўйича лаборатория машғулотлари мавжуд бўлган фанлар номи
Курси
Семестр
Фанларга бириктирилган лабаратория хоналари
Лаборатория машғулотларига ажратилган
соат
Ишчи фан
дастури бўйича лаборатория ишлари сони
Лаборатория ишларининг тўлиқ бажарилаётганлари сони