Электрон таълимнинг жорий этилишида замонавий педагогик, ахборот коммуникация ва инновацион технологияларнинг қўлланилиши бўйича: Профессор-ўқитувчилар дарс жараёнида бугунги кунда кенг фойдаланилиб келаётган замонавий педагогик технологиялар асосида дарс машғулотларини олиб бормоқда. Кафедра моддий техник базасидан келиб чиққан ҳолда АКТ ва ПТни қўллаб ўтилган маъруза дарслар 74%, замонавий педагогик технологияларни ўқув жараёнига татбиқ этиш даражаси 79 % ни ташкил этади.
Физика-математика факультети 5А140202-Физика (йўналишлар бўйича:) мутахассислигига ажратилган бино қаватларида 13 та WiFi роутер ўрнатилган. Магистрлар интернет тармоғидан ноутбуклар ва телефонлари орқали фойдаланишлари учун логин ва пароллар берилган.
Профессор-ўқитувчилар ҳар 3 йилда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш минтақавий(тармоқ) марказларида малака ошириш курсларида АКТ, педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат модулларини ўзлаштирадилар.
Муаммо ва камчиликлар: 1. Маъруза дарслари учун аудиторияларда видеопроекторлар ўрнатилмаган. АКТ ва видеопроекторлар кўчма ҳолда фойдаланилмоқда.
2. Профессор-ўқитувчилар томонидан жаҳон ахборот тармоғига жойлаштирилган таълим ресурслари ҳажмининг камлиги.
3. Магистрлар билимини баҳолашда назорат синовлари асосан ёзма шаклда ташкил этилган.
Бартараф этиш бўйича таклифлар: 1. Маъруза дарслари ўтиладиган аудиторияларни АКТ билан тўлиқ жиҳозлаш.
2. Профессор-ўқитувчилар томонидан яратилган дарслик, ўқув қўлланма, ўқув-услубий қўлланма, ўқув-услубий мажмуаларни интернетнинг таълим тармоқларига жойлаштириш.
3. Мутахассислик фанларидан ҳам назоратларни АКТ ёрдамида тест шаклида ташкил этиш.
Хулоса Мавжуд АКТ ва таълим воситалари ёрдамида дарс жараёни ташкил этилган. Магистрларнинг Интернет жахон ахборот тармоғидан фойдаланишлари учун етарли шарт-шароитлар ва аттестация талабларига жавоб беради.
Таълимнинг ишлаб чиқариш ва илм-фан билан интеграцияси бўйича: 2021 йил 9 сентябрда ЎзРФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институти директори Ҳ.Б.Ашуров ва Термиз давлат университети ректори А.Р.Марахимов томонидан “Магистрлик диссертация мавзуларини ўзаро ҳамкорлик асосида тасдиқлаш бўйича:” шартнома имзоланган бўлиб, шартнома доирасида магистрлик диссертациялари устида олиб бориладиган илмий тадқиқот ишларини ўзаро самарали ҳамкорлик асосида ташкил этиш, кафедра магистрлари томонидан устувор тадқиқотларни тизимли ўрганиб борилишини ташкил этиш юзасидан стажировкалар ташкил этиш, илмий тадқиқот муаммоларини ўрганиш ва уларнинг ечими бўйича: илмий-амалий таклифлар ишлаб чиқиш назарда тутилган. Ҳамкорлик давомида институт илмий ходимлари ф.м.ф.д., доц. Ядгаров Ишмумин Джаббарович, ф.м.ф.д., доц. Махамов Урал Қудратовичлар ташқи ўриндошлик асосида ишга қабул қилиниб, ўқув жараёнига жалб этилган.