Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети артиқов зохиджон собирович


-расм.Оёқларни жипслаштириб тик турган ҳолатда кўзни юмиб, бошни чап томонга айлантириш давомида мувозанат сақлаш вақтининг ўзгариш динамикаси



Download 1,44 Mb.
bet28/39
Sana22.02.2022
Hajmi1,44 Mb.
#111835
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39
Bog'liq
Манография

4.3-расм.Оёқларни жипслаштириб тик турган ҳолатда кўзни юмиб, бошни чап томонга айлантириш давомида мувозанат сақлаш вақтининг ўзгариш динамикаси



4.4-расм.Оёқларни жипслаштириб тик турган ҳолатда кўзни юмиб, бошни ўнг томонга айлантириш давомида мувозанат сақлаш вақтининг ўзгариш динамикаси

Диаметри 60см айлана чизиқ ичида туриб танани чап ва ўнг томонларга айлантириш тестлари ёрдамида айланишлар сони ва айланиш вақтида динамик мувозанатни сақлаш (айлана чизиқни босмаслик ёки айлана ичидан чиқиб кетмаслик шарти) кўрсаткичлари ўрганилди. Жумладан, танани чап томонга айлантириш сони НГда тажрибадан олдин 4,6±0,6 марта, тажрибадан кейин 5,1±0,8 мартага тенг бўлди (4,3-жадвал). Кўрсаткичнинг ўсиш суръати 0,5 сек ни ташкил этди холос. ТГда эса бу кўрсаткичлар тажрибадан олдин 4,9±0,6 марта билан ифодаланган бўлса, тажриба якунига келиб 7,4±1,3 мартани ташкил этди. Айланиш сони 2,5 мартагача ортди. Айланиш ва мувозанат сақлаш вақти НГда мувофиқ равишда: 5,5±0,7 сек; 6,1±0,9 сек; 0,6 секни ташкил этган бўлса, ТГда ушбу кўрсаткичлар: 6,1±0,8 сек; 9,1±1,6 сек; 3,0 сек билан ифодаланди.


“Диаметри 60 см. айлана чизиқ ичида туриб танани ўнг томонга айлантириш” сони НГда тажрибадан олдин 3,9±0,5 марта, тажрибадан кейин 4,3±0,6 мартага тенг миқдорда қайд этилди. ТГда бу кўрсаткичлар мувофиқ тартибда: 4,2±0,6 марта; 6,3±1,2 марта; ўсиш сони 2,1 марта билан ифодаланди. Айланиш ва мувозанат сақлаш вақти НГда: 5,3±0,7 сек (тажрибадан олдин); 5,9±0,8 сек. (тажрибадан кейин): ўсиш суръати 0,6 сек.га тенг бўлди. ТГда эса : 5,7±0,9 сек; 8,3±1,4 сек; 2,6 секни ташкил этди.
4.3-жадвал
Назорат ва тажриба гуруҳларига мансуб курашчиларда танани айлантириш таъсирида мувозанат сақлаш имкониятини ўзгариш динамикаси (n=12)

Тестлар

гуруҳ



Кўрсаткичлар фарқи

t

Р

Тажрибадан олдин

Тажрибадан кейин

Диаметри 60 см. айлана чизиқ ичида туриб танани чап томонга айлантириш:
­ сони (марта)

НГ

4,6±0,6

5,1±0,8

+0,5

1,73

˃0,05

ТГ

4,9±0,6

7,4±1,3

+2,5

6,05

˂0,001

­ вақти (сек)

НГ

5,5±0,7

6,1±0,9

+0,6

1,82

˃0,05

ТГ

6,1±0,8

9,1±1,6

+3,0

5,81

˂0,001

Диаметри 60 см. айлана чизиқ ичида туриб танани ўнг томонга айлантириш:
­ сони (марта)

НГ

3,9±0,5

4,3±0,6

+0,4

1,77

˃0,05

ТГ

4,2±0,6

6,3±1,2

+2,1

5,42

˂0,001

­ вақти (сек)

НГ

5,3±0,7

5,9±0,8

+0,6

1,95

˃0,05

ТГ

5,7±0,9

8,3±1,4

+2,6

5,41

˂0,001

Ўзгарувчан йўналишли ҳаракатларнинг нейрофизиологик қонуниятларидан маълумки, ўнақай одамлар учун табиатан чап томонга айланиш ёки бурилиш қулай ҳисобланади, чапақайлар учун эса аксинча.
Эҳтимол, шунинг учун ҳам тадқиқотда иштирок этган икки гуруҳ курашчиларида танани чап томонга айлантириш сони ҳам, айланиш ва мувозанат сақлаш вақти ҳам танани ўнгга айлантириш давомидаги кўрсаткичларга нисбатан яққол кўзга ташланадиган фарқ билан намойиш этилди. Лекин 10 ойлик тажриба давомида экспериментал машқларни мунтазам бажариб борган ТГда тажриба якунига келиб чап ва ўнг томонга айланиш кўрсаткичлари маълум даражада симметриялашди.
Юқорида қайд этилганидек, белбоғли кураш амалиётида ўз рақибини кўтариб, у ёки бу томонга бурилиш ва айланиш элементларидан иборат техник-тактик усуллар кўп марталаб қўлланилади. Бундай ҳаракатларни ижро этиш юкламалари вестибуляр анализаторнинг рецепторларига таъсир этиб, мувозанатни издан чиқариши мумкин. Агар вестибулосоматик рецепциялари заиф шаклланган бўлса, қўлланиладиган мувофиқ усулни барбод қилиши муқаррар. Ана шу муаммони ўрганиш мақсадида махсус тестлар ишлаб чиқилди ва кўпсонли курашчиларда ретест синовлари ўтказилиб, уларнинг объективлиги, информативлиги ва ишончлилиги аниқланди. Уларни қўллаш натижасида белбоғли курашчиларда муҳим амалий аҳамият касб этувчи кўрсаткичлар олинди. Чунончи, “Диаметри 1 м. айлана чизиқ ичида “юкбилан” (60 кг.ли манекен) гавдани олдинга эгиб чап томонга айлантириш” тести бўйича айланишлар сони НГда тажрибадан олдин 5,3±0,4 марта, тажрибадан кейин 5,9±0,8 мартани ташкил этди. Айланиш сонининг ўсиш суръати 0,6 марта билан ифодаланди (4.4-жадвал). ТГда айланишлар сони тажрибадан олдин 5,9±0,9 мартақайд этилди, тажриба якунига келиб 8,4±1,3 мартагача ортди. Айланишларнинг ортиш фарқи 2,5 мартани ташкил этди.
Айланиш ва мувозанат сақлаш вақти НГда тажрибадан аввал 7,5±0,8 сек, тажрибадан кейин 8,2±0,8 сек га тенг бўлди. Айланиш ва мувозанат сақлаш вақтининг ўсиш фарқи 0,7 сек ни ташкил этди холос. ТГда эса ушбу кўрсаткичлар қуйидагича қайд этилди: тажрибадан олдин 8,1±1,1 сек; тажрибадан кейин 11,4±1,4 сек; айланиш ва мувозанат сақлаш вақтининг ўсиш суръати 3,3 сек билан ифодаланди.
4.4-жадвал

Download 1,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish