Жисмоний тарбия фанидан дарс конспектини тузиш методикаси К. М. Махкамджонов


б) таяниб ўтириш ҳолатига сакраш, керилиб сакраб тушиш; в)



Download 33,92 Kb.
bet4/9
Sana21.05.2022
Hajmi33,92 Kb.
#606126
TuriКонспект
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
jismoniy-tarbiya-fanidan-dars-konspekt.docx

б) таяниб ўтириш ҳолатига сакраш, керилиб сакраб тушиш;
в) ўқитувчи бола бошини юқорида ушлаб турган буюмга мослашиб бажаришни ўзини такрорлаш;
г) оёқларни букиб таяниб сакраш.

Баскетбол бўйича мисол, кўкрак олдидан икки қўллаб узатишни ўрганиш:
а) тўгаракда иштирок этувчи ўқувчиларни ўрганишда, ўқитувчи тўпни узатиш усулини кўрсатиб бериш;
б) тўпсиз кўкрак олдидан икки қўллаб узатиш (имитация) сифатида;
в) жуфт-жуфт бўлиб, тўпни кўкрак олдидан икки қўллаб узатиш (ўйинчилар оралиғи 4 м., қўл ва оёқ харакатларига эътибор бериш);
г) баландлиги 180 см тортилган сетка устидан икки қўллаб тўпни узатиш;
д)тўпни қўлдан чиқариш якуний фазосига урғу берган ҳолда кўкрак олдидан икки қўллаб узатиш;
е) ерга урилган ҳолда кўкрак олдидан икки қўллаб узатиш;
ж) кўкрак олдидан тўпни икки қўллаб узатиш техникасини баҳолаш.
Дарснинг тайёрлов қисмининг ёзилишида шундай машқларни танлаш керак-ки, улар дарснинг асосий қисмида ўқитувчи томонидан қўлланиладиган ҳар хил харакатларда фаол иштирок этадиган гуруҳ мускулларини қизитишга кўмаклашсин.
Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

  • тайёрлов қисмида жисмоний машқлар ўқувчиларга умуман таниш бўлиши керак;

  • Ўқувчиларга қизиқарли бўлиши мақсадида ва янгилик киритиши учун машқларнинг дастлабки ҳолатини тез-тез ўзгартириб туриши керак;

  • қўрқмасдан машқлар мажмуаси ўрнига ҳаракатли ўйинларни қўллаш мумкин – бу дарсни қизиқарли, юқори эмоционал холатда ўтказишга кўмаклашади: юриш, югуриш, сакраш элементлари билан ўтказиладиган ва ўқувчиларга таниш бўлган ҳаракатли ўйинларни дарснинг тайёрлов қисмидан асосий қисмида олдин фойдаланиш мумкин “Кун ва тун”, “Биз қувноқ болалармиз” ва х.к., турли эстафеталар ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлиши кўзда тутилади;

  • дарснинг бу қисмида сафланиш тартиби, турли сафланишлар ва қайта сафланишлар ёддан чиқмаслиги керак. Бу эса тартиб, интизом ва ўқувчиларни тўғри тақсимлаш, бошқариш имкониятини беради;

  • турли спорт анжомлари ёнида (бруслар, гимнастик деворлар, турниклар) ва буюмлар билан бўлган машқларни қўллаш. Бу эса мускул тизимларини ривожланишга, харакатлар координациясига, эгилувчанликка ва ҳ.к. ҳар хил таъсир этишга имконият яратади.

Аралаш дарсни асосий қисмининг мазмуни: арқонга уч усулда тирмашиб чиқишни такрорлаш; турган жойидан баскетбол саватига тўпни ташлашни мустаҳкамлаш; тўғридан югуриб келиб баландликка сакрашни ўргатиш. Бу машқларни бажаришдан олдин ҳаракатларга яқин олиб келувчи машқлар бажарилади. Масалан, арқонда осилиб туриш, арқонга осилиб тебраниш, арқоннинг ярмигача уч усулда тирмашиб чиқишнинг, сўнг уч усулда (ўғил болалар 4 м, қиз болалар 3 м) гача тирмашиб чиқиш. Баскетбол бўйича олдин тўпни бир-бирига узатиш, тўпни олиб юриш ва яқиндан саватга эркин усулда ташлаш ва сўнг турган жойидан баскетбол тўпини саватга ташлаш; баландликка сакраш машқини бажаришдан олдин ўз югуриш масофа чизиғини топишни ўрганиш, уч қадамдан югуриб келиб сакрашни бажариш, турган жойида баланд сакраш, 7-9 қадамлардан югуриб келиб сакраш, сўнг берилган вазифани тўла бажариш.
Юқорида қайд этилган машқларни бажариш учун синф ёки гуруҳ ўқувчилари уч гуруҳга бўлиниб ўз вазифаларини сардор раҳбарлигида бажарадилар. Енгил атлетика бўлимида ўқитувчининг ўзи раҳбарлик қилади ва сакраш элементларини ўргатади. Ҳар 5-6 дақиқадан сўнг гуруҳлар алмашиб турадилар.
Якуний қисмининг мақсади, организмни нисбатан дастлабки ҳолатга олиб келиш. Дарснинг бу қисмида машқлар мазмуни оддий ва секин юришлар, нафас олиш машқлари ва кам ҳаракатли ўйинлар (“ким келди”, “кимнинг овози” ва х.к.) ўтказиш мумкин. 
 

Download 33,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish