5.2. Ўзбекистонда жисмоний маданият ва спортни ривожлантиришда Республика президенти ва ҳукуматнинг ғамхўрлиги
Совет ҳокимиятининг энг сўнгги йилларида (1989-1991 й) бошқа иттифоқчи республикалари қаторида Ўзбекистонда ҳам мустақилликка интилиш ҳаракати бошланди. 1998 йил октябрда “Давлат тили ҳақидаги” қонуннинг қабул қилиниши ва Ўзбек тилига мақом берилиши бунинг далилидир. Бу йўлда республика президентининг дадил ва аниқ саййиҳаракатлари олқишга сазовордир.
1991 йил 31 августдаги президент ва 1 сентябрда ўтказилган умумхалқ байрами мустақиллик кунининг илк намойишига айланди. Бу ҳар йилги анъанавий байрам сифатида жаҳонга кенг таралди.
Республиканинг иқтисодий, сиёсий, тарихий, маданий ва ижтимоий салоҳиётида жисмоний тарбия ва спорт ўз ўрни ҳамда мавқеига эгадир. Бунда президент И.А.Каримов ва ҳукуматнинг фаолиятини алоҳида таъкидлаш лозим.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И.А.Каримов мустақилликка эришиш ва унинг истиқболида аҳоли саломатлигининг ўта қимматлиги ва унга эга эришиш йўлларини катта кўтаринкилик билан изҳор қилиб берган. Яъни: “Бизнинг ота-боболаримиз кишилар билан учрашганда ёки хайрлашганда, аввало, чин юракдан саломатлик тилашган. Бизнинг замонамиз баҳодирлар ва ҳимоячиларимиз бўлган полвонлар ва ботирларга бой ва уларни меҳр билан парвариш қилиб келмоқда. Бугинги кунда ҳамма жойда спортнинг миллий турлари қайта тикланмоқда. Ўзининг саломатлиги ҳақида шахсан ғамхўрлик қилиб бориш маданиятини ёшликдан, мактаб, маҳалла, соғлиқни сақлаш тизими, жисмоний тарбия ва спортнинг кўмагида сингдириш керак”, - деб ҳақли равишда айтган.
Ўзбек халқининг миллий жисмоний тарбияси қадимги аждодларимиз тарихи билан узвий боғланиб кетади. Бунинг гувоҳи сифатида ўтган бобда такидланганидек, “Алпомиш”, “Кунтуғмуш”, “Қириққиз”, “Гўрўғли” туркумидаги достонларда жасорат устунлик билан мадх этилган. Отда пойга, найза улоқтириш, қиличбозлик, камондан ўқ отиш мерганлик қилиш каби жисмоний сифатлар қаҳрамонлар сиймоси орқали бутун халқнинг турмуши, маданияти, ҳаракати акс эттирилган. Бу жисмоний машқлар авлоддан-авлодга ўтиб, ўзининг мазмуни, шакли ва бажариш услубларини бойитиб, ҳозирги даврда улар жаҳон халқларининг севимли машғулотларига ҳамда маҳорат учун курашувчи ёшларнинг спортига айланган.
Эътироф этиш керакки, мустақил Ўзбекистоннинг маданияти ва спортини янада ривожлантиришга асос бўлувчи энг муҳим тадбирлар кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуни (1992 йил 14 январ, 2000 йил янги тахрир) барча аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиб беришни кафилликка олади.
Шу билан бирга қонунда яна “Мактабгача болалар тарбия муассасалари ва ўқув юртлари ҳар йили камида бир марта мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳамда ўқувчи-ёшларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини кўрикдан ўтказадилар. Умумтаълим мактабларида, бошқа ўқув юртларида жисмоний тарбия бўйича имтиҳонлар ўтказилади”,-деб кўрсатилган. Бу эса ўқувчи-ёшларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний камолотини ошириш, уларни меҳнат ва мудофаа ишларига лаёқатли кишилар қилиб етиштиришга қаратилгандир. Бу имконият ва тадбирларни ҳар бир ўқувчи-ёшлар ўз тафаккурлари билан тушунишлари, Мустақил Ўзбекистоннинг истиқболига ҳисса қўшиш учун бор имкониятларни ишга солиб, ўз бурчларини адо қилишлари керак. Маълумки, Республика Олий мажлис сессиясида “Таълим тўғрисида”ги қонун (1992 йил июл, янги тахрир 1997) қабул қилиниб, унда таълим олувчиларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашни кафолатловчи шарт-шароитлар яратиш, ўқиш, меҳнат қилиш, дам олиш учун таълим муассасалари масъулдир дейилган. Бу икки қонуннинг мазмун ва моҳияти ўзаро мужассамланиб, жисмоний тарбия ва спортни (ЖТ ва С) ривожлантиришга қаратилгандир.
Ўқувчи-ёшларнинг таълим олишлари ва уларни доимо соғлом бўлишлари давлат қонунлари билан муҳофаза қилиш, бўлажак мутахассисларнинг порлоқ келажагини таъминлаш, деб талқин қилиш лозим. Шу туфайли барча ўқувчи-ёшлар қаерда таълим олмасин, уларга берилган имтиёзлардан мақсад йўлида фойдаланиш, жисмоний камолотни таъминлаш зарур бўлади ва бу билан жисмоний тарбиянинг ижтимоий ва тарихий моҳиятларини янада кўтарган, уни имкон борича, инсон ҳаётидаги юксак олим эканлигини келажакка мерос қилиб қолдиришга ҳаётий тажриба ва амалиёт асос бўлади.
Шу сабабдан республика спортининг истиқболидаги асосий манбаъларнинг ҳолати ва уни ривожлантириш омилларидан хабардор бўлиш муҳим вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт тараққиётининг баъзи бир кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат. Республикадаги 14577 та жисмоний тарбия жамоаларида 5 млн 549 минг 908 киши шуғулланади. Шу жумладан 60 га яқин Олий ўқув юртларида 134977 киши, 225 та ўрта махсус ўқув юртларида 147664 киши, 449 та ҳунар-техника билим юртларида 211061 киши, 8302 та мактабларда эса 4 млн. 510 минг 403 ўқувчи жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланганлар. Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш корхоналарининг 5545 тасида бошланғич жисмоний тарбия жамоалари ва 60 дан ортиқ спорт клублари мавжуд бўлиб, уларда 543946 киши мунтазам равишда спорт турлари, соғломлаштириш машқлари билан шуғулланганлар. Собиқ Иттифоқ даврида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган “Меҳнат ва мудофаага тайёр” (ММТ-ГТО) мажмуаси ўзининг мазмунан зарурлиги ва моҳияти билан анча вақтгача ўз кучини сақлаб келди. Кейинги пайтларда республика муҳити ва шароитларига қараб, унинг шакли ва норматив талабларига баъзи бир ўзгаришлар киритилди ва дастур ишлаб чиқилди. Шу асосда “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари жорий этилди.
Маълумки, МТ мажмуасини асосий турлари ва норматив даражалари ўқувчи-ёшларни ҳар томонлама жисмонан камол топтиришда муҳим аҳамият касб этди. Шу сабабдан республикада бу мажмуа ёшларни тайёрлашда катта ишлар амалга оширилди. Бунинг далили сифатида қуйидаги кўрсаткичларни келтириш мумкин. Республика бўйича 1991 йилда 1 млн. 33 минг 815 минг киши ММТ нишондори бўлди. Шу жумладан олий ўқув юртлари талабаларидан 12743 киши ўрта махсус ўқув юртларида 36867 киши, ҳунар-техника билим юртларида 69650 киши, умумтаълим мактабларида 832962 ўқувчи ва ишлаб чиқариш корхоналарида 81593 киши бу мажмуанинг барча тадбирларини бажарадилар.
Республикадаги жисмоний тарбия жамоалари, спорт клублари, спорт жамиятлари ва турли вазирликлар, давлат идораларидаги жисмоний тарбия ва спорт ишларини ташкил қилиш, қизиқарли спорт мусобақаларини уюштириш, юқори спорт натижаларига эришишда алоҳида ўрин тутади. Бу фаолиятлар спорт турлари бўйича маҳоратли спортчиларни тарбиялаш ва кўпайтиришга катта ҳисса қўшади. Улар ҳақида баъзи маълумотларга гувоҳлик бериши мумкин.
Эркин кураш бўйича 775 киши юқори даражадаги талабларини бажарган. Шунингдек, волейбол-383, бокс-422, футбол-680, дюздо-339, баскетбол-240, қўл тўпи-185, шахмат-120 ва бошқа турларда ҳам юқори кўрсаткичларга эришилди.
Энг оммавий ва севимли спорт тури бўлган футбол бўйича 7904 та жамоа 266767 нафар киши шуғулланади. Уларнинг 4345 нафари спорт мактабларининг ўқувчилари ҳисобланади. Уларни тарбиялаш ва маҳорат орттиришда 682 тренер қатнашиб, уларнинг 497 таси махсус маълумотга эгадир. Шунингдек, 9048 киши жамоатчилик асосида тренерлик қилади.
Волейбол спорт тури бўйича 343, бокс-313, эркин кураш-249, самбо кураши-229, қўл тўпи-229, дюздо-193, баскетбол-162, классик кураш-172, стол тенниси-131 ва шу каби спорт турларида анчагина тренерлар хизмат қилади.
Республикада спорт тараққиётининг баъзи бир кўрсаткичларини таҳлил қилганда қуйидаги мулоҳазаларни юритишга тўғри келади.
Футбол энг севимли ва шуғулланиш учун қулай спорт турларидан биридир. Бу сроҳадаги кўрсаткичларни ўртача қилиб олсак, қуйидаги ҳолатни кўриш мумкин, яъни ҳар бир жамоада ўртача миқдорда 378 киши (266767:7904=378) футбол билан шуғулланар экан.
Ҳар бир тренерга эса 390 дан ортиқ футболчи тўғри келади.
Шунингдек эркин кураш бўйича 656 жамоада 31567 киши шуғулланса, уларга 259 тренер раҳбарлик қилади. Ўртача олганда ҳар бир тренерга 120 нафар курашчи тўғри келади. Бу ҳолатларни волейбол (269433:343=758 киши)-758, шахмат (129264:96 =1346)-1346, баскетбол (141719:182=778) каби турлари ҳам кўриш мумкин.
Бу кўрсаткичлар оддий қараганда мураккаб нарсалар кўринмайдиганга ўхшайди. Лекин битта тренерга футболда 390, эркин курашда 121, волейболда 758, шахматда 1346, баскетболда 788 кишининг тўғри келишига қандай баҳо бериш мумкин? Волейбол, шахмат, баскетбол каби турларда жамоатчи тренерлар ҳам раҳбарлик қилиши мумкин. Бироқ бу ҳолатлар спортчиларнинг маҳоратини етарли даражада ошира олади, деб хулоса қилиш қийин. Бундай кўрсаткичлар кейинги даврларда бирмунча ижобий томонга силжиди.
Хуллас, бу кўрсаткичларнинг ҳақиқатдан анча узоқда эканлиги аёндир. Бундан шундай хулосага келиш мумкинки, қайси бир жамоаларда тренерлар ва спортчилар маҳсулдорликка эришмоқда, кўпчилигида эса умуман яхши натижалар йўқ ҳисобида. Бунга қуйидаги мисолларни келтириш мумкин.
Футбол бўйича 660, шахмат 120, қўл тўпи 125 киши юқори даражадаги (СУН,1р) спортчилар тайёрланган. Уларни умумий шуғулланувчилар сонига солиштирилса, иш сифати яхши эмаслигини билиш қийин эмас.
Эътироф этиш лозимки, Ўзбекистон мустақиллигининг ўн йили давомида (1991-2001) жисмоний маданият ва спорт ишлари анча ривож топди. Оммавийликнинг асосидаги спорт маҳоратларни ошириш анча юқорилаб кетди. Футбол, теннис, ўзбек кураши, бокс, шарқона яккакурашлар (каратэ, дюздо, тоэквандо, ушу, қўл жанги ва ҳ.к) ёшлар орасида тобора оммалашмоқда. Бунинг энг асосий сабаблари шундаки, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонун ҳамда қатор қарорларни (1993,1996, 1999,2000 ва ҳ.к)амалга оширишда катта тадбирлар амалга оширилди. Уларнинг натижалари эса Республикадаги ўтказилаётган спорт мусобақалари, халқаро турнирлар ва спортчиларнинг Осиё ва жаҳон биринчиликларидаги иштирок этиши, эришилган ютуқлар мазмунида намоён бўлмоқда.
Ўзбекистон футболини ривожлантириш (1993,1996), теннис, бокс ва кураш бўйича халқаро турнирлар ўтказиш (1993.2000) ҳақидаги ҳукумат қарорлари муҳим аҳамиятга эгадир. Айниқса, “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ЎзВМнинг 1999 йил 27 майдаги қарори барча давлат идоралари ҳамда нодавлат ва жамоат ташкилотлари олдига катта масъулятларни юклади. Шу асосда аҳолининг барча табақалари ва ишлаб чиқариш, савдо, тижорат, тарбия, ўқув муассасалари соҳаларида жисмоний тарбия ва спорни кенг йўлга қўйиш масалалари жиддий вазифа бўлиб қолмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт тараққиётининг 10 йиллик давридаги баъзи кўрсаткичларнинг натижалари билан қуйидагича танишиш мумкин бўлади.
Жисмоний тарбия жамоаларининг сони 1991 йилда 14577 та бўлса, 1995 йилда 14408 та ва 2000 йилда эса 15963 тага етади. Баъзи йилларда жамоалар сонининг камайишига сабаб, баъзи корхоналар ва муассасалар бирлаштирилган ёки тугатилган. Кейинчалик эса уларнинг сони оша бошлаган.
Жисмоний тарбия ва спорт, саёҳат ҳамда халқ ўйинлари билан шуғулланувчилар сони 1991 йилда-5549966 нафар бўлса, 1995 йилда-5640085 ва 2000 йилда-6862790 нафарни ташкил этган.
Бевосита спорт турлари билан шуғулланувчилар сони 1991 йилда-1491511, 1995 йилда-1256958 ва 2000 йилда-1856186 кишига етади.
Футбол билан шуғулланувчилар сони -439344, волейбол-296801, енгил атлетика-172047, кураш-93985, бокс-26551, теннис-14504 кабиларни ташкил этмоқда. Спорт билан шуғулланувчилар мактабларда 1992 йилда-737641, 1995 йил-828072, 2000 йилда-1196091 кишини ташкил қилди. Бундай кўрсаткичлар коллежлар ва лицейларда: 1992 йил-42027, 1995 йил-47353 ва 2000 йил-8649 киши, олий ўқув юртларида эса бундай натижалар анча юқори эди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида (БЎСМ) шуғулланувчилар сони 1992 йилда-244483, 1995 йилда-245347 ва 200 йилда эса 272262 нафар ёш спортчиларни ташкил қилди.
Республикада БЎСМ сони 1992 йилда-472 та, 1995 йилда-522 ва 2000 йилда 538 тага етказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг мамлакатда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасидаги ғамхўрликлари туфайли ўқувчи-ёшларни спортга жалб этиш, спортчиларнинг маҳоратларини оширишга катта имкониятлар яратиб берди. Мустақилликнинг 10 йиллиги даврида Республикада спортнинг тараққиёти, истеъдодли спортчиларнинг Халқаро спорт майдонларида эришган ғалабаларини акс эттирувчи нуфузли тарихий манбаълар яратилди. Улар орасида 10 йиллик юбилейга ҳадя этилган “XXIаср Истиқболимиз тимсоллари” китоби эътиборни жалб этади. Энг муҳими шундаки, унинг таркибида дунёга спорт орқали мамлакатимизни танитган, юртимиз байроғини баланд кўтариб, мадҳиямизни жаранглатишга ҳисса қўшган спортчилар муносиб ўрин олган. Улар ҳақида берилган маълумотлардан намуналар келтириш мақсадга мувофиқдир.
“Халқимизнинг қадри баланд ўғил-қизлари” бўлимига И.А.Каримовнинг “Ўзбек миллатининг, ўзбек фарзандларининг қобилият, зеҳн-заковат, тиришқоқлик борасида бошқа ҳеч бир миллат ёки халқдан қолишадиган жойи йўқ”, деб берган баҳоси билан бошланади. Шу ўринда жаҳон чемпиони XXVII Олимпия ўйинларининг бокс бўйича олтин медал соҳиби М.Абдуллаевнинг юртимиз байроғини баланд кўтариб, мағрурона туриши юртимиз йўлбошчисининг фикрларига ҳамоҳанг бўлиб турибди. Айниқса, Президентнинг М.Абдуллаевни табриклаши ва унга зарли тўн кийгизиши спортчилар меҳнатини улуғлашдаги энг юксак қадрият эканлигини намойиш этмоқда.
Боксчи Руслан Чагаевнинг ҳам қисқа бўлсада меҳнатлари бу китобдан ўрин олган. У 1978 йил 19 октябрда Андижон шаҳрида туғилган. Икки карра Осиё ва жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби. “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фаҳрий унвонлари, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. 2002 йилда профессионал бокс бўйича ўз вазнида жаҳон чемпиони унвонига эришди.
Рустам Саидов-1978 йил 6 февралда туғилган. Бокс бўйича икки марта Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Сидней Олимпиадасининг бронза медали совриндори. “ЎзРда хизмат кўрсатган спортчи” фаҳрий унвонига эга.
Ўткирбек Хайдаров, 1974 йил 25 январда Андижонда туғилган. Бокс бўйича жаҳон чемпиони. “ЎзРда хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонига сазовордир.
Дилшод Ёрбеков, 1974 йил 5 январда Самарқанд вилоятида туғилган. Бокс бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинларининг кумуш ва бронза медаллари совриндори. Жаҳон чемпионати ва кубоги ҳамда яхши ният ўйинлари бронза медаллари совриндори. “ЎзРда хизмат кўрсатган спорт устаси”, “Дўстлик” ордени, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Артур Григорян, 1967 йил 20 октябрда Тошкентда туғилган. Бокс бўйича яхши ният ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори. Профессионал боксчилар ўртасида 16 марта (2002) жаҳон чемпиони. “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби. “ЎзРда хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонлари, “Ўзбекситон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Миржалол Қосимов. 1970 йилда 17 сентябрда Тошкентда туғилган. Футбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Европа чемпиони. XII Осиё ўйинлари ғолиби.
Акобир Қурбонов, 1975 йилда 29 июлда Бухорода туғилган. Самбо бўйича тўрт карра Осиё чемпиони. Жаҳон универсиадаси ғолиби, жаҳон кубоги соҳиби, жаҳон чемпиони. Миллий кураш бўйича жаҳон чемпиони. “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони ҳамда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Нурхон Нафасов-1965 йил 5 январда Қашқадарё вилоятида туғилган. Миллий каратэ федератциясининг президенти. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устаси. Марказий Осиёда ягона 6-дан “Қора белбоғ” соҳиби.
Қизиқарли томони шундаки, кейинги йилларда кичик ёшдаги болалар ўртасида шарқона яккакурашлар бўйича мусобақалар уюштирилмоқда. Шу сабабдан бундай турларга қишлоқ ва узоқ худудлардаги болалар катта ихлос билан кириб келмоқда. Бунинг гувоҳи сифатида “XXI аср: истиқлолимиз тимсоллари” китобида Республика президенти И.А.Каримовнинг ёнида туриб расмга тушган болаларни эътироф этиш зарурдир.
Яъни: Аъзам, Фаррух ва Парвиз Абдумовлоновлар Бекобод туманидаги Зафар қишлоғида туғилган. Энг каттаси 13 ёшда (2000 йил маълумот), ўртанчаси -11 ва кичиги 9 ёшда. Уч ака-ука каратэ бўйича Ўзбекистон, Осиё ва дунё чемпионатлари, қатор халқаро турнирларда ғолиб чиқишган.
Рустам Қосимжонов, 1979 йил 5 декабрда Тошкентда туғилган. Шахмат бўйича Осиё чемпиони, жаҳон Олимпиадасида шахсий ҳисобда бронза медалига сазовор бўлган. Халқаро гроссмейстер “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонига ҳамда “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Иброҳим Ҳамроқулов, 1982 йил 29 июлда Самарқанд вилоятида туғилган. Шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони. “Универсиада-2000” мусобақасининг ғолиби. Халқаро миқёсдаги спорт устаси.
Лина Черязева 1968 йилда 1 ноябрда Тошкентда туғилган. Фристайл (чанғида акробатик сакрашлар) бўйича жаҳон чемпиони, икки карра жаҳон кубоги ғолиби, Лиллехаммер Олимпиадаси чемпиони. “ЎзРда хизмат кўрсатган спортчи”, “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонларига эга.
Ирода Тўлаганова 1982 йилда 7 январда Тошкентда туғилган. Теннис бўйича қизлар ўртасида “Уимблдон” турнири ва АҚШ очиқ чемпионати ғолиби. Осиё чемпиони. Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинларининг бронза медали совриндори. “ЎзРда хизмат кўрсатган спортчи”, “Шуҳрат” медали соҳиби.
Севара Қодирова 1983 йил 3 январда Наманганда (Чуст) туғилган Халқаро тоифадаги спорт устаси. Стол тенниси бўйича халқаро мусобақалар ғолиби. Жаҳон ўйинлари (Швеция, 1999й) “Универсиада-2000” мусобақалари ғолиби.
Китобнинг “Миллат ғурури, мамлакат ифтихори” бўлимида И.А.Каримовнинг “Ёшларни соғлом, матонатли, жасур қилиб тарбиялашда спорт ва жисмоний тарбиянинг аҳамияти беқиёс”-деб баҳолаши олқишга сазовордир. Шу жойда янгидан қурилган “Жар” спорт мажмуининг ички кўриниши қатор гиламларда курашчиларнинг олишувлари, минглаб томошабинларнинг мусобақаларни кузатишлари рангли тасвирда ифода этилган.
Саҳифаларда Президент И.А.Каримовнинг етук спортчилар даврасидаги тасвири XXVI Олимпия ўйинларида бокс бўйича бронза медали совриндори Карим Тўлаганов, бокс бўйича тўрт карра республика чемпиони. Осиё чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари соҳиби, Осиё ўйинлари бронза медали эгаси, жаҳон кубоги ғолиби Жиззахлик Лазизбек Зокировнинг рангли суратлари берилган. У Халқаро спорт устаси ва “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонига эгадир. Шулар қаторида боксчи Тўлқинбой Турғунов (2 марта Осиё ўйинлари, жаҳон кубоги ва жаҳон чемпионатининг кумуш медаллари совриндори); Татьяна Малинина (музда нафис учиш, қишки Осиё ўйинларининг олтин ва кумуш медаллари совриндори); Эркинбой Қуттибоев (кикбоксинг бўйича Европа чемпиони, Муайтай бўйича уч карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби); Тимур Тўляков (бокс бўйича қитъа чемпионати ва Осиё ўйинлари кумуш медаллари соҳиби, яхши ният ўйинлари ғолиби) кабилар ҳам ўз ўрнини олишган. Китобнинг кейинги саҳифаларида: Оксана Чусовитина, спорт гимнастикаси бўйича XXV Олимпия чемпиони, Осиё ўйинлари ва “Жаҳон юлдузлари” халқаро мусобақалари совриндори,: Армен Багдасаров, дюздо бўйича XXVI Олимпия ўйинлари кумуш медали совриндори, тўққиз марта Ўзрни чемпиони, Бутунжаҳон Универсиадасининг кумуш медал совриндори: Баҳром Авазов, миллий кураш бўйича Амир Темур ва паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган Халқаро мусобақаларнинг мутлоқ ғолиби, жаҳон чемпиони: Камол Муродов, дюздо бўйича Осиё ўйинлари бронза медали эгаси, Миллий кураш бўйича биринчи жаҳон чемпиони, Халқаро миқёсдаги спорт устаси: Шуҳрат Хўжаев, самбо бўйича жаҳон ва тўрт карра Осиё чемпиони, икки марта жаҳон ва қитъа кубоги соҳиби, миллий кураш бўйича жаҳон чемпионати бронза медали соҳиби: Тоштемир Муҳаммадиев, Сурхондарёлик (1968 йилда туғилган), кураш бўйича жаҳон чемпиони. “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби.
Маҳтумқули Маҳмудов, кураш бўйича қатор халқаро турнирлар ғолиби, жаҳон чемпиони (1969 йил Сурхандарёда туғилган). “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвонига эга. Умуман олганда 10 йил давомида Республика, Марказий Осиё, Осиё жаҳон спорт мусобақалари ва Олимпия ўйинларининг совриндорлари ҳамда қатнашчилари эътибордан четда қолмаган. Уларнинг хизматлари ва фаолиятлари Республика тарихидан муносиб жой эгаллаган. Улар орасида истеъдод эгаси ва келажакда катта умид кутиш мумкин бўлган ёшлар жуда кўп. Айниқса, Юлдуз Ҳамроқулова (1989 йил Жиззахда туғилган), шахмат бўйича қизлар ўртасида уч марта Ўзбекистон биринчилиги ғолиби, Осиё биринчилигининг бронза медали совриндори, жаҳон биринчилигининг қатнашчиси, барчанинг диққатига сазовордир.
Абдулла Тангриев (1981 йил Сурхондарёда туғилган) дюздо бўйича ёшлар орасида Осиё биринчилиги ғолиби, Сидней Олимпиадаси қатнашчиси, Халқаро миқёсдаги спорт устаси. Кураш бўйича-2002 йилларда ўтказилган Халқаро турнирлар ва жаҳон биринчилигининг ғолибидир.
Манзура Иноятова (1982 йил Навоий вилоятида туғилган), стол тенниси бўйича Бутунжаҳон ўсмирлар ўйинининг бронза медали совриндори, жаҳон ўйинлари ва Европа очиқ кубоги ғолиби. Халқаро миқёсдаги спорт устаси.
Нодир Хўжаев (1989 йил 4 июлда Қашқадарё вилоятида туғилган). Каратэ бўйича 1-дан соҳиби. Ўзбекистоннинг икки марта чемпиони, жаҳон кубоги ғолиби.
Саида Искандарова, 1980 йил 12 мартда Тошкентда туғилган. Сузиш бўйича икки марта Марказий Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё-Океания чемпионатида олтин медал соҳиби, Осиё ўйинларининг кумуш медали совриндори, Сидней Олимпиадаси қатнашчиси. Халқаро тоифадаги спортустаси.
Саида Бурхонхўжаева, 1980 йил 12 мартда Тошкентда туғилган. Стол тенниси бўйича халқаро тоифадаги спорт устаси. Бутун жаҳон ўсмирлар ўйинининг бронза медали соҳиби, жаҳон ўйинлари ғолиби, икки марта Республика чемпиони.
Do'stlaringiz bilan baham: |