Жисмоний маданият ва спортнинг


Ўрта асрларда жисмоний тарбия ва спорт



Download 0,5 Mb.
bet2/25
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#287064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Жисмоний тарбия тарихи лекция

Ўрта асрларда жисмоний тарбия ва спорт.
Европада жисмоний тарбия ва спорт
Режа:

  1. Европада жисмоний тарбия ва спортнинг равнақ топиши.

  2. Осиё, Африка ва Америка минтақаларида жисмоний тарбия ва спорт.

  3. Уйғониш (янгиланиш) даврида жисмоний тарбияда педагогик ғояларнинг ривожланиши.

Ўрта аср даври эрамизнинг V-XVII- асрларига тўғри келади. Бу вақтда феодал тузуми ғарбий ва шарқий Европа, Осиё ва шимолий Африкада ташкил топиб, у ривож-ланади. Марказий Америка, Австралия қитъалари, Осиёнинг шимолий вилоятларида эса бу даврда ибтидоий жамоа тузуми ёки қулдорчилик ҳукм сурган. Демак жаҳондаги халқлар турли-туман ижтимоий шароитларда яшаб, ўз маданиятларини бир-биридан олган ҳолда тўлдирганлар ҳамда бойитганлар.


Европа. Феодал тузуми даврида асосан рицерлар ва диний арбоблар ҳукумрон-лик қилишган. Улар асосан Крепостной деҳқонлар ва ҳунарманд аҳолини эзиш ва иш-латиш асосига яшаганлар.
Ўрта аср давомида улар орасида умумий ҳаёт асосида маданиятнинг таркибий қисми сифатида жисмоний тарбия ва спорт ҳам ривожланган. Бир неча юз йиллар даво-мида Католик дини ақлий ва жисмоний тарбияга салбий таъсир ўтказиб келди. Хрис-тиан дини таълим ва тарбия соҳасида ўзининг ҳукумронлигини устун қўйди. Бунда фа-қат руҳият ва охират ҳақида таълимот олға сурилди. Диннинг таъсири натижасида мак-таблар ва университетлардаги ёшларнинг жисмоний тарбиясига эътибор берилмади. Черков (масжид) феодал тузумига ёрдам бериш мақсадида рицерлик католизмини кенг тарқатди. Кресть (хоч) юришларда рицарлик фаолиятлар жисмоний тайёргарликка эҳ-тиёж сезиб, шу сабабдан уларни тайёрлашга эътибор кучайтирилди ҳамда рицарлик жисмоний тарбия тизимини ташкил этди. Бунда асосан ҳарбий-таянч (прикладной) ху-сусиятига асосланди.
Рицарларни тарбиялашда отда юриш, қиличбозлик, ов, сузиш, камондан ўқ отиш, шоҳмот ўйини, шеър айтиш кабилардан фойдаланилди.
7-14 ёшдаги бўлажак рицарлар обрўли феодал аёллар тарбиясини олган. 14 ёшга тўлганлар (пожлар) қуролларни ишлатишга жалб этилган. 21 ёшда эса улар рицарликка жалб қилинган. Шунда улар барча хизматларни бажаришга тайёр бўлиш учун куч ва чидамлиликка эришиш йўлида жисмоний машқлар билан машғул бўлишади. Бунда ўйинлар ва спорт муҳим ўринда турган. Ўйинлар ҳаракатли, спорт ва ҳарбий хусусият-га эга бўлган. Спорт ўйинлари ичида Француз, “Же де пом” (теннисга ўхшаш), Инглиз суль (футболга ўхшаш), голландга гольф кўпроқ қўлланган. Ҳарбий тайёргарлик машқ-ларида шаҳар деворларига ҳужум, қаср (сарой) ва қўрғонларни ўраб олиш (қамал) маз-мун топган. Бунинг учун сунъий жойлар тайёрланган.
Спорт турлари орасида қиличбозлик, отда юриш, кураш, найза улоқтириш, узун-ликка сакраш, камондан ўқ отиш, сузиш каби машғулотлар ўрин эгаллаган.
Найзабозликни ўргатишда шу соҳадаги мутахассис ўқитувчиларни (фейхтмейс-терлар) таклиф этишган. Бошқа турларда ҳам бу усуллар қўлланилган. Рицарларнинг кўнгил очиш машғулотлари асосан ов қилиш, яъни бургут (лочин) билан тутиш, ит би-лан, отда ва пиёда юриш билан жониворларни қувиб тутишган.
Рицарларнинг ҳарбий-жисмоний тайёргарлигини синовдан ўтказиш учун “рицар-лар турнири”ни (мусобақа) ўтказишган. Бу ҳақда VI-асрда Франциядаги фаолиятлар, тадбирлар гувоҳлик беради. Турнирлар оммавий тусда ва якка тартибда (олишув, бел-лашув) ўтказилган. Турнирларни ташкил қилиш асосан оилада ўғил туғилиши, жангда-ги ғалаба, рицарнинг уйланиши, йирик феодалнинг туғилган куни ва б.қ сабаблар би-лан боғлиқ бўлган.
Якка беллашувда рицарлар “қиролга ҳаёт бахш, аёлга қалб ва ўзига шон-шуҳрат” келтириш учун қасамёд қилишган. Турнирларнинг кўпроқ ривожланиши XIII-асрга тўғри келади, яъни кресть (хоч) юриши билан бевосита боғлиқдир. Бундай йирик турнирлар Германия, Англия, Франция, Испанияда кўпроқ ташкил этилган. Сўнгги турнирлар XV-аср охирларида Германияда, XVI-аср бошларида Францияда ўтказилган. Бу даврда феодал муносабатлар кескин ўзгаради ва рицарлик тизими сусайиб боради, яъни янги буржуазия муносабатлар юзага келади. Бу ўз навбатида ўқ отар қуроллар-нинг (порох) кашф этилиши туфайли жисмоний тарбияга эҳтиёж йўқлигини келтириб чиқаради.
Деҳқонларнинг ер мулки ва касбдорларнинг ўз-шахсий мулки бўлиши ёлланма ишчиларнинг кўпайишини таъминлади. Лекин улар қулдорлар каби эзиш, жабр дийда келтирмас эди. Феодаллар ва дин пешволари жисмоний машқлар ва халқ ўйинларига қарши эди. Бунинг негизида асосан деҳқонлар ва шаҳар ҳунармандларининг қўзғолон кўтармаслиги, жисмоний ва ҳарбий кучга эга бўлмасликлари кўзда тутилган, улардан қўрққан, ҳайиққан. Шунга қарамасдан халқ қадимги ўйинлар ва жисмоний машқлар билан шуғулланиш анъанавий байрам ва маросимларда уларни қўллашни маълум да-ражада давом эттирган.
XIV-арсда Швейцарияда 16-18 ёшдаги ўсмирлар ўртасида югуриш, сакраш, ку-раш, найза улоқтириш, таёқларда қиличбозлик каби турлар бўйича ташкилий шаклда ўтказилган.
Чех деҳқонлари ва ҳунармандлари XV-асрда Рим-католик дини ва феодалларига қарши ғалаён ва қўзғалонларида жисмоний машқлардан ҳарбий мақсадга самарали фойдаланганлар.
Ўрта асрда шаҳарларнинг кўпайиши (XI-XIV асрлар) натижасида халқ жисмоний маданиятининг янги шакллари ривожланишига олиб келади. Шаҳар ҳунармандлари, меҳнаткашлари шаҳарни ҳимоя қилиш мақсадида қиличбозлик ва ўқ отиш “Биро-дарлик” (Братство) жамиятини тузганлар. Бундай фаолиятлар Франция, Италия, Германия, Бельгия, Швейцария каби давлатларда намунали бўлган. Шу асосда турли хил ўйинлар ва кўнгил очар тадбирлар ҳам ташкил қилинган. Англиянинг майдонлари ва кенг кўчаларида суль (футболга ўхшаш) оммавий равишда ўтказилиб, тамо-шабинларни жалб этган. Шаҳардаги оммавий байрамларда (гуляния) акробатика, кураш, муштлашиш каби ўйин-машқлар намойиш этилган.
Деҳқонлар орасида кураш, тош отиш (улоқтириш), югуриш, таёқлар билан қиличбозлик, конькида учиш, отда пойга, лапта, тўп билан ўйин, чим хоккей, чанғида юриш каби турлар кенг тарқалган.
Ўрта аср охирларида (XV-XVII) шаҳар буржуйлари кичик доирада ўқ отиш ва қиличбозлик “Биродарлик” (“Братство”) клуби мустаҳкамлана борди. Шаҳардаги бойлар жисмоний машқлар ва ўйинлар ўтказиш учун махсус жойлар (мосламалар) қура бошлади. Бунда асосан теннис, гольф, крикетга катта эътибор берилди.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish