3. Халқаро ишчилар спорти ирқчилик ва фашизмга қарши кураш
ХХ-асрнинг биринчи яримида жисмоний маданият ва спорт маълум даражада ривож топди. Халқаро спорт федерациялари йўлга тушиб,анча такомиллашди. Янгидан халқаро спорт уюшмалари тузила бошлади. ХХ-асрнинг 20-30-йилларида таркиб топиб ва ривожланиб спорт турлари бўйича Халқаро спорт уюшмалари (ХСУ) ташкил топди. Бунда халқаро оғир атлетика спорт федерацияси (ИВФ, 1920), от спорти (ФЕИ, 1921), чанғи спорти (ФИС, 1924), чим хоккейи (ФИХ, 1924), шоҳмат (ФИДЕ, 1924), стол тенниси (ИТТФ, 1926), камондан ўқ отиш (ФИТА, 1931), альпинизм (УНИА, 1932), баскетбол (ФИБА, 1932), бадминтон (ИБФ, 1934), регби (ФИРА, 1934) кабилар ўз мақомига эга бўлди. 1924-йилда спорт матбуоти халқаро ассоциацияси, 1928-йилда спорт тиббиёти Халқаро ассоциацияси тузилди. 1920-1941-йиллар мобайнида 43 та халқаро спорт ташкилотлари ташкил этилган эди. Уларнинг 32 таси спорт турлари бўйича эди. Халқаро спорт мусобақаларининг календарь режалари анча кенгайди. Олимпия ўйинлари яна тикланиб, давом этди. Жаҳон ва Европа миқёсида баъзи бир спорт турлари бўйича чемпионатларни ўтказиш давом этди.
Календарларда 20-30 йилларда халқаро ишчилар олимпиадалари, спартакиадалар, слетлар, худудий мусобақаларни ташкил қилиш бошланди.
Халқаро талабалар спорти. Спорт оламида сифат жиҳатдан янги йўналиш, яъни талабалар спорт ҳаракати вужудга келди. Бунда жаҳон студентларининг чемпионатлари эътиборга лойиқдир.
Талабалар спорти Англия, АҚШ, Франция, Германия, Швеция ва бошқа мамлакатларда кенг ривожланди. Лекин биринчи жаҳон уруши бунга тўсқинлик қилди. Урушдан кейин бу ҳаракат қайта тикланади. Француз жамоат арбоби Жон Потижаннинг 1923 йилда ташаббуси билан Парижда Халқаро талабалар спорт уюшмаси (союз) ташкил этилди. У қишки ва ёзги халқаро чемпионатларни Университетлар орасида ўтказишни ўз зиммасига олади. Шу тариқа 1924 йилда ёзги ва 1928 йилда қишки спорт турлари бўйича чемпионатларни ўтказишга асос солди.
Худудлар (минтақалар-Регионал) ўйинлари. ХХ асрнинг биринчи ярмидаги календарларда спортни оммалаштириш мақсадида турли минтақаларда мусобақаларни ўтказиш кўзда тутилди. Бу ўз навбатида спортни интернационаллаштиришга қаратилган эди. Уларга илк бор ўтказилган узоқ шарқ ўйинлари мисол бўла олади. 1913 йилда бошланган бу ўйинлар 20-30 йилларгача давом эттирилди.
Шанхай (1921), Осака (1923), Монила (1925), Токио (1930) ва бошқа шаҳарларда ўйинлар ўтказилди. Ҳарбий ҳаракатларнинг кучайиши оқибатида бу ўйинлар тўхтаб қолди.
Марказий Америка ва Карииб денгизи ўйинлари ҳам ўтказилди. 1926 йил Мексика, 1930 йил Куба, 1935 йил Сальвадор, 1938 йил Понамада бундай ўйинлар ташкил этилган эди.
Шунингдек I-Боливвар ўйинларида Шимолий ва Жанубий Америка спортчилари иштирок этади. 20-30 йилларда Болқон ўйинлари ҳам таркиб топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |