Жаҳон ва Европа чемпионатлари. ХХ асрнинг биринчи ярмида халқаро спорт мусобақалари календарида спорт турлари бўйича Жаҳон ва Европа чемпионатларининг ўтказилиши муҳим воқеликлардан бири бўлди. Жаҳон чемпионатлари колендарида шайбали хоккей (1924 йилдан бошлаб), футбол (1930 йилдан бошлаб), камондан ўқ отиш (1931), қиличбозлик (1937), байдарка ва каноэда эшкак эшиш (1938) каби спорт турлари мавжуд эди. Европа биринчиликлари эса бокс, сузиш, сувга сакраш, сув полоси, енгил атлетика, баскетбол, байдарка ва каноэда эшкак эшиш ва бошқа спорт турлари бўйича ўтказилди.
Хотин-қизлар ўртасида мусобақаларни ўтказиш қизиқарли тадбирлардан бирига айланди. Камондан ўқ отиш (1931), конькида учиш (1936), қиличбозлик (1937) каби турлар бўйича жаҳон чемпионатлари ўтказилди. Европа биринчиликлари эса сузиш (1927), қиличбозлик (1929), конькида учиш (1930), енгил атлетика (1938) каби турлар бўйича анъанага айланди.
Ишчилар спорт ҳаракати. Ишчилар спорти инқилобларнинг кўтарилиши туфайли бир қатор мамлакатларда олдинги сафга қўйила бошлади ва ишчилар спорт ташкилотини тузиш ҳамда халқаро спорт ҳаракатини мувофиқлаштириш масалалари кучайди.
Биринчи уриниш 1913 йил қийин шароитларда бошланган эди.
1920 йил Люцерн (Швейцария) да ишчилар спорт ташкилотларининг конгресси ўтказилди. Унда Германия, Австрия, Франция, Венгрия, Бельгия, Финляндия каби мамлакатларнинг вакиллари иштирок этди. Бунда Халқаро ишчилар спорти ва жисмоний маданият уюшмаси таъсис этилди. Уни конгресс ўтказилган шаҳар (Люцерн) номи билан аташди. Яъни Люцерн спорт интернационали (ЛСИ) деб юритила бошлади. Раҳбарликни II-интернационал бошлиқлари (Германия, Австрия, Бельгия социал демократлари) олиб боришди.
Ўз навбатида 1921 июлда Москвада III-Коммунистик интернационалнинг халқаро ишчилар спорт ташкилотининг янги конгресси бўлиб ўтади. Унда Россия, Чехословакия, Германия, Франция, Венгрия, Финляндия, Италия каби мамлакатларнинг вакиллари қатнашди.
Конгрессда ишчи-деҳқон жисмоний маданият ташкилотларининг халқаро уюшмаси (союз) таъсис этилди ва унинг номини қизил спорт интернационали (ҚСИ-КСИ) деб юритилди. Унинг раҳбари этиб ҳарбий Н.И.Подвойский сайланди. Шу тариқа ҚСИ (КСИ) халқаро ишчилар фронти мустахкамланиб борди. Бу ташкилот спортни фашистлаштириш ва милитаризация қилишга қарши ташаббус билан чиқади.
Бу ўз навбатида икки оқимдаги халқаро ишчилар спорти ҳаракатининг бир-бирига қарама-қарши амалиёти вужудга келди. Яъни ЛСИ буржуа социал-демократик оқимда ҚСИ (КСИ) эса коммунистик сиёсий ҳаракатлар оқимида фаолият кўрсатишди.
1924 йил бошларида чет мамлакат спортчилари совет спортчилари билан алоқани ўрнатиб, бир қатор учрашувлар ўтказади. 1922-1923 йилларда фин спортчилари ташриф буюришади 1924 йилда совет енгил атлетикачилари Франция ва Германияга боришди. Футбол бўйича халқаро учрашувлар бошланди.
1925 йилда ЛСИ Франк фурт-на майкеда Халқаро ишчи-спортчиларнинг Олимпиадасини ўтказди. Бунга ҚСИ (КСИ) вакилларини қўймади.
1928 йил Москвада ўтказилган умумиттифоқ I-спартакиадага 14 мамлакатдан 612 спортчи иштирок этди.
1931 йилда Венада ЛСИ социалистик ишчи спорт интернационали (СИСИ-САСИ) номига айлантирилди.
1934 йил Парижда фашистларга қарши спортчиларнинг халқаро слети ўтказилди. Бунда Советларнинг вакили иштирок этиб, фашизмга қарши курашни кучайтиришни мақуллади.
1937 йил Антверпенда (Бельгия) халқаро ишчи-спортчилар уюшмалари ўз фаолиятларини тўхтатишга мажбур бўлди.
Уруш даврида халқаро ишчи-спортчилар уюшмаларининг намоёндалари, етук спортчиларнинг кўпчилиги фашистларга қарши жангларда мардонавор курашиб халок бўлишди.
У 1952 йил 70 ёшида президентликдан озод этилади. 1964 йил 18 мартда вафот этган.
Олимпия ўйинлари давомида ХОҚнинг фаолиятлари ривожланди. ХОҚ раҳбарларининг хизмати шундаки ўйинларда халқ иродаси ва спортчиларнинг фаолиятларини турли рамзлар (символика) ва атрибутлар билан ифода этишда янгиликлар яратилди. Уларни қуйидаги белгилар ва рамзлар билан далил сифатида баён этиш мумкин, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |