2. Осиё, Африка ва Америка минтақаларида
жисмоний тарбия ва спорт.
Осиё, Америка ва шимолий Африка мамлакатларида қадимги анъаналар узоқ сақланиши бу ҳудудларда феодал тузуми ва жисмоний маданиятнинг секин ривожла-нишига олиб келди. Шундай бўлсада эски анъаналар замирида янги анъаналар пайдо бўла бошлади.
Осиё мамлакатлари. Ўрта асрда қадимги жисмоний маданият тажрибалари Ҳиндистонда кенг тарқалди. Бунда кураш, камондан ўқ отиш, от ўйинларидан фойда-ланилди. Миллий рақслар билан биргаликда Хатха-йог (ҳинд гимнастикаси), яъни гав-данинг ҳаракат меъёрлари, маросим (ритуаль) ўйинлар югуриш ва ўйинларни ўз ичига олган.
Хитой. Деҳқонларнинг “Сариқ белбоғ” (жёлтые навязка) қўзғалони III-V-асрлар-да давом этиб келган. Бунда қуролсиз машқлар ёрдамида жанг (ҳужум) қилиш авжига чиққан. Чунки ҳукумдорлар аҳолидан қуролларни йиғиб олган ва уларни ишлатиш тақиқланган эди. VI-асрда Хитой гимнастикаси (Ушу) тез ривож топди. Бунда қўл ва оёқ ҳаракатлари билан муштлаш, кафт ва унинг қирралари билан уриш амалга оши-рилган. Мин (подшолик) ҳукумронлик сулоласи (династия) даврида Ушу кенг ривож-ланган. Унда 20 дан ортиқ қуролсиз ва таёқлар билан шуғулланиш қўлланилган. Лекин, ўқ отиш қуролларининг пайдо бўлиши бу турларни анча пасайтирди. Шунга қарамас-дан Ушу машқлари даволаш мақсадида қўлланилиши давом этган. Хитойда шунингдек от ўйинлари (коннос поло), югуриш ва ҳиндларга мос хатха-йог бўйича мусобақалар ўтказиб турилган.
Япония. Ўрта асрларда Японияда жисмоний маданиятнинг ривожланиши Саму-райлар институтининг ташкил этилиши билан бевосита боғлиқдир. Самурайлар (қаби-ла, илғор жамият) жисмоний тарбия тизими (бусидо) турли хил курашлар (сумо, жиу-жийсу ва каратэ) бўлимларидан (элементлар), битта ёки иккита қилич (кендо) билан жанг қилиш санъати, найзани ишлата билиш (нагината), пиёда ва отда юрганда камон-дан ўқ отиш, барча анъанавий тадбирлар (ритуальные состязания), тўплар билан турли хил ўйинлар каби мураккаб машқларни ўз ичига олган.
Марказий Америка халқлари. Европаликлар мустамлака қилиб олган даврлар-гача бу минтақада инклар, майя ва ацеклар давлати мавжуд бўлган. XII-XV асрларда бу мамлакатларда маълум даражада жисмоний тарбия тизими мавжуд бўлган. Бунда дав-лат ва оилавий шаклда тарбия бериш амалга оширилган. Ташкил қилинган мактабларда болалар ўйинлар ва бошқа жисмоний машқлар билан шуғулланишган. Камондан ўқ отиш, таёқларни (найза) улоқтириш, қилич ва қалқон билан ишлаш, каратэга ўхшаш кураш каби ҳарбий-жисмоний тайёргарлик амалга оширилган. Инклар ва ацекларда уз-оқ масофаларга югуриш ҳаётий эҳтиёж бўлиб ҳисобланган. Кўпчилик ўйинлар ва ма-шқлар бу халқларнинг диний маросимлари ва урф-одатлари билан боғланган бўлган. Шунингдек қабилалараро ўйинлар, диний байрамлар, тантаналар, атлетик мусобақа-ларни ташкил этишган. Барча жисмоний тарбия тизими абариген халқларининг меҳнат, ҳарбий ва ҳаётий турмушида муҳим ўрин тутган. Европаликларнинг босқинчилик, та-лон-тарожлик, ўлдириш, мажбурлаш каби ҳаракатлари Америка халқларининг жисмо-ний маданият тизими ривожланишига салбий таъсир этган.
Do'stlaringiz bilan baham: |