Жисмоний маданият ва спортнинг


Африка минтақасидаги халқлар



Download 0,5 Mb.
bet4/25
Sana25.02.2022
Hajmi0,5 Mb.
#287064
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Жисмоний тарбия тарихи лекция

Африка минтақасидаги халқлар. Ўрта асрларда Африка халқлари меҳнат, ҳар-бий ишлар ва ижтимоий турмуш орқали жисмоний маданият шакллари белгиланган. Жисмоний тарбия оила, овчилар (уйи)ва қабилалар ва жамиятларнинг худолари уйида берилган. Улар кўпинча мусобақалашиш шаклида амалга оширилган. Бунда камондан ўқ ва таёқларни мўлжалга отиш (в цель), тик хариларда (столба) вақтга тирмашиб чи-қиш кабилар қўлланилган. Рақслар билан биргаликда ҳарбий машқлар қўшиб ўргатил-ган. Ёшларни ҳарбий тайёргарликка ўргатиш мақсадида оила ва худоларнинг уйларида (қабила, уруғ бошлиқлари) турли хил анъанавий маросимлар, мусобақалар ташкил этилган. Бунда кураш, югуриш, найза ва диск улоқтиришдан кенг фойдаланилган. Ўғил ва қизлардан иборат ёшларни тарбиялаш тизимида анъанавий (ритуаль) рақслар, турли ҳаракатли ўйинлар, акробатик машқлар, тамтам (миллий) садолари остида рақслар асо-сий восита сифатида хизмат қилган. Анъанавий маросимлар курашсиз, чидамлилик, эп-чиллик, жасурлик, рақсдаги гўзаллик каби тадбирларсиз ташкил этилмаган. Бу ўз нав-батида халқларнинг жипслиги, иноқлиги, аҳиллигини таъминлашга хизмат қилган. Чет эл босқинчилари ва мустамлакачилигининг тазйиқи Африка миллий жисмоний мада-нияти анча сусайтиришга сабаб бўлган.
3.Уйғониш (янгиланиш) даврида жисмоний тарбияда педагогик ғояларнинг ривожланиши

Феодализм негизида капитаслистик муносабатлар ишлаб чиқариш, савдо, шаҳар-ларнинг ўсиши ва ривожланишига олиб келди. Жўғрофик жиҳатдан кенгайиш ва мар-казий давлатлар вужудга кела бошлади. Ишлаб чиқаришнинг тараққиёти табиий ва пе-дагогик фанларнинг тараққий этишини таъминлади.


Фан ва техника ишлаб чиқаришни кенгайтиришга ёрдам берди. Леонардо да Винчи (1452-1519) қушларни кузатиб, учувчи аппаратнинг тузилиши тўғрисида ўз му-лоҳазаларини билдирди.
Ғарбий Европа ва Россияда китоб нашр қилиш иши вужудга келди. Кемасозлик тараққий этди. Испанлар, Голландлар ва Инглизлар жанубий ярим шарда кўпгина геог-рафик нашриётлар қилишди. Руслар шимолий муз океанига саёҳат-изланиш (экспеди-ция) уюштирди. Ўқ отар қуролларнинг турлари кўпайди.
Инсон фаолиятини ўрганишга доир табиатшунослик соҳасида кашфиётлар қил-ишди. Леонардо да Винчи одам гавдасининг мутаносиблиги ва унинг ҳаракати меҳани-касини ўрганди. Швецариялик Парацелье (1493-1541) шогирдларини бемор айтган жойларда ўқитди, хирургия ва терапиянинг узвий боғлиқлигини такидлади. Испан ши-фокори қон алмашиши ҳақида баъзи бир мулоҳазаларини баён этди. Инглиз олими Гар-вей (1578-1657) “Юрак ва қон ҳаракати ҳақида” номли китоб ёзди. Д. Бекон (1561-1626) фақат кузатиш ва тажриба (индукция, анализ, таққослаш ва тажриба-синов) чина-кам илмий усулдир деб исбот қилди.
Буржуазия ва феодал аслзодалар ўзларини ердаги ҳаётдан (нариги дунё эмас) лаззатланиш учун тайёрлашга ҳаракат қилишади.
Буржуазия преологлари (ғоячилар) илоҳий қарашларга қарама-қарши равишда инсон шахсини улуғлади. Қуруқ педагогикага қарши, кишининг фақат ақлинигина эмас, балки танасини ҳам тарбиялашга қаратилган янги педагогикани илгари сурдилар.
Виттарино да Фельтре (1378-1446) Италияда педагогика соҳасида дастлабки гу-манитарлардан бири бўлган. Ҳукмдорлар ва саройдагиларнинг болаларини тарбиялаб мактаб яратган. Бунда ақлий ва жисмоний тарбияга алоҳида эътибор берилиб, ялқов-ларни аёвсиз жазолаганлар. Биттарино болаларни соф ҳавода ўйнатиш, сувда сузиш ва турли жисмоний машқларни бажаришга одатлантирди.
Машҳур Итальян гуманист шифокори Иероним Меркуриалис (1530-1606) гим-настикага доир олтита китоб ёзди. Дастлабки уч китобида жисмоний машқлар тарихи-ни ёритишга ва кейинги уч китобини эса жисмоний машқларнинг даволовчи хусуси-ятларига бағишлади. У куч сарф қилувчи машқларни тўла мақулламади ва асосан даво-ловчи жисмоний машқларни қўллаб қувватлади.
Француз гуманист ёзувчиси Франсуа Робле (1494-1553) ўз асарларини лотинча эмас, ўз она тилида яратган. Унинг “Гартантюа ва Пантагрюэль” романи халқ орасида севиб ўқилган. Унда дунёни илмий англаш ғояси олға сурилган. Унинг такидлашича ўғил болаларни илоҳий китобларни ўқиши бемаънилик, ундан кўра умуман ўқимагани мақул, деган мулоҳазалари, ўқувчиларни эркин фикрлаш ва эркин ҳаракат қилиш ло-зимлигини билдирган.
Робле тарбияда аниқ тартиб (режим), яъни тозалик, овқатланиш ва жисмоний ма-шқлар бажариш бўлишлигини даъват этади.
Француз Мишель Монтень (1533-1592) кишини ўқитиш ва тарбиялашда улар-нинг қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олиш зарурлигини уқтиради. Танани (гавда) тарбиялашда “Жонни, танани эмас, балки одамни тарбиялайдилар”-деган, яъни иккаласини (тан ва рух-жон) қўшиб тарбиялаш керак,-деб қатъий ҳукм қилган. Унинг ғояси шундаки, болани шилқим ва чиройли бўлишга эмас, балки умуман бақувват ва кучли йигит бўлишга ўргатинг, деган эди.
Чехия гуманисти Ян Амос Коменский (1592-1670) кўзга кўринган педагог бўл-ган. Табиат ҳар бир кишига маънавий камолот имкониятларини берган, шу сабабдан умумий таълимнинг зарурлиги мавжуд дейди. У барча жойларда мактаб ташкил қилиш ва уларда барча болаларнинг, яъни бой ёки камбағал, ўғил-қиз бўлишидан қатъий назар ўқитилиши керак, деган ғояни олдинга суради.
Ўрта асрда ўқ отиш қуролларининг кашф этилиши рицарлик тарбия тизимининг барҳам топишида муҳим сабаблардан биридир. Эндиликда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасида жисмоний машқлар, турли хил ўйинлар билан оммавий шуғулланиш вазияти юзага кела бошлади.
Шаҳар ва қишлоқларда ўзларига хос бўлган анъаналар, байрамларда катта зиё-фатлар уюштириш, кураш, муштлашиш ва ҳ.к. машқ-ўйинлар намойиш-кўргазма шак-лида кенг ривожланди.
Шу билан биргаликда шаҳардаги синфий хусусиятга эга бўлган гуруҳлар, ўқиш-лар ўртасида кескин курашлар, норозиликлар кучайди. Дворян бойлар, катта ер эгалари оддий меҳнаткаш ва аҳоли устидан зулм ўтказиш, жанглар кучайиб борган.
Янгидан пайдо бўлаётган капиталистик тузумга қарши илк социал утопистлар вужудга кела бошлади. Улар орасида инглиз Томос Морнинг (1478-1535) алоҳида ўрни бор. У эски феодал ва янги капиталистик тузумларни бутунлай рад этди. Шу сабабдан яхши давлат тузилиши ва янги орол ҳақидаги қизиқарли “Утопия” (орзу маъносида) китоби эътиборга лойиқдир. Унинг “Утопия”сида қатъий кун тартиби (режим) ўрнати-либ, унда ишлаш-2 соат, тушки нонушта ва дам олиш-2 соат, ишлаш-3 соат кечки овқат ва кўнгил очиш ўйинлар-3 соат, ухлаш-8 соат белгиланган.
Болалар муқаддас тарбиячилар раҳбарлигида ақлий таълим, меҳнат таълими, ах-лоқий ва жисмоний тарбия курсларини ўтар эди.
Утопистлар кўнгил очиш соатларида сувда сузиш, ҳар хил ўйинлар, отда юриш ва югуриш билан шуғулланганлар. Байрамларда иккинчи қисмда тўла жисмоний ва ҳарбий машқлар намойиш этилган.
Мор утопистларнинг ҳарбий-жисмоний машқларига катта эътибор бериб, қурол-лар билан сувда сузиш, ўқ отиш, болта ва б.қ. мосламаларни жангда ишлата билиш, бу билан қилиш ва қўшниларни душман хужумларидан сақлашда зарурлигини уқтиради. Бундай ғоялар ва амалий фаолиятларни давлат томонидан маққулланган ва уларга амал қилинган.
Италиялик Томмазо Кампанелла (1568-1639-йиллар ) бойлар ва камбағалларнинг бўлмаслиги ҳақида қайғуради. У “Қуёш шаҳри” номли китобини саёҳатчи тилидан ёзиб, ажойиб фикрларни билдиради. Яъни “Қуёш шаҳри”да бой ҳам, камбағал ҳам бўлмайди “Жамоа-барча кишиларни айни бир вақтда бой ва шу билан бирга камбағал қилади, ҳамма нарсаси бўлгани учун бой бўлади, ҳечқандай мулки бўлмаганлиги учун камбағал бўлади, улар буюмларга эмас, балки буюмлар уларга хизмат қилади”-деган у. “Қуёш шаҳри” оналари болаларни 2 ёшгача эмизишар, кейин уни махсус тарбиячига берган. Бунда сайр, югуриш, турли ўйинлар билан машғул бўлишган. Етти ёшлик бола-ларни гуруҳларга ажратар, бирлари маъруза тингласа, бошқалари жисмоний тарбия билан шуғулланган.
Қизлар 19 ва йигитлар 21 ёшгача турмуш қуриш маън этилган. Бу ҳолат 27 ёшга-ча давом этиб, бундан кейин турмуш қурмаганларни қоралашган. Фоҳишалик қилган-ларни аввало қаттиқ жазолаганлар (бўйнига бошбалдоқ осган), қайта такрорланса ўлимга маҳкум қилишган.
Кампанелла “Қуёш шаҳри” аҳолисининг (солярийлар) ҳақ-ҳуқуқи, билими, меҳ-нати, дам олиши ва ижтимоий турмуш шароитларида тенгсизлик бўлишга эришганлиги асосида, келажак авлоднинг шу тарзда ҳаёт кечиришларини орзу (утопия) қилганлиги билан жаҳон халқлари эътиборига сазовордир.
Такидлаш лозимки, XVI-асрда Европада капиталистик тузуми ривожланиши дав-рида жисмоний тарбия ва спорт педагогика назариясидан анча орқада эди. Бу даврда черковларда ислоҳотлар бошланади. Яъни христианликда янги протитантлик йўналиш пайдо бўлди. Черковдошларнинг жисмоний тарбияга муносабати ўзгарди. Яъни ёшлар-ни жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш ва уларни турли хил бемазагарчиликлардан озод қилишди. Жисмоний тарбия, машқлар ва ўйинлардан фойдаланишнинг ижобий томон-ларини тан олишди.
Шахсга (кулот) сиғинишни тарбияловчилар (католик, протестант ва ҳ.к) ёшларга ўз таъсирини ўтказиш йўлида жисмоний тарбия ва спортдан кенг фойдаланишга ўтади.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish