Кўп босқичли оммавий спорт тадбирлари
Мустақиллик йилларида сиҳат-саломатлик ва жисмоний сифатларни таъминловчи жуда кўп тадбирлар амалга оширилди. Айниқса узлуксиз таълимни таъминлашда кўп босқичли спорт мусобақалари эътиборга молик бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 1993 йил мартда “Соғлом авлод учун” ордени таъсис этилди. Унинг низомида ифодаланишича таълим-тарбия тиббий масканларида аъло даражада хизмат қилган ходимлар, раҳбарлар ва бу соҳага улкан ҳисса қўшган шахсларга I-II даражали орденлар берилмоқда. Республиканинг деярлик барча вилоятларидаги жисмоний тарбия ўқитувчилари, БЎСМ нинг мураббий ва раҳбарлари, спорт ташкилотларининг масъул ходимлари бу орден билан мукофотланмоқда.
ЎзРнинг президенти И.А.Каримовнинг “Таълим тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида”ги фармони (1997 йил 10 октябрь), Ўзбекистон Республика вазирлар маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги қарори ва бошқа расмий ҳужжатлар асосида “Соғлом авлод давлат дастури” ишлаб чиқилди ва амалга оширилмоқда.
Дастурнинг асосий йўналиши тиббиёт, таълим, маҳалла ва бошқа соҳаларда аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиқни яхшилаш бўйича таълим-тарбия жараёнларини янада яхшилаш, бунда оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида жисмоний турмуш шароитини яхшилашга қаратилган тадбирларни мақсадли ўтказиш кўзда тутилган. Энг аввало “Соғлом она ва соғлом бола” шиори устувор бўлиши таъкидланган.
Бундай умуммаданий ва тарбиявий жараёнларнинг салмоқли мазмуни жисмоний тарбия билан боғланганлиги муҳим аҳамитяга эгадир. Шу сабабдан ҳам болалар боғчалари, умумтаълим мактаблар, касб-ҳунар коллежлар, лицейлар ва олий ўқув юртларида жисмоний тарбия дарслари, спорт машғулотлари ҳамда оммавий спорт мусобақаларини ташкил этишга катта эътибор берилмоқда.
Авваллари анъана бўлган мактаб ўқувчилари, меҳнаткашларнинг спартакиадалари, талабаларнинг “ҳафталик” мусобақалари ва умумреспублика спартакиадалари ўрнига мустақиллик жараёнида кашф этилган кўп босқичли спорт мусобақалари ўтказиб борилмоқда. Улар ҳақида қуйидаги қисқа тафсилотларни баён этиш лозим бўлади, яъни:
1. 2001 йилда 6742 та мактабгача таълим муассасаларида 608500 нафар болалар, 65862 педагог ва бошқа ходимлар бор. Уларда “Қувноқ болалар”, “Полвонжонлар”, каби турли тоифадаги (туман-шаҳар ва жамоалар) мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Бунда энг аввало болаларни соғлом қилиб тарбиялаш, спорт элементларини бошқаришга ҳамда қизиқтириш, ўзининг ҳаракат фаолиятларини кузатиш, назорат қилиш каби муҳим тарбиявий жараёнлар мужассамлаштирилган.
2. Умумтаълим ўрта мактаблар, махсус мактабларда (ногирон ва жисмонан ожиз болалар) 5.992364 ўқувчи, 440762 ўқитувчи мавжуд. Спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш. Бундай мусобақалар 2000 йилдан бошлаб ўтказилаётган “Умид ниҳоллари” Республика мактаб ўқувчиларининг энг юқори босқич дастурлари негизида ташкил этилмоқда. 2002 йилдаги мусобақаларда 5.5 млн. ўқувчи қатнашди.
3. 200 та касб-ҳунар коллежлари, 46 та академик лицейлар ва ўрта махсус ўқув юртларининг 69346 ўқувчилари орасида “Баркамол авлод” спорт мусобақалари 1999 йилдан бошлаб (Жиззах шаҳри), (2001 йилда Фарғона) жамоалари, туман шаҳар, вилоятлар миқёсида ўтказилиб, юқори босқичи–Республика финали билан якунланмоқда. 2001 йилда 500 минг ўқувчи иштирок этди.
4. 61 та олий ўқув юртларида 5055 нафар магистрлар ва 178435 бакалаврлар бўлиб, талабаларининг “Универсиада”лари (2000 й. Наманган, 2002 йил Бухоро ва 2004 йил Самарқанд) ҳам аввало ҳар бир олий ўқув юртларида, кейинчалик шаҳар-туман (вилоят) миқёсида олий ўқув юртлариаро мусобақалар шаклида ўтказилмоқда. Уларнинг якунловчи қисми-финали Республика миқёсида ташкил этилмоқда.
Эътироф этиш керакки, бу босқичлардаги Республика мусобақаларини бошлаш ва якунлаш қисмларида байрам тусини олмоқда. Таниқли санъаткорлар, ёзувчи шоирлар, фан ва маданият арбоблари бунда иштирок этиб, тантаналарга файз киритмоқда. Бу албатта мустақиллик инъом этган улкан маданий тадбирларнинг биридир. Бухорода ўтказилган иккинчи “Универсиада” қатнашчиларини Республика президенти И.А.Каримов шундай табриклади, яъни;
Do'stlaringiz bilan baham: |