XVIII Олимпия ўйини, 1964 йил Токио. АҚШ ва бошқа бир қатор мамлакатлар ўтган олимпия ўйинларидаги мағлубиятлари асосида бу ўйинларга шиддатли равишда тайёргарлик кўришган эди.
Ўйинларда 94 мамлакатдан 93 жамоа иштирок этди (ГДР ва ТФР бир жамоада қатнашди). Токиога Европадан 28, Африкадан 22, Осиёдан 20, Америкадан 21 ва Австралия ҳамда Океаниядан 2 та жамоа келишди. СССР 96 та медал олиб пешқадамлик қилди. АҚШ иккинчи ва қўшма Германия-учинчи ўринни эгаллади.
XIХ Олимпия ўйини, 1968 йил Мехико. Бу шаҳар денгиз сатҳидан 2240 м баландликда жойлашиб, иқлим шароити спортчиларга маълум даражада салбий таъсир кўрсатди. Совет спортчилари умумжамоа ҳисобида АҚШ га ютқизди.
АҚШ-106 та ва СССР 91 та медалга сазовор бўлишди. Олимпия ўйинларининг натижалари Африкада спортнинг ривож топаётганлигини намойиш этди. Эфиопия, Кения, Тунис ва бошқа мамлакатларнинг спортчилари яхши натижалар кўрсатди.
ХХ Олимпия ўйини, 1972 йил Мюнхен (Германия). Ўйинларда 11 та мамлакат янгидан қатнашади. Шулар сафида Корея халқ демократик республикаси (КХДР) ҳам бор эди. Ўйинларда 46 та жаҳон рекордлари ўрнатилади. СССР-50 та олтин, 27 та кумуш, 22 та бронза, жами-99 медалга, АҚШ эса-33 та олтин, 30 та кумуш, 30 та бронза, жами-93 медалга сазовор бўлишди.
ГДР 66 та медалларни эгаллаб, учинчи ўринга чиқди. Л. Туришева (гимнастика), В.Берзов (епринбеда-СССР) Т.Стивенсон (бокс-Куба), М.Спитц (сузиш-АҚШ) кабилар алоҳида ажралиб турди. Ўйинлар жараёнида полициячилар билан террорчилар орасида отишма натижасида 11 та Исроиллик спортчилар ҳалок бўлади. Ўйинлар вақтинча тўхтатилади.
ХХI Олимпия ўйини,1976 йил-Монреал (Канада). Ўйин очилишида Африка мамлакатлари норозилик билдириб 28 жамоа чиқиб кетади. Чунки янги Зелондия Жанубий Африка Республикаси (Жар) билан алоқадорбўлсада ўйинга таклиф этилган эди.Ўйинларда 34 та жаҳон ва 82 та олимпия рекордлари ўргатилади. Медаллар сони бўйича СССР, АҚШ, ГДР юқори ўринларни эгаллади. (СССР-125, АҚШ-94, ГДР-90 медал).
ХХII Олимпия ўйини, 1980 йил Москва. Бу ўйинларда биринчи маротаба Въетнам, Аргола, Зимбабве, Лаоарени, Мозамбик каби мамлакатлар ташриф буюришди. 25 спорт тури бўйича 203 та медаллар шодаси (комплект) учун кураш олиб борилди. АҚШ ва бир қатор капиталистик мамлакатлардан спортчилар қатнашмади. Бу ҳақда ўтган бобларда баён этилди.
Олимпия дастури ўтган ўйинларга нисбатан кенг ва бой эди. Ўйинларда 80 дан ортиқ мамлакат спортчилари иштирок этади. 36 та жаҳон, 74 та Олимпия рекордлари ўрнатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |