Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига 2-ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари тўғрисида НИЗОМ Мазкур Низомга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган
ЎзР ВМ 21.07.2006 й. 144-сон Қарори,
ЎзР ВМ 25.12.2006 й. 269-сон Қарори,
ЎзР ВМ 30.04.2007 й. 87-сон Қарори,
ЎзР ВМ 28.01.2008 й. 18-сон Қарори,
ЎзР ВМ 24.02.2009 й. 51-сон Қарори
I. Умумий қоидалар
II. Тариф ставкаларини белгилаш тартиби
III. Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун меҳнатга
ҳақ тўлаш бўйича разрядлар
IV. Иши соғлиқ учун хавфлилиги ва меҳнатнинг ўта оғир
шароитлари муносабати билан тиббиёт ва фармацевтика
ходимларининг тариф ставкаларига қўшимча тўловлар
V. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тариф
ставкаларига қўшимча тўловлар
VI. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тариф
ставкаларига устамалар
1-илова. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими
жорий этиладиган давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика
ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича Гуруҳлари
2-илова. Соғлиқ учун хавфли ва меҳнат шароитлари ўта хавфли
бўлганлиги муносабати билан уларда ишлаш ходимлар тариф
ставкаларига қўшимча тўлов белгилаш ҳуқуқини берадиган
муассасалар ва уларнинг бўлинмалари, шунингдек лавозимлар
Рўйхати
3-илова. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мутахассислиги
бўйича узлуксиз иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1. Мазкур Низом:
давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тариф сеткасига мувофиқ (кейинги ўринларда "тариф сеткаси" деб юритилади), уларни молиялаштириш манбаларидан қатъий назар, мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган давлат муассасаларининг тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган қўшимча тўлов, устамалар ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг ягона принципларини белгилайди;
мазкур Низомга 1-иловада кўрсатилган давлат муассасаларининг нотиббиёт мутахассисларига (биологлар, зоологлар ва паразитологлар ҳамда мутахассисларнинг бошқа тоифаларига) нисбатан ҳам қўлланилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони билан ташкил этилган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига татбиқ этилмайди;
бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича Ягона тариф сеткаси асосида ҳақ тўланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг ишчи ва хизматчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Давлат муассасалари режали бюджет маблағлари доирасида устамалар, қўшимча тўловлар ва рағбатлантирувчи хусусиятга эга бўлган бошқа тўловлар миқдорларини белгиланган тартибда белгилайди. Бунда ходимларнинг малакаси ва улар томонидан бажариладиган ишларнинг мураккаблиги тариф сеткаси асосида белгиланадиган лавозим маошлари (ставкалар) миқдорларида ҳисобга олинган.