Меҳнат жамоаси йиғилишида мақулланган.
2021 йил “ 11 “феврал
Фарғона вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг
2021-2023 йиллар учун
Ж А М О А Ш А Р Т Н О М А С И
Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши қарорига биноан жамоа шартномасига имзо чекдилар:
Иш берувчи Касаба уюшма қўмитаси раиси
А. Якубов. Ё.Холиқова
2021 йил « 11 » феврал 2021 йил « 11 » феврал
Жамоа шартномасига имзо чекиш вақтида қуйидагилар хозир бўлдилар:
Иш берувчи томонидан: Меҳнат жамоаси томонидан:
1. Ғ.Якубов 1. Н.Ходжаева
2. З.Олимов 2. Б.Қодиров
3. О.Ибрагимов 3. Ф.Мамадалиев
Фарғона вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси касаба уюшма кўмитаси йиғилишининг
№ 5-сон
БАЁНИ
2020 йил 4 декабрь Фарғона шаҳри
Касаба уюшма кўмитаси аъзолари сони - 194 киши
Иштирок этдилар: А.Якубов, Ғ.Якубов, З.Олимов, К.Якубова ва бошкалар.
Таклиф этилганлар: касаба уюшма фаоллари 5 киши
Раислик қилувчи : Ё.Холиқова - касаба уюшма қўмитаси раиси.
КУН ТАРТИБИ:
1. Фарғона вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси касаба уюшма кўмитасининг 2021-2023 йиллар учун жамоа шартномасини тузиш юзасидан иш берувчи билан музокараларни ташкил этиш тўғрисида.
ЭШИТИЛДИ:
Фарғона вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси касаба уюшма кўмитасининг 2021-2023 йиллар учун жамоа шартномасини тузиш юзасидан иш берувчи билан музокараларни ташкил этиш тўғрисида.
Мазкур масала юзасидан касаба уюшма кумитаси раиси Ё.Холиқова, иш берувчи А.Якубов сўзга чиқдилар.
ҚАРОР ҚИЛИНДИ:
1. Фарғона вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси касаба уюшма кўмитасининг 2018-2020 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугаганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 31-моддасига биноан 2021-2023 йиллар учун янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш таклифи иш берувчига расман киритилсин.
2. Иш берувчига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 32-моддасига биноан музокаралар олиб бориш ва жамоа шартномаси лойихасини тайёрлаш учун тенг ҳуқуқлилик асосида тегишли ва кофолатларга эга бўлган ҳар тарафдан уч кишидан иборат вакиллар таркибида комиссия тузиш таклиф этилсин.
3. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан музокаралар олиб бориш учун қўйидаги вакиллар тавсия қилинсин:
1. касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси, Н.Ходжаева.
2. касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси , Б.Қодиров
3. касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси Ф.Мамадалиев.
4. Комиссиянинг таркиби, музокараларнинг муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартибини буйруқ билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
5. Жамоа шартномаси лойихасини тайёрлаш учун музокаралар олиб борувчи комиссия ишини ҳар хафтани чоршанба кунлари фаоллар залида ўтказилиши, музокараларни 2-ой давомида олиб бориб, жамоа шартномасини 2021 йил феврал ойида имзолаш таклифи киритилсин.
Қарор бир овоздан қабул қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |