Ахмедходжаева И. А – т ф. н., профессор Икромов Отабек Эркинжон ўғли – 1 босқич магистратура талабаси



Download 4,63 Mb.
bet1/2
Sana25.02.2022
Hajmi4,63 Mb.
#272866
  1   2
Bog'liq
Мақола Икромов


СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИШДА ЗАМОНАВИЙ ГАТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ


Ахмедходжаева И.А – т.ф.н., профессор
Икромов Отабек Эркинжон ўғли – 1 босқич магистратура талабаси
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти,
Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” матистратура мутахассислиги
Аннотация

Ушбу мақола Аму-Сурхон ҳавзасиниинг йирик дарёлари ва дарё идентификаторлари билан маълумотлар базасини яратиш, ГАТ дастури ёрдамида дарё хавзаларининг электрон векторли харитаси, сув омборларининг ресурс салоҳияти таҳлил қилинган.


Калит сўзлар: Геоахборот тизими, гидрология, сув омбори, рақамли ҳарита, суний йўлдош.
Кириш: Республикамизда аҳоли сонининг кескин кўпайиши натижасида озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ортиб бормоқда. Шу билан бир қаторда уларни етиштирилишида зарур бўладиган сув таъминотини яратиш билан боғлиқ масалалар бугунги кунда долзарб муаммолардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг 1-иловасида Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегияси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра, масофадан туриб зондлаш, геоахборот тизимлари (GIS) ва учувчисиз учиш қурилмалари каби замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда суғориладиган майдонларда сувдан фойдаланиш самарадорлиги бўйича такомиллаштирилган мониторинг ва ҳисобот тизими яратилиши кўзда тутилмоқда. [1]
Биринчи марта геоахборот тизими тушунчаси 1960-йиллар ўртасида Канада давлатида пайдо бўлиб, Канада Географик Информация Тизими (Cаnаdian Geographic Information System CGIS) деб аталган. Геоахборот тизими бошқа адабиётларда тўлиқ ном билан географик ахборот тизими ёки қисқача ГИС деб ҳам юритилади. Тизимнинг асосий мақсади Канада ер ресурсларининг инвентаризатсиясини ўтказиш ва шу асосида ер ресурсларини мавжуд ҳолати ва келжакдаги потенциалини аниқлашдан иборат эди. Ҳозирда ривожланган давлатларда ГИС кўпгина ижтимоий соҳаларда, иқтисодда, сиёсатда, экологияда, табиий ресурсларни бошқариш ва табиатни мухофаза қилишда, кадастрда, илм-фан ва бошқа соҳаларда қўлланилиб келмоқда. ГИС бизнинг саёрамизга тегишли глобал, ҳудудий, миллий, локал-ахборот турлари: картография, дистантсион зондлаш, статистика, кадастр маълумотлари, гидрометеорологик маълумотлар, дала экспедитсион материалларини кузатиш, бурғулаш натижалари, сув остини зондлаш ва хоказоларни интегралаштирган ҳолда ҳамма жабхаларни эгаллаб келмоқда. Шу ўринда замонавий Географик ахборот тизими (геоахборот тизими) — географик объектлар тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш, моделлаштириш ва акс эттириш, шунингдек рақамли картографик, ўхшаш ва матнли ахборотдан фойдаланган ҳолда умумдавлат (тармоқлараро) ёки тармоқ аҳамиятига молик ахборот ва ҳисоб-китоб вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган автоматлаштирилган тизим деб қаралади.
Хозирги вақтда жахонда куплаб ГАТлар ишлаб чиқилган ўзларининг имкониятлари бир хилда эмас. Иқтисодий ривожланган давлатларда фойдаланиш мақсадига кўра турли хилдаги замонавий ГАТлар кўлланилади. Мисол учун исталган карталарни яратиш имконини катта ҳажмли ахборотларга ишлов берувчи дастурларни келтириш мумкин. Бундай тоифаларга ГАТларнинг ёрқин вакиллари-INTERGRAF, PROGIS ва ESRI ҳисобланади. Шунингдек, кўпчилик корхоналарда, ташкилотларда ва исталган кичик офисларда ишлаётган дастурларга МаpInfo, AtlasGIS, ArcView ва бошқалар мисол бўлади. [2]
Хорижда бу борада кўплаб ишлар олиб борилган бўлиб, бунга мисол қилиб Россия Федерацияси Санкт-Петербург давлат университети доқторанти Орлова Елена Виктороананинг илмий ишида “ГАТ технологиялари ёрдамида сув обектларининг географик ва гидрологик хусусиятларини тизимли бошқаришни такомиллаштириш” [3] бўйича қилинган диссертациясини, шунингдек Россия Федерацияси Россия фанлар академиясининг Сибир филиали Сув ва атроф муҳит муаммолари институти доқторанти Яковченко Спартак Геннадьевичнинг “Муҳандислик гидрологиясида геоинформацион тизимларни яратиш” [4] илмий ишланрини мисол қилиш мумкин.
Муаммонинг қўйилиши: Бугунги кунда республикамизда сув ресурслари ва сув омборларининг иш режимини такомиллаштириш ГАТ технологиялари ёрдамида яратилган моделларга асосан сув ресурсларининг жойлашиш ўрни ва уларни хариталашнинг чизиқли схемалари берилган бўлиб, сув ресурлари ҳолатини, гидротехник иншоотларнинг иш режимини аниқлаш бўйича маълумотлар базаси яратилмаган. Сув ресурслари холатини, гидротехник иншоотларнинг иш режимини аниқлаш бўйича маълумотлар базаси яратилмаган. Сув ресурсларини бошқариш ва уларданфойдаланишда ГАТ моделларини ишлатишда асосий муаммо уларнинг аниқлиги пастлиги, моделлар паст резодюцияли йўлдош тасвирлари асосида тузилганлигидир. Гидрология соҳасида ҳам ГАТ технологияларидан фойдаланилган ҳолда янги базани яратиш ва шу асосида бошқарувни масофадан туриб амалга ошириш бўйича тадқиқотлар етарли даражада олиб борилмаган.

Download 4,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish