Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети


-мавзу СИЁСИЙ МАДАНИЯТ ВА СИЁСИЙ ИЖТИМОИЙЛАШУВ



Download 2,58 Mb.
bet165/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

16-мавзу СИЁСИЙ МАДАНИЯТ ВА СИЁСИЙ ИЖТИМОИЙЛАШУВ
Режа:

  1. «Сиёсий маданият» тушунчаси ва уни ўрганишга бўлган асосий ёнда-
    шувлар.

  2. Сиёсий маданият функциялари, даражалари, моделлари ва турлари.

  3. Сиёсий ижтимоийлашувнинг моҳияти ва вазифалари.

  4. Ўзбекистонда сиёсий маданият ва сиёсий ижтимоийлашувнинг хусуси-
    ятлари.

1. Сиёсий маданият» тушунчаси ва уни ўрганишга бўлган асосий ёццашувлар.
Бугунги кунда сиёсий маданият муаммолари назарий жиҳатдан ҳам, ама-лий жиҳатдан ҳам долзарб бўлиб, улар сиёсий суҳбатлар, баҳслар, мулоҳаза-лар ва тадқиқотларнинг знг кўп тарқалган мавзусидир. Сиёсий маданиятни тубдан такомиллаштириш зарурати жамият ҳаётида юз бераётган ўзгариш-лар туфайли объектив равишда амалга оширилмоқца. Зеро, «бирон-бир жа-мият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қад-риятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб, ўз истиқболини тасаввур эта олмайди».
Бундай шароитларда шахснинг мустақил фикрлай олиши, ижтимоий-сиёсий фаолиятда ижодий иштирок этиши, мураккаб сиёсий вазиятларда йўл топа билиши, тўғри қарорлар қабул қилиши сингари сифатларининг ижти-моий аҳамияти кескин ортади.
«Сиёсий маданият» атамаси XVIII аср немис файласуфи ва маъри-фатпарвари Иоганн Гердер томонидан илмий муомалага киритилган. Бироқ сиёсий маданият феноменининг ўзи Платон, Аристотель ва антик давр-нинг бошқа мутафаккирлари томонидан аллақачон ўрганилган ва ташкил этилган эди.
Сиёсатшунослик атамалари тизимига «сиёсий маданият» тушунчасини XX асрнинг 60-йиллари бошида америкалик сиёсатшунослар Г, Альмонд ва С. Верба олиб кирдилар. Улар сиёсий маданиятнинг ўзгариб борувчи (дина-мик) ҳодиса эканлигини таъкидладилар ва уни сиёсий тизим аъзолари ташқи хатти-ҳаракатларининг уларнинг билиши, ҳис-туйғулари, фикр-мулоҳазала-ри орқали аста-секин ўзгариши ва сиёсий тизимнинг ички хатти-ҳаракатла-рига айланиш сифатида қарадилар. Сиёсий маданиятни ўрганишга қизиқиш уйғотган сабаб XX асрнинг 60-йилларида Африка мамлакатларида мустамла-качилик тизимининг ҳалокатга учраши ва мустақил сиёсий ижод майдонига ўзларининг анъаналари, маданияти ва давлатчилик асосларига кўра Европа
236
мамлакатларидан фарқ қилувчи халқларнинг чиқиши билан ажралиб турув-чи воқеалар эди. Сиёсий маданият масалаларига қизиқиш ҳаётнинг ўзидан келиб чиқци, дунёда юз бераётган сиёсий жараёнлар катта туртки берди.
Мамлакатимизда сиёсий маданият муаммоларига бўлган қизиқиш XX асрнинг 80-йиллари ўртасида собиқ СССРда юз берган воқеалар муноса-бати билан уйғонди. 90-йилларнинг бошларидан эса бу қизиқишни ҳаётнинг ўзи тақозо этди. Сиёсий маданиятнинг ўзи нима?
Америкалик сиёсатшунослар Г, Альмонд ва Ж. Пауэлл уни мавжуд тизим иштирокчиларининг индивидуал қоидалари ва мезонларининг йиғиндиси, си-ёсий хатти-ҳаракатлар асосида ётувчи ва уларга маъно берувчи субъектив соҳа сифатида таърифлайдилар. Ушбу таърифда асосий эътибор сиёсий маданият-нинг субъектив жиҳатига қаратилган бўлиб, бунда унинг объективлиги ҳисобга олинмаган.
Польшалик сиёсатшунос Е, Витяр сиёсий маданият — бу ҳокимият би-лан фуқаролар ўртасидаги хатти-ҳаракатларнинг йигиндиси, деб ҳисоблайди. Унинг қараши ҳам амалда америкалик сиёсатшунослар таърифларининг ай-нан ўзидир. Россия сиёсатшунослигида сиёсий маданият — умумий инсоний маданиятнинг бир тури, сиёсий муносабатлар барча субъектларининг атри-бути, деган фикр қарор топмоқца.
Тегишли тадқиқотларнинг таҳлили «сиёсий маданият» тушунчасининг энг кўп учрайдиган қуйидага талқииларини ажратиб кўрсатишга имкон бе-ради:

  • шахснинг ва ижтимоий бирликнинг ўзида сиёсий маълумотлиликни,
    сиёсий онг ва ижтимоий-сиёсий фаолиятни бирлаштирган маданият;

  • жамият маънавий маданиятининг, унинг ижтимоий-сиёсий институт-
    лар ва сиёсий жараёнлар билан боғлиқ унсурларини ўз ичига олган қисми;

  • муайян ижтимоий бирлик ёки муайян шахсга хос бўлган сиёсий онг ва
    хулқ-атвор стереотипларининг йиғиндиси;

  • тарихан белгиланган сиёсий муносабатлар тизимида ижтимоий субъек-
    тнинг сиёсий билимлари, қадрият мезонлари, хулқ-атвор намуналарининг
    рўёбга чиқиши.

Сиёсий маданиятнинг ушбу барча талқинларини жамлаган ҳолда қуйи-даги умумий таърифни бериш мумкин бўлади: Сиёсий маданият субъект-нинг давлат билан ўзаро таъсирини ва унинг сиёсий фаолиятга кириб бори-шини амалга оширишда восита бўлиб хизмат қилувчи сиёсий билимлар, қад-рият мезонлари, хулқ-атвор моделларининг йиғиндисидан иборат. Сиёсий маданият жамият ва шахснинг цивилизациялашганлигининг у ёки бу даража-сини, уларнинг сиёсий хулқ-атвор ҳамда хатти-ҳаракатларининг қандайдир қоидаларини қабул қилиш қобилиятини акс эттиради.
Сиёсий маданият инсон ва сиёсий ҳокимият ўртасидаги ўзаро ҳамкор-лик канали бўлиб хизмат қилади. Унинг асосий вазифаси кишиларни сиёсий фаолиятга ва, умуман, сиёсий тизимга жалб қилишдир.
Юқорида келтирилган таърифлардан маълум бўладики, сиёсий мадани-ятнинг асосий хусусиятлари қуйидагилардир:
• ҳокимият билан фуқаролар ўртасидаги ўзаро муносабатларда муайян
237
меъёрлар, хулқ-атвор тарзлари, қадриятларни олдиндан белгилаб беришни ўз ичига олади. Уларнинг бир қисми қонунчилик билан расмийлаштирилган бўлса, бошқа қисми эса — жамиятда анъаналар, урф-одат ва маросимлар шаклида қарор топади;
- сиёсий соҳанинг бир-бутунлигани таъминлаш. Бу сиёсий маданиятга хос бўлган хулқ-атвор қоидалари орқали амалга оширилади. Айнан ана шу-лар жамиятнинг сиёсий институтлари ва ташкилотларининг бирлиги ҳамда ўзаро ҳамкорлигига хизмат қилади; сиёсий методлар ёрдамида жамиятнинг умуман ҳаёт-фаолиятини мувофиклаштиришга имкон беради. Турли ижти-моий гурухларнинг манфаатлари, давлат ва унинг фуқаролари манфаатлари-нинг бирга қўшилишидан иборат.
Сиёсий маданият ўзига хос тузилмага эга. Унда билиш, ахлоқий баҳо бе-риш ва хулқ-атвор унсурлари ажратиб кўрсатилади.
Билиш унсури сиёсий билимлар, сиёсий маълумотлилик ва сиёсий та-факкур усулларини ўз ичига олади. Фуқароларнинг қуйидагиларни тегиш-ли тарзда билишлари ва англаб етишлари сиёсий маданиятнинг билиш унсури билан чамбарчас боғлиқлигидир: шахсий, жамоавий, давлат, иж-тимоий, минтақавий, глобал манфаатларни; конституцияни ва мамлакат-нинг бошқа қонунларини; йирик сиёсий партиялар ва бошқа ижтимоий-сиёсий кучларнинг дастурий қоидаларини; мамлакатда таркиб топган сиё-сий муносабатларни; юз бераётган сиёсий воқеа ва ҳодисаларни; давлат, партия ва ижтимоий-сиёсий органлар ҳамда ташкилотларнинг моҳияти, функциялари ва тузилмасини; асосий сиёсий меъёрлар ва тадбирларни; фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирокининг асосий шакл ва усулларини; халқаро ҳаётдаги сиёсий жараёнларнинг ўзига хос жиҳатлари-ни ўрганади.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   161   162   163   164   165   166   167   168   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish