Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети



Download 2,58 Mb.
bet166/191
Sana29.05.2022
Hajmi2,58 Mb.
#616344
TuriДиплом
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   191
Bog'liq
Замонавий сиёсатшунослик назария ва амалиёт

Ахлоқий баҳолаш унсури сиёсий ҳис-туйғулар, анъаналар, қадриятлар, идеаллар, ғоялар ва аниқ-равшан мақсадлардан иборат.
Хулқ-атвор унсури ижтимоий-сиёсий фаолиятнинг сиёсий қоидалари, типлари, шакллари, услублари ва намуналарини ҳамда сиёсий хулқ-атвор-ни ўз ичига олади. Фуқароларнинг референдум давомида давлат хужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилишда, қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятларининг субъектларини сайлашда, турли давлат ва жамоатчилик ташкилотларининг ишларида, сиёсий кампаниялар ва тадбирларда, сиёсий партиялар ва ижтимоий-сиёсий ташкилотларнинг фаолиятларида онгли равишда иштирок этишлари сиёсий маданиятнинг хулқ-атвор унсури би-лан боғлиқ.
Ушбу унсурлар ижобий хусусиятга ҳам, салбий хусусиятга ҳам эга бўли-ши мумкин. Айнан мана шу маънода улар бутун сиёсий тизимнинг ҳолатига ижобий ёки салбий таъсир кўрсатади ва бу ҳол сиёсий маданиятни сиёсий тизимнинг таркибий қисми деб айтишга имкон беради. Сиёсий маданиятнинг сиёсий тизимни такомиллаштиришдаги ўрнини қуйидаги тезисларда ифода-лаш мумкин: а) узоқ давом этувчи тарихий даврларда сиёсий маданият сиё-сий тизимни янгалайди, замонавийлаштиради; б) муайян жамиятда амалда фаолият кўрсатаётган сиёсий тизим ўзида унинг сиёсий маданияти тарихини
238
акс эттиради. Сиёсий маданият гарчи сиёсий тизимнинг асоси бўлса-да, ўз фаолиятида нисбатан мустақилдир.
2. Сиёсий маданият функциялари, даражалари, моделлари ва турлари.
Сиёсий ҳаётда сиёсий маданиятга муайян функциялар хос бўлади. Улар-нинг энг мухимларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

  • инсон ўзининг гурухий мансублигини англаб етишига ва мазкур бир-
    ликнинг манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилишда иштирок этиш-
    нинг ўзига мақбул усулларини белгилашга бўлган доимий эҳтиёжини очиб
    берувчи идентификация функцияси;

  • инсоннинг сиёсий ҳодисалар маъносини инъикос эттиришига, муайян
    сиёсий тизимда ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда ўз имконият-
    ларини англаб етишга интилишини тавсифловчи йўналтириш функцияси:

  • инсоннинг ўзгариб турувчи сиёсий мухитга, унинг хуқуклари ва ҳоки-
    мият ваколатларини амалга оширишнинг шарт-шароитларига мослашишга
    бўлган эҳтиёжини мослаштириш (адаптация) функцияси,

  • инсоннинг фуқаролик хуқуқларини, сиёсий функциялари ва манфаат-
    ларини у ёки бу даражада рўёбга чиқариш имконини берувчи муайян кўник-
    ма ва хусусиятларни касб этиши билан тавсифланувчи ижтимоийлаштириш
    функцияси,

  • турли гурухларнинг муайян сиёсий тизим доирасида бирга яшашлари-
    ни, давлатнинг яхлитлигини ва унинг давлат билан ўзаро алоқаларининг сақ-
    ланишини таъминловчи интеграция (дезинтеграция) функцияси;

  • умум томонидан қабул қилинган атамалар, рамзлар, стереотиплар,
    ахборотнинг бошқа шакллари ҳамда муомала тилига асосланган ҳолда ҳоки-
    миятнинг барча субъектлари ва институтларининг ўзаро ҳамкорлигини таъ-
    минловчи коммуникация функцияси.

Турли тарихий шароитларда, хусусан, сиёсий жараёнларнинг беқарор-лиги даврида сиёсий маданиятнинг айрим функцияларининг сўниши ва ҳатто ўз таъсирини йўқотиши мумкин. Сиёсий маданиятнинг табиати, мазмуни ва ўзига хослигига мамлакатнинг минтақавий ва тарихий хусусиятлари катта таъсир кўрсатади.
Сиёсий маданият — кўп поғонали ҳодиса. Сиёсий маданиятнинг турли ижтимоий ва сиёсий жараёнлар билан алоқалари хилма-хиллиги, унинг таш-кил этилиши ва тузилишининг мураккаблигини тақозо этади.
Сиёсий маданият даражаси кўп жиҳатдан умумий маданиятнинг аҳволи ва хусусиятига боғлиқ бўлади. Бу жиҳатдан халқнинг анъаналари катта аҳами-ят касб этади.
Ҳозирги сиёсатшунослик фанида сиёсий маданиятнинг учта асосий да-ражаси ажратиб кўрсатилади: дунёқараш, фуқаролик ва сиёсат. Мазкур дара-жаларнинг ҳар бирида инсонда анча қарама-қарши тасаввурлар ҳосил бўли-шимумкин.

Download 2,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   191




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish